Режа : Ўзбекистонда Кучли ижтимоий сиёсат контсепциясининг шаклланиши, босқичлари ва ривожлантирилиши


Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда


Download 3.05 Mb.
bet12/21
Sana03.11.2023
Hajmi3.05 Mb.
#1742280
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
7 мавзу

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтган вақт ичида, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ҳудудларда эса ҳокимлар раислигида Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгашлар, Олий Мажлис қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия иш бошлади.
Ёш авлоднинг соғлом бўлиб ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга этишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган 5 та муҳим ташаббусни жорий этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Йигит-қизларимизнинг бизнес лойиҳалари учун “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида 719 млрд сўмлик 4 633 та бизнес лойиҳалар амалга оширилди. Ҳудудларда 125 та “Ёшлар меҳнат гузари”, 19 та “Ёш тадбиркорлар” коворкинг маркази, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга 1 731 та “Ёшлар уйлари” қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Юртимизда ташкил этилаётган янги-янги боғчалар, мактаблар, олий ўқув юртлари, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари, маданият ва спорт иншоотлари, “Темурбеклар мактаби”, “Президент мактаблари”, “Ижод мактаблари” деб ном олган мутлақо янги намунадаги таълим масканлари бугунги глобаллашув шароитда рақобатга қодир бўлган этук кадрларнинг янги авлодини тарбиялашга хизмат қилмоқда.
Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган чора-тадбирлар таҳлили ёш авлод билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан бир қаторда, соҳада эчимини кутаётган муаммоли масалалар ҳам сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда.

Ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш, йўл-транспорт муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлан-тириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш.
Хотин-қизларнинг давлат ва жамият қурилиши ва бошқарувидаги ролини кучайтириш, уларнинг сиёсий ҳуқуқларини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли уларнинг жамиятдаги тутган ўрни юксалди.
Ўзбек аёли исми-шарифи ёнига - Ўзбекистон қаҳрамони, - Депутат, - Сенатор, - Вазир, - Вазир ўринбосари,-Академик, - Олима,-Тадбиркор, - Директор атамалари қўшиб айтилиши бунинг яққол мисолидир.
Зеро, бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 50 фоизини, яъни 29 фоизини 14 ёшгача, 28 фоизини 15-30 ёшлилар, 21 фоизини 31-45 ёшлилар, 15 фоизини 46-60 ёшлилар, 7 фоизини 60 ёшдан катта хотин-қизлар ташкил этади. Улар ижтимоий-маънавий, сиёсий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида самарали ва фаол меҳнат қилиб келишмоқда. Асосий қонунимиз - Конституцияда ҳам хотин-қизларнинг барча соҳаларда тенг ҳуқуқли эканлиги эътироф этилган.
Юксак маънавиятли ва маърифатли, намунали одоби ва тарбияси билан эътироф этилган оналаримизнинг издошлари бугун давлат ва жамият қурилишида, ишлаб чиқаришда, илм-фан, маданият, тиббиёт, таълим ва ҳатто ҳарбий соҳада хизматлари беқиёс.
Юртимизда хотин-қизларнинг мавқеини янада юксалтириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш учун ижтимоий-сиёсий, иқтисодий соҳаларда уларнинг билимларини кучайтириш учун янада кенгроқ шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилмоқда.
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг мавқеини янада юксалтириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, юртимизда олиб борилаётган ислоҳатларда улар фаоллигини таъминлашнинг асосий омили таълим ва тарбия уйғунлиги бўлиб, унинг қуйидаги босқичларини кўрсатиб ўтиш мумкин:

Download 3.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling