Висфат цемент. Рух фосфат цементлар оиласига мансуб. Таркиби жихатидан ҳам фосфат цементга яқин. Факат таркибига 3% га яқин висмут оксиди қўшилган. Шунинг учун фосфат цементга нисбатан мустапкамроқ, тезроқ қотади ва кам эрийди. Пластик, ишлатишга қулай. Қўллашга кўрсатмалар: фосфат цементга ўхшаш. Қотиш вақти 9-10 дақиқа.
Поликарбоксилат цемент. XX асрнинг 60 йиллари охирига келиб поликарбоксилат цемент кашф этилди. Пломба ашёсининг кукуни асосини рух оксиди ташкил этади. Суюқлиги эса 30-50 % ли поликарбоксилат кислотанинг сувдаги эритмаси. Поликарбоксилат цемент тиш туқималаридан эмаль ва дентин билан кимёвий боғланиш хусусиятига эга. Бу пломба ашёси мустаҳкамлиги яхши бўлмаганлиги ва косметик талабларга тула жавоб бера олмаганлиги сабабли стоматологик амалиётда кенг кулланилмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |