Режа : Обделка конструкцияларини кучайтириш


Тоннел обделкаси элементларини алмаштириш


Download 0.58 Mb.
bet2/5
Sana15.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1478984
1   2   3   4   5
Bog'liq
Тоннелларнинг реконструкцияси122

Тоннел обделкаси элементларини алмаштириш. Мавжуд обделкани буткул ёки унинг айрим элементларини бақувватроқ конструкция билан алмаштириш зарурияти унинг бошланғич юк кўтариш қобилиятининг йўқотиши ёки унга таъсир этувчи юкларнинг ўсиши натижасида пайдо бўлади. Мавжуд конструкцияни кучайтириш бўйича тавсияларга нисбатан реконструкциянинг ушбу усули бўйича меҳнат сарфи кўпроқ ва қимматроқдир. Уни қўллаш фақатгина обделканинг материали тажовузкор муҳит таъсири оқибатида ўзининг дастлабки мустаҳкамлик ҳоссаларини йўқотганида ёки габаритларнинг жуда ҳам тор шароитлари туфайли амалда кучайтириш имкони йўқлиги ҳолларида мақсадга мувофиқдир. Ушбу ҳолатда мавжуд обделкани бақувватроғига алмаштириш билан бирга тоннелнинг ногабаритлиги бартараф этилади, яъни янги бунёд қилинаётган обделканинг ички тарҳи орттирилади. Фойдаланишдаги тоннеллар обделкасининг бутунлигини бузиш билан боғлиқ барча ишлар юк кўтарувчи металл кружалалар ёки махсус кўчма маҳкамлагичлар ёрдамида бажарилади. Кружалалар хили ва уларнинг ўқлари аро масофа тоннелларнинг жойланиш муҳандис-геологик шароитларидан ва ишларни амалга оширишнинг муайян шартларидан келиб чиқиб танланади. Бир изли тоннелларнинг реконструкциясида обделканинг мавжуд конструкциясини бақувватроғи билан алмаштириш билан боғлиқ бўлган, қуйида мазкур параграфда кўриб ўтиладиган барча ишлар “танаффус”ларда бажарилади .
Икки изли тоннелларда ишлар битта йўлни беркитиб, ҳамда бир изли ҳаракатни сақлаган ҳолда поездлар ҳаракатини тўхтатмай бажарилиши мумкин. Тепа равоқ, деворлар ёки обделкани буткул алмаштиришда ҳаракатдаги йўл ўқини икки изли тоннел ўқи билан устма-уст тушириш мақсадга мувофиқдир. Бу ҳолда тоннелнинг фойдаланишдаги қисми ўраб олувчи кўчма ҳавозалар билан иш соҳасидан тўсилади, уларда эски термани кўчириш, ҳамда профилни сайқаллаш ва янги обделкани бунёд қилиш бўйича барча ишларни олиб бориш қулайдир.
Обделкани бақувватроқ конструкция билан ёппасига алмаштириш. Поездлар ҳаракатланиб турган шароитда тоннел обделкасини бақувватроғи билан алмаштириш реконструкциянинг энг қийин масаласидир. Фақатгина равоқнинг ўзинигина қайта тиклашдагидек ушбу иш ё ташқи, ё ички усулларда бажарилиши мумкин .
Ташқи усул, қоидага кўра, тоннелнинг бутун узунлиги бўйлаб обделкани қайта тиклаш ва реконструкция лозим бўлган, ундан ташқари, мавжуд ногабаритликни бартараф этиш билан боғлиқ бўлган ҳолларда қўлланади. Ички усул обделкани унчалик катта бўлмаган участкаларда алмаштириш зарурати бўлганда қўлланилади, чунки ишларни амалга ошириш етарли даражада давомий “танаффус”ларда олиб бориш билан боғлиқдир, бироқ юк ташишнинг йирик линияларида ҳар доим ҳам бунинг имкони бўлавермайди. Ичкари усулда ишлар кружалаларни ўрнатишдан бошланади. Агарда юк кўтарувчи металл кружалалар янги обделканинг ички тарҳи бўйлаб бажарилган бўлса ёки эски обделка ногабаритликка эга бўлса, кружалаларни ўрнатгунгача мавжуд обделкада махсус жўяклар – штрабалар ўйилади. Штрабаларни ўйиш олдидан эски обделка муҳофазаловчи кружалалар воситасида маҳкамланиб, муҳофазаловчилар шундай ҳисоб билан ўрнатиладики, бунда улар юк кўтарувчилар оралиқларида жойлашсин. Юк кўтарувчи кружалалар ўрнатилгач, муҳофазаловчилар олиб ташланади, равоқни қулф қисми бўйича қирқиб равоқ усти штолняси ковланади ҳамда устунларни юк кўтарувчи крудалларга таянтириб, унтерсугли тизим ўрнатилади .
Ишлар йўл ўқидан икки тарафга қараб бирваракайига ҳар 2м узунликка эга участкалар билан олиб борилади.


Обделкани бақувватроқ конструкция билан буткул алмаштириш:
а – муҳофазаловчи кружалаларни ўрнатиш, обделкада штрабаларни ўйиш, эски обделкани маҳкамлаган ҳолда юк кўтарувчи кружалаларни ўрнатиш ва муҳофазаловчи кружалаларни олиб ташлаш; б – эски термани кўчириш ва жинсни ишлаш;
в – кружалалар ва қолипни ўрнатиш, янги обделкани бетонлаш; г – кружалaлар ва қолипни олиб ташлаш; 1 – эски обделка; 2 – юк кўтарувчи кружалалар; 3 – юк кўтарувчи кружалларни ўрнатиш учун штрабалар; 4 – устунлар; 5 – тепачалар (верхняклар); 6 – филатлар; 7 – лонгаринлар; 8 – марчеванлар; 9 – штендерлар;
10 – рошпанлар; 11 – кружалалар; 12 – қолип; 13 – янги обделка



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling