Реферат stomatologik sementlar. Sement asosli plomba ashyolari. Fosfat kislota asosli sementlar


Download 353.89 Kb.
bet2/6
Sana05.01.2022
Hajmi353.89 Kb.
#208285
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
sementlar Dark Prince

Рух-фосфат цемент. Фосфат цементлар стоматологияда жуда кенг қўлланилади.

Таркиби жихатидан кукун ва суюқликдан ташкил топган. Кукуни таркибида рух оксиди (80-83%), магний оксиди (6-10%), Кварц ва бошқа қўшимчалар бор. Суюқлиги - рух оксиди ва алюминий гидрооксиди билан нейтралланган ортофосфат кислотаси.
Хусусиятлари:

  • Пульпа учун токсик эмас,

  • ёпишқоқлиги яхши (туғри қорилса),

  • кенгайиш коэффициенти паст,

  • яхши термоизолятор,

  • сўлак таъсирида эрийди (1 йил мобайнида),

  • механик пишиқ эмас,

  • косметик талабларга жавоб бермайди (ранги тиниқ эмас).


Фосфат цементнинг қотиши рух оксидини фосфат кислота билан бўладиган реакцияси натижасида амалга ошади, бунда рух фосфат ҳосил бўлади.
Ишлатилиши:

  • сунъий қопламалар қўйиладиган тишларда доимий пломба сифатида,

  • узоқ муддатга (3-4 ой) вақтинчалик пломба сифатида,

  • сунъий қопламаларни (ўзакли тиш, қистирма) фиксациялашда,

  • илдиз каналларини пломбалашда,

  • доимий пломбалар остига ажратувчи таглик сифатида,

  • сут тишларида доимий пломба сифатида.

Пломба ашёси пластик бўлиб, корилган асбобдан узилганда 1 -2 мм чўзилиб, аррасимон тишчалар ҳосил қилади (пломбанинг етилганлик белгиси). Қориш учун оптимал нисбати 2г кукунга 0,5 мл суюқлик .
Ҳозирги кунда pyх-фосфат цементлар турлича номлар билан чикарилади: Фосфат цемент, Кумуш тутувчи фосфат цемент, Фосцем, Уницем, Унифас, Адгезор (Чехия), Тенет (Швейцария).





Download 353.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling