Реферат мавзу: «спорт психологияси»


Спорт фаолиятини инсонпарварлаштириш мақсадида психологик муҳит ва шарт-шароитларни вужудга келтириш


Download 40.05 Kb.
bet3/4
Sana22.04.2023
Hajmi40.05 Kb.
#1382171
TuriРеферат
1   2   3   4
Bog'liq
ЦРПКМР при МЗ РУз

Спорт фаолиятини инсонпарварлаштириш мақсадида психологик муҳит ва шарт-шароитларни вужудга келтириш. Агар спорт фаолияти инсонпарварлаштирилса, спортчилар орасида тан жароҳати олиш камаяди; руҳий толиқиш, зўриқиш ва ҳар хил касалликларга чалинишнинг олди олинади. Бу эса, ўз навбатида, спортчиларнинг гармоник ривожланиши учун ёрдам беради. Бундай масалаларни тўғри ҳал қилишда спортчилар ҳаётида озодалик ва гигиеник ишларни оқилона ташкил қилиш яхши натижалар беради. Спорт фаолиятини инсонпарварлаштириш масалаларини ижобий ва тўғри ҳал қилиш учун «Спорт психологияси» фани қуйидаги воситалардан фойдаланишни тавсия қилади: а) спорт фаолиятининг ички томонлари ва спорт жамоаси аъзоларининг ўзаро муносабатлари қонуниятларини ўрганиш; б) спорт фаолияти мотивларининг тузилиш қонуниятларини ўрганиш; д) спортчи фаолияти руҳий ҳолатининг индивидуал психологик хусусиятларини ўрганиш.
Спорт жамоасидаги ўзаро ижтимоий-психологик муносабатлар жараёнини, спорт гуруҳларини бошқаришни ва гуруҳ спортчиларининг бошқарувчилик қобилияиларини шакллантириш: а) спорт жамоаси ва гуруҳлардаги ички механизмларнинг қонуниятларини ўрганиш, бошқариш услубларини ишлаб чиқиш; б) спорт жамоаларидаги лидерлик масалалари ва уларнинг ўзаро муносабатларини ўрганиш; д) спортчининг хулқ-атворини, қизиқишларини ва ижтимоий психологик мотивларини ўрганиш;
спортчининг мусобақаларда муваффақиятли қатнашишини таъминлаш учун мураббий ва бошқа шахсларнинг унга таъсирини ўрганиш.



  1. Спорт фаолиятининг ғоявийлиги. Спортчи бирорта жамоа ёки жамоанинг аъзоси ҳисобланиб, жаҳон биринчилиги ва олимпиада ўйин!арида ўз давлати фуқароси сифатида қатнашади. Шунинг учун спортчининг қуйидаги ғоявий, маънавий ва ахлоқий сифатларини тарбиялаш жараёнини янада такомиллаштириш лозим: а) спортчини жисмоний ва психологик жиҳатдан тайёрлашда тарбиявий вазифаларни тўғри ҳал этиш; б) спортчи характерининг барқарор сифатларини тарбиялаш; д) 0ъзбекистон спортчиларининг жаҳон ва олимпиада мусобақаларида фаол иштирок этиши учун тегишли шарт-шароитлар яратиб бериш.

Спортчи спорт фаолиятида обект ва субект сифатида қатнашади. Масалан Жамоа, мураббий, раҳбар, шифокор ва бошқа тарбия берадиган кишилар (субектлар) га нисбатан спортчи обект ҳисобланади. Аммо спортчининг ўзига-ўзи онгли муносабатаа бўлиши субект вазифасини бажаради. Буларнинг барчаси унинг спортдаги маҳоратини такомиллаштириш имкониятини беради. Спорт фаолияти икки гуруҳдан ташкил топган бўлади: 1) спорт машқлари; 2) спорт мусобақалари. Мусобақа спорт фаолиятининг асосий томонини ташкил қилади.


  1. Download 40.05 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling