Режа : Ўзбекистонда Кучли ижтимоий сиёсат контсепциясининг шаклланиши, босқичлари ва ривожлантирилиши


Комиссия аъзолари 2 йил муддатга, фуқаролар йиғини раиси эса – ўз ваколатларининг бутун муддати давомида сайланган


Download 3.05 Mb.
bet8/21
Sana03.11.2023
Hajmi3.05 Mb.
#1742280
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
7 мавзу

Комиссия аъзолари 2 йил муддатга, фуқаролар йиғини раиси эса – ўз ваколатларининг бутун муддати давомида сайланган.
Ушбу комиссия аъзоларининг сони камида 15 кишини ташкил этиши лозим.
Мазкур механизм, комиссия аъзолари ўзлари яшаётган маҳаллаларда қўллаб-қувватланишга муҳтож аҳолини билган ҳолда объектив қарорлар қабул қилишни назарда тутади.
Аммо, бошқа томондан, жамоавий қарор қабул қилишнинг бундай механизми жуда мураккаб, этарлича шаффоф эмаслиги ва берилган ваколатлар суиистеъмол қилинишини истисно қилмайди, айниқса, кўплаб жараёнлар ортиқча ҳужжатлар ва сертификатлар тақдим этилишини талаб қилади.
Балки шунинг учундир, ижтимоий ёрдам ажратиш механизмидаги қийинчиликлар ва камчиликлар таъсирида Президент қабул-хоналарига самарасиз ёки ҳатто адолатсиз моддий ёрдам ажратиш амалиётлар ҳақида мурожаатлар сони ошиб кетишига олиб келди.
Қўлда бошқариш режими.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, ёрдам пулларини ажратишда ҳам, ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг бошқа соҳаларида ҳам жойлардаги реал вазиятни баҳолашга объектив зарурият туғилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонида халқ Халқ қабулхоналари ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш, уларга эчим топишга қаратилган тизим жорий қилинди.
Халқ орасида «Темир дафтар» деб номланган камбағал оилалар реестрини тузишда камбағал оилаларни уйма-уй ўрганиш асосида, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари муаммолари ҳам ҳисобга олинди.
Мазкур реестр камбағалликни камайтириш ва секторлар кесимида аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича мақсадли дастурга асос бўлди.
Аҳоли учун ҳаётий муҳим аҳамаятга эга бўлган маҳаллий даражада ҳал қилинмаган муаммолар вилоят ёки республика даражаларига ўтказилди.

Download 3.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling