Реферат stomatologik sementlar. Sement asosli plomba ashyolari. Fosfat kislota asosli sementlar
Download 353.89 Kb.
|
sementlar Dark Prince
Силикат цемент.
Силикат цементлар асосан олдинги тишларни пломбалаш учун қўлланилади. Таркибида кўп миқдорда кварц тутгани учун хам бу пломба ашёси ялтироқлиги жихатидан эмалга яқин ҳисобланади. Кукуни таркиби: кремний оксиди(29-47%), алюминий оксиди(15-35%), кальций оксиди(14% гача), фторидлар(15% гача) ва бошқалар. Суюклиги: фосфат цемент суюклигига якин (рух оксиди ва алюминий гидрооксиди билан нейтралланган ортофосфат кислотаси). Пломба таркибидаги фторидлар пломбанинг антикариесоген хусусиятини кучайтиради ва иккиламчи кариесни олдини олади. Пломба 1 дакика давомида стоматологик ойнанинг силлик томонида пластмасс ёки агат шпателда корилади. Оптимал нисбат:1г кукунга 5-7 томчи суюклик. Метал шпател ишлатиш таъкикланади. Пломба таркибидаги абразивдоналар метал билан ишкаланиб, пломба рангини узгартиради. 7 хил рангда ишлаб чикарилади. Пломба ашесини монолит равишда кариоз кавакка куйиш, тишлардан ажратиш учун целлулоид матрицаларни куллаш мумкин. Пломбага карборунд тошлар билан ишлов бериш тавсия этилмайди.Пломбани пардозлаш иложи булса, бир неча кундан кейин амалга оширилгани максадга мувофикдир. Пломбаларни сулакдан изоляция килиш учун вазелин, гидросил, лак, мумлар ишлатилади (силикон коплаш). Пломба ашёсининг салбий хусусиятларига куйидагилар киради: пульпага ножўя таъсири бор ёпишқоқлиги яхши эмас механик пишиқ эмас (мўрт, синади) киришади(ҳажмини кичрайтиради) oғиз бушлиғи шароитида эрувчан. Бу пломба ашёсини III, IV синф кариоз кавакларида ишлатиш тавсия этилади. Силикат цементларга «силицин-2», «силицин-плюс», «белацин», «фритекс» (Чехия), «био-трей» (Буюк Британия), «парцилап»(Швейцария) ва бошқалар киради. Download 353.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling