Referat statistika fanidan mavzu : O’rtacha miqdorlar bajardi : Xasanov J. Qabul qildi : Sayfullayev S


Download 129.53 Kb.
bet1/4
Sana13.04.2023
Hajmi129.53 Kb.
#1353112
TuriReferat
  1   2   3   4
Bog'liq
XASANOV JAMSHID 1


O’zbekiston Respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi


TOSHKENT MOLIYA INSTITUTI


REFERAT
STATISTIKA FANIDAN

Mavzu : O’RTACHA MIQDORLAR

Bajardi : Xasanov J.
Qabul qildi : Sayfullayev S.


Ўртача миқдорлар
Режа:
1. Ўртача миқдорларнинг моҳияти ва аҳамияти.
2. Ўртача арифметик миқдорлар ва уларнинг қўлланиш соҳалари.
3. Ўртача арифметик хоссалари.
4. Ўртача арифметикни «шартли момент» усулида ҳисоблаш тартиби.
5. Ўртача геометрик миқдорлар.
6. Ўртача гармоник миқдорлар ва уларнинг қўлланиш соҳалари.


Ўртача миқдорларнинг моҳияти ва аҳамияти

Умумий ҳолда ўртача миқдор тақсимот қаторини сиқиб ихчамлаш-тириш жараёнида олинган миқдордир. У қаторнинг катта ва кичик ҳадлари ўртасида ётади
Масалани соддалаштириш учун статистик қаторни ён бағридан сиқиб аста-секин ихчамлаштираётирмиз, деб фараз қилайлик. Бу ҳолда унинг варианталари орасидаги миқдорий фарқлар ёқала бориб, улар йириклашади, сони эса камаяди. Шунинг ҳисобига қатор вариантларининг сони кўпаяди. Ихчамлаштириш жараёнини давом эттираверсак, пировард натижада қатор вариантаси бир миқдор билан ифодаланади. Вариантлар сони эса бошланғич қаторнинг жамлама сонига тенг бўлади. Ана шу миқдор ушбу қаторнинг ўртача миқдоридир. У қаторнинг энг катта ва энг кичик миқдорлари ўртасида ётади. Бу ерда статистик қатор деганда соф математик қатор, яъни мусаффо сонлар қатори назарда тутилади. Бу сонлар на шароитга ва на бир-бирига боғлиқ, тўлиқ эркинликка эга.
Статистик қаторлар математик сонлар қаторидан тубдан фарқ қилади. Улар моддий дунё ҳодисаларини таърифловчи кўрсаткичлар қаторидир.

Ўртача статистик тўпламни умумлашти-риб таърифловчи кўр-саткичдир
Шундай қилиб, ўрганилаётган статистик тўпламни ўзгарувчан белгилари бўйича умумлаштириб таърифлайдиган кўрсаткичлар ўртача миқдорлар деб аталади.

Ўртача ўз функ-цияларини тўла ва аниқ бажариш учун бир қатор талабларга жавоб бериши керак.
Ўртача миқдор ўзининг функцияларини тўла ва аниқ адо этиши учун қуйидаги шарт-шароитлар мавжуд бўлиши лозим:

1. ўртача миқдори аниқланадиган тўплам бир жинсли, ҳажм жиҳатдан етарли сонда бўлиши керак.


2. ўрганилаётган тўплам бирликларига тегишли белгининг миқдорий қийматлари бўйича уларнинг тақсимоти етарли даражада ҳодисага хос объектив тақсимот қонунияти билан ҳамоҳанг ва мос шаклда бўлиши зарур. Бу талаб катта сонлар қонуни амал қилишидан келиб чиқади.



Download 129.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling