Режа : Обделка конструкцияларини кучайтириш


Download 0.58 Mb.
bet1/5
Sana15.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1478984
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Тоннелларнинг реконструкцияси122


Тоннелларнинг реконструкцияси


Режа :

  1. Обделка конструкцияларини кучайтириш

  2. Тоннел обделкаси элементларини алмаштириш

  3. Бир изли тоннелларни икки изли ҳаракатга айлантириб реконструкция қилиш.

Обделка конструкцияларини кучайтириш. Мавжуд обделкани кучайтириш ёки ҳатто алмаштириш масаласи текширувлар, бузилиш сабабларини таҳлили ҳамда реконструкция вариантларини таққослаш асосида ҳал қилинади. Тоғ босимидан юкларнинг ортиб кетиши, улар хусусиятининг ўзгариши (бир тарафлама, нотекис, носимметрик ва ҳ. к.), обделканинг юк кўтариш қобилиятининг камайиши конструкцияда йўл қўйиб бўлмайдиган нуқсонлар, деформациялар ва ёриқлар пайдо бўлишига олиб келади. Юк кўтарувчи конструкцияни – обделканинг ёки “обделка-жинс” буткул тизимини кучайтириш асосан обделка ортидаги бўшлиқларни тампонаж қилиш йўли билан, обделканинг ўзини эса цементлаб, торкретлаб, темирбетон “кўйлак” ўрнатиб, арматура тўри, анкерлар ёки арклар билан уйғунликдаги сачратма бетон қатламини тушириб бажарилади. Жинсдаги бўшлиқлар ва улар атрофидаги ёриқларни тампонажлаш кучайтириш бўйича ўта омилкор чора-тадбирлардандир. Обделка ортига қоришмани ҳайдаб кучайтириш, тоннелни қуришда ортиқчаларини харсангтошли бетондан қуруқ ҳолатда қилинган ҳолларда айниқса яхши натижалар беради. Бунда қоришма терманинг ичига осонгина кириб бориб, қўшимча юк кўтарувчи конструкция ҳосил қилади.
Тампонажлаш учун цементли, цемент-қумли ва цемент-гилли қоришмалар қўлланади, бунда уларга уларнинг нам ўтказмаслик қобилияти, ушланиш ва қотиш тезлигини оширувчи, ўта чўкиш рўй беришини камайтирадиган, оқиб ёйилиш радиусини орттирувчи ва ҳ. к. турли қўшимчалар қўшилади. Тампонаж бўйича ишлар иккилама мақсадга эга: биринчидан, обделкани кучайтириш ҳамда унинг юк кўтариш қобилиятини орттириш ва, иккинчидан, ўйиқни қуритиш. Ҳайдашни “танаффус”ларда ёки йўллардан бирини навбат билан беркитиб бажаришади. Обделканинг мустаҳкамлиги ва нам ўтказмаслигини ошириш улар учун обделканинг ⅔ қалинлиги чуқурлигида шахмат тартибида бурғиланган ва 45...65мм диаметрли скважиналар орқали цементланади. Ҳайдалаётган қоришманинг таркиби ва консистенцияси обделканинг аҳволи, унинг шикастланганлик, ҳамда сувланганлик даражаси ва хусусиятларига боғлиқ ҳолда танланади.
Цементлаш плунжерли гидравлик насослар ёки унумдорлиги 1 м3/соат ва максимал босими 10атм бўлган С-251 русумли қоришма ҳайдагич насослари воситасида бажарилади. Қайтарма циркуляцияли инъекторларни қўллаш энг яхши натижаларни беради. Кўпикланадиган қўшимчали аэрацияланган қоришмалар қатламланмайди, майда-чуйда ёриқларга кириб боради ҳамда қотганидан сўнг янада бир жинслироқ ва мустаҳкамроқ цемент тошини беради.
Цементлаш ишлари “танаффус”ларда олиб борилади, дастгоҳларни тоннелга моторовоз томонидан етаклаб келинадиган маҳсус платформага ўрнатилади. Қоришма скважиналарга бошланғич консистенсияда эканлигида 15 дақиқа мобайнида юборилади. Агарда ушбу вақт мобайнида босим ошмаса, қуйиқроқ қоришмаларга ўтилади ва босим лойиҳада белгиланган максимал қийматига эришмагунигача ҳайдалади. Ушбу босим остида скважинани 10 дақиқа давомида тутиб турилади, сўнгра қоришма ҳайдагич насос ўчирилади ҳамда қоришма инъекторнинг қайтарма йўналиши бўйлаб маҳсус идишга туширилади. 28 кеча-кундуздан сўнг бажарилган ишларнинг сифати назорат скважиналарига сув ҳайдаш ва намуналарни сиқилишга синаш йўли билан текширилади. 3атм босим остида солиштирма сув шимилуви 1дакикада 0,01л/метрдан ошмаслиги керак, обделка намуналарининг мустаҳкамлиги эса обделка намуналарининг цементлашгача бўлган мустаҳкамлигидан йирик ғовакли обделкалар учун 85...100%, ўртача ғовакли обделкалар учун – 60...80% ва майда ғовакли обделкалар учун – 45...55% бўлиши керак.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling