Режа : Обделка конструкцияларини кучайтириш
Бир изли тоннелларни икки изли ҳаракатга айлантириб реконструкция қилиш
Download 0.58 Mb.
|
Тоннелларнинг реконструкцияси122
Бир изли тоннелларни икки изли ҳаракатга айлантириб реконструкция қилиш. Дастлаб эксплуатацияга бир изли тариқасида топшириладиган темир йўл линияларидаги тоннел иншоотларини лойиҳалашда, уларни бунёд қилишнинг мумкин бўлган иккита вариантини кўриб чиқмоқ лозим. Бу вариантлардан бири бир изли тоннелларни қуришни кўзда тутиб, ва фақатгина кейинчалик линияни икки изли ҳаракатга ўтказишдагина ушбу фойдаланишдаги тоннелларни икки изли габаритга реконструкция қилиниши бажарилади ёки ҳаракатдагисига параллел тарзда иккинчи бир изли тоннел бунёд қилинади. Иккинчи вариантга мувофиқ тоннелларни икки изли габарит учун бирданига бунёд қилиш мумкин, бироқ дастлаб линияни икки изли ҳаракатга ўтказилгунча улар бир изли каби эксплуатация қилинади .
Қурилишнинг варианти пухта асосланган ва унинг мақсадга мувофиқлиги техник-иқтисодий жиҳатдан исботланган бўлиши керак. Фақатгина иншоотнинг қурилиш қиймати ва фойдаланиш харажатларинигина эмас, шунингдек линияни икки изли ҳаракатга ўтказишдаги тоннел иншоотини реконструкцияси бўйича ишлар қийматини ҳам эътиборга олмоқ лозим. Шунинг учун вариантни танлашда биринчи ва иккинчи йўлларни фойдаланишга топшириш муддатлари орасидаги фарқ ҳал қилувчи омил бўлиб қолади. Муҳандис-геологик шароитларга, тоннелларни қайта тиклашда юқори унумдорли машина ва механизмларни қўллаш имкониятига, поездлар ҳаракати суръати ва бошқа омилларга кўпдан боғлиқ бўлган тоннел иншооти реконструкциясининг қиймати ҳам сезиларли аҳамиятга эга. Ҳам биринчи, ҳам иккинчи вариант бўйича кўпгина тоннеллар қурилган. ХХ аср бошларида мамлакат темир йўлларида, қоидага кўра, икки изли тоннеллар бунёд қилинган бўлиб, чунончи улардан баъзилари узоқ вақт мобайнида бир изли тоннел каби ишлатиб келинган эди. Эксплуатация мобайнида габаритларга қўйиладиган талаблар сезиларли ўзгарди ва бу, ўз навбатида, икки излиликка ўтказишда ногабаритликни бартараф этиш учун уларни реконструкция қилиш ёки ҳаракатдаги тоннелга параллел тарзда янги бир изли тоннел бунёд этишни келтириб чиқарди. Сўнгги йилларда, қоидага кўра, бир изли тоннеллар қурилди, шунинг учун эртами-кечми уларни икки излисига қайта тиклаш ёки иккинчи бир изли тоннеллар қуриш туғрисидаги масала пайдо бўлади. Бундай ҳолатни қуйидагича тушунтириш мумкин, янги тоннелларни қуришда шчитли ковлаб ўтишни, йиғма темирбетон конструкцияларни ва ишларни мажмуий механизациясини кенг қўллаш имконияти мавжуддир, шу ўринда реконструкция эса, қоидага кўра, поездлар ҳаракатида танаффусларсиз, қурилиш ва механизациянинг замонавий усуллари ҳар доим ҳам тўла миқёсда ишлатилиш имкони йўқ бўлган, тор шароитларда олиб борилади. Бироқ, баъзи ҳолларда бир изли тоннелни икки изли ҳаракатга қайта тиклаш варианти дурустроқ бўлиши мумкин. Ушбу вариант, фойдаланишдаги бир изли тоннел замонавий габарит талабларига жавоб бермай қолган ва ногабаритликни бартараф этиш мақсадида уни реконструкция қилиш зарур бўлиб қолган ҳолларда қабул қилинмоғи лозим. Бундай ҳолларда шундай бир изли темир йўл тоннелини икки изли ҳаракатга реконструкция қилиш мақсадга мувофиқдир. Бир изли тоннелни икки излисига қайта тиклашни жинсни етказиб ковлаб, эски обделканинг буткул ёки қисман кўчириб ҳамда унинг ўрнига янгисини бунёд қилиб, тоннелнинг ичкарисидан бажариш ҳам, ёки мавжуд ўйиқнинг ташқи тарҳи бўйлаб жинсни ковлаб, янгисини бунёд қилиб ҳамда кейинчалик эски обделкани кўчириб, ташқаридан бажариш ҳам мумкин. Қайта тиклашнинг ички ёки ташқи усулини танланиши поездлараро танаффусларнинг давомийлигига, муҳандис-геологик шароитларга, мавжуд обделканинг кўндаланг кесимига, шунингдек унинг аҳволи ҳамда қисман фойдаланиш имкониятига кўпдан боғлиқдир. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling