Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»


Download 384.23 Kb.
bet1/24
Sana04.05.2023
Hajmi384.23 Kb.
#1425773
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
1172-nizom


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ
ҚАРОР
РЕФЕРЕНДУМ УЧАСТКАЛАРИ ҲАМДА РЕФЕРЕНДУМ ЎТКАЗУВЧИ УЧАСТКА КОМИССИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 июнь,
1172-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 28 июндаги 1172-сон қарорига
ИЛОВА
Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ референдум участкаларини тузиш, референдумни ўтказувчи участка комиссияларининг (бундан буён матнда участка комиссиялари деб юритилади) таркибини тасдиқлаш ва участка комиссиялари фаолиятининг тартибини белгилайди.
I боб. Умумий қоидалар
1. Референдум участкалари туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан референдум ўтказувчи округ комиссиялари (бундан буён матнда округ комиссиялари деб юритилади) томонидан тузилади.
Ҳарбий қисмларда референдум участкалари қисмлар ёки ҳарбий қўшилмалар командирларининг тақдимномасига биноан округ комиссиялари томонидан тузилади.
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум участкаларини тузиш, участка комиссияларини шакллантириш тартиби ва уларнинг бошқа ўзига хос хусусиятлари Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланадиган алоҳида низом билан белгиланади.

Download 384.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling