Режа : Ўзбекистонда Кучли ижтимоий сиёсат контсепциясининг шаклланиши, босқичлари ва ривожлантирилиши


Download 3.05 Mb.
bet13/21
Sana03.11.2023
Hajmi3.05 Mb.
#1742280
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
7 мавзу

Биринчидан, оилада ота-оналар томонидан фарзандларга тарбия бериш жараёнида миллий ва умуминсоний қадриятлар қаторида, ижтимоий-сиёсий қадриятлар хусусида тушунчалар бериб бориш;
Иккинчидан, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар мамлакат сиёсий хаётининг бўлажак иштирокчилари эканлиги хиссини уйғотувчи услубларнинг замонавий воситаларидан фойдаланиш;
Учинчидан, умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларига ижтимоий-сиёсий билимларга бўлган эштиёжини оширишга йўналтирилган фанлардан таълим бериш;
Тўртинчидан, олий таълим ва ундан кейинги босқичларда сиёсий ва ҳуқуқий маданиятни тадқиқ этишга оид илмий-назарий ва амалий фаолиятга рағбат бериш, бунда таълим муассасалари ва давлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш;
Бешинчидан, ёш қизларнинг маънавий дунёқарашини шакллантиришда маданият обектлари (кино, театр, музей ва ш. к. ) билан чекланиб қолмасдан, ижтимоий-сиёсий тадбирларда уларнинг иштирокини таъминлаш, ушбу йўналишлардаги мунозара-дебатлардаги фаоллигини ошириш;
Олтинчидан, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатларда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ёш қизларнинг жамиятда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик туйғусини шакллантириш ҳам ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларимизнинг асосини ташкил этади.
Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда фуқаролик жамияти институтларининг ҳам роли катта.
Чунки, нодавлат характердаги, турли гурушлар ва қатламлар манфаатларини ифодалайдиган жамоат ташкилотлари бугунги кунда замонавий фуқаролик жамиятининг муҳим институти эътироф этилган.
Бундай ташкилотларга хотин-қизларни кенг жалб этиш орқали уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга эришилади, шу билан бирга давлат ва жамият бошқарувида бевосита ва билвосита иштироки таъминланади.
Бугунги кунда мамлакатимизда илм-фан, таълим-тарбия соҳаларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар билан олиб борилаётган ишларни икки йўналишга ажратиш мумкин. Зеро, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган ходимларнинг 72 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.
Биринчи йўналиш - таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ижтимоий сиёсий фаоллигини янада ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш ишларини янада такомиллаштириш бўлиб, ушбу йўналиш мамлакатимиз тараққиётининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.
Ушбу вазифани таълим муассасаларида бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада кучайтириш орқали амалга ошириш мумкин.
Хусусан, таълим муассасаларида хотин-қизларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини оширишга эътибор қаратиш, хуқуқбузарлик ва жиноятчилик профилактикасини кучайтириш, ўқитувчиларнинг кийиниш маданиятига ва одоб-аҳлоқ меъёрларига риоя этишларини таъминлаш ҳам бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатларнинг муҳим таркибий қисмини ташкил этади.

Download 3.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling