Реферат мавзу: «спорт психологияси»
Download 40.05 Kb.
|
ЦРПКМР при МЗ РУз
ЦРПКМР при МЗ РУз Кафедра “Гастроэнтерология и физиотерапия” Зав.каф. д.м.н. , профессор Хамрабаева Ф.И. РЕФЕРАТ Мавзу: «СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИ» Курсант: Мўминов С.М. Куратор: доц. Атабаева С.М. «СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИ» ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ «Спорт психологияси» жисмоний машқ ва мусобақалар шароитида спортчи психологик фаолияти қонуниятларининг механизмини ўрганадиган фандир. Бу фан бошқа психология соҳалари билан чамбарчас боғлиқдир. Чунончи, «Спорт психологияси» фани соҳасида фаолият кўрсатаётган олимлар умумий психология, педагогика, тиббиёт, ижтимоий психология, жисмоний маданият назарияси асослари каби соҳаларда эришилган назарий билимлар ва амалий тажрибаларга таяниб илмий изланишлар олиб борадилар. Бу фан спортчиларнинг спортда юқори натижаларга эришишлари йўлида хизмат қилади. Кишиларнинг спорт фаолияти унинг бошқа фаолият турларидан фарқ қилади. Спорт фаолиятининг асосини жисмоний маданият машғулотлари ва спорт мусобақалари ташкил этади. Шунинг учун ҳам «Спорт психологияси» фанининг асосий вазифаларидан бири спортчиларни спорт мусобақаларида қатнашишга тайёрлашдан иборат. Бу тайёргарлик жараёни спортчилардаги махсус жисмоний сифатларни, кўникмаларни, қобилиятларни шакллантириш, билимларини ўстириш, жисмоний ва руҳий қийинчиликларни енгиш кабиларда пайдо бўладиган жисмоний ва психологик тайёргарлик услубларини янада такомиллаштиришни талаб қилади. Шунингдек, «Спорт психологияси» фани спортчиларга ўз жамоа аъзолари билан ўзаро тўғри муносабатлар ўрнатиш ёиларини кўрсатади; спортчининг жисмоний, руҳий, тактик, техник тайёргарлигини ҳам ўрганади. «Спорт психологияси» фани ҳар бир спорт турини алоҳида ўрганади. «Спорт психологияси» фани 60-йилларнинг охирига келиб ривожлана бошлади. Собиқ Иттифоқ даврида мазкур фан бўйича ўқув адабиётлари ва илмий-тадқиқот ишлари Россия олимлари томонидан ёзилар ва бошқа республика олимлари ўз она тилига таржима қилиб ўрганар эди. Ўзбекистонда ҳозирги кунгача ўзбек тилида «Спорт психологияси» фани бўйича бирорта ҳам дарслик ёки ўқув қўлланма ёзилган эмас. «Спорт психологияси» фани пайдо бўлишининг биринчи босқичида асосан жисмоний машқ билан шуғулланган кишиларнинг руҳий жараё- нига таъсир масалалари (ақлий, иродавий) ўрганилган бўлса, аста-секин спортчининг бошқа хусусиятларига таъсир этиши, масалан, спорт ҳара- кат малакалари, ҳиссий-иродавийлик сифатлари, спортчининг стартдан олдинги руҳий ҳолати, малакаларни автоматлашиш шакллари кабилар ҳам ўрганила бошланди. Иккинчи босқичда «Спорт психологияси» фан си- фатида педагогик фаолият жараёнларида қўлланила бошланди: спортчиларнинг билиш жараёнлари психологиясини шакллантирди; уларнинг иродавий сифатларини тарбиялаш, спортчиларнинг мусобақага психологик жиҳатдан тайёрлаш механизмларини ишлаб чиқди. Натижада, спорт психодиагностика соҳалари пайдо бўлди. Бу босқичда кўплаб диссертация ишлари бажарилди, яъни муҳим илмий тадқиқотлар амалга оширилди, спортчиларни умумий психологик тайёрлаш масалалари ишлаб чиқилди. Спортчиларнинг техник, жисмоний, психологик ва тактик тайёргар- лигини; спортчи шахсини тарбиялаш, спортчилар жамоасини такомиллаш- тириш масалаларини ҳал қилишга эришилди. Ҳозирги кунда «Спорт психологияси» фани спортчиларнинг амалий фаолияти қирраларини янги шакл, восита ва услублар воситасида ўрганувчи фан сифатида спортчилар фаолиятини илмий асосда бошқариш ишларини тўғри ташкил этиш, спортчи- ларга янги назарий билимлар бериш, уларнинг шахсий муаммоларини ечиш учун йўл-йўриқ кўрсатадиган фанга айланди. «Спорт психологияси» фани спортнинг барча турларини қамраб олади. Бу фан спорт мусобақаси даврида спортчиларда намоён бўладиган жисмоний ва психологик маҳоратни янада шакллантириш, тарбиялаш қонуниятларини ўрганади ҳамда спорт машғулотларини сифатли ташкил этиш услубларини ишлаб чиқади. «Спорт психологияси» фани спортда пайдо бўладиган муаммоли вазиятларнинг ечимини топиш учун қуйидаги вазифаларни тўғри ҳал этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди: Download 40.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling