Режа : Ўзбекистонда Кучли ижтимоий сиёсат контсепциясининг шаклланиши, босқичлари ва ривожлантирилиши


Иқтисодиёт қонунларига асосан, «камбағаллик камбағалликни келтириб чиқаради»


Download 3.05 Mb.
bet4/21
Sana03.11.2023
Hajmi3.05 Mb.
#1742280
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
7 мавзу

Иқтисодиёт қонунларига асосан, «камбағаллик камбағалликни келтириб чиқаради».
Мазкур жараён бир неча сабабларга кўра содир бўлади.
Биринчидан, даромадлари паст мамлакатлар сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш учун этарлича пул сарфлай олишмайди, камбағал аҳоли эса сифатли пуллик таълим ва тиббиёт хизматларга қурби этмаслиги сабабли инсон салоҳият пасайиб, камбағалликдан қочиб қутула олмайдилар
Иккинчидан, камбағал аҳолининг даромадлари пасайиб борган сари, истеъмол бозорининг сиғими мутаносиб равишда кичрайиб боради ва бунинг натижасида саноат моллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва айниқса, хизматларга бўлган талаб пасайиб боради.
Бу эса, ўз навбатида, иқтисодий тараққиётга тўсқинлик қилади, бюджет даромадларини камайтиради ва камбағалларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш имкониятини камайтириб ёпиқ тўсиклик жараён кўринишига келади.
Учинчидан, аксарият ҳолларда камбағалларнинг дунёқараши даромад юқори бўлганлардан фарқ қилади. Юқорида айтиб ўтилган сабабларга кўра, улар орасидан ижодкор ва тадбиркорлик қобилиятига эга инсонларнинг этишиб чиқиши эҳтимоли камроқ. Шунингдек, одатда камбағал оила аъзолари орасида жиноятчилик кўрсаткичлари нисбатан юқорироқ бўлади.
Бошқача қилиб айтганда, камбағалликни келтириб чиқарувчи омиллар мамлакатда инсон салоҳиятни ривожлантиришга, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши ва аҳолининг иқтисодий фаолиятига тўсқинлик қилади. Ўзбекистонда камбағалликни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида аҳоли жон бошига реал жами даромад 43, 9 фоизга, ўртача ҳисобланган номинал ойлик иш ҳақи 79, 7 фоизга ёки 2016 йилдаги 1293, 8 минг сўмдан 2019 йилда 2324, 5 минг сўмга ошди.
Жаҳон банкининг «Ўзбекистон фуқароларини тинглаб» лойиҳаси доирасида, уй хўжаликлари орасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 2020 йилнинг январ-март ойлари учун ўртача камбағал хонадоннинг ойлик даромади тахминан 1,5 миллион сўмни ташкил этиб, таққослама нархларда бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 фоизга ошган. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги камбағалликни бартараф этиш муаммосини стратегик вазифа сифатида кун тартибига қўйди.
Мазкур муаммони ҳал қилишга хукумат томонидан катта ҳажмдаги саъй-ҳаракатлар қаратилган. Жумладан, мамлакатда камбағалликка қарши курашиш учун зарур институтлар яратилди.
Бу авваламбор Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ташкил этилиши, камбағалликка қарши курашиш бўйича давлат сиёсатини белгилаб беради. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида яқинда “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги” ташкил этилди. Мазкур вазирлик фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институтлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи масъул давлат органи сифатида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган қатламларини аниқлаш ва манзилли кўмак бериш борасида самарадорликни оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш ва қишлоқ жойларини ободонлаштириш дастурлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, «Обод қишлоқ» дастурининг амалга оширилиши туфайли 1,7 млн қишлоқ аҳолисининг яшаш шароитлари яхшиланди.
Биргина 2019 йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш учун жами 600 миллион АҚШ долларига тенг 6, 1 трлн сўм ажратилди.
Бироқ, эришилган натижаларга қарамай, ҳозирги кунда Ўзбекистонда 400 мингдан ортиқ оила турмуш шароитлари яхшиланишига муҳтож (Жаҳон банки мезонларига кўра, 2015 йил октябридан бошлаб Глобал камбағаллик даражасига кунига 1,9 АҚШ доллардан кам даромад олганлар киритилган)..
Норасмий секторнинг меҳнат бозоридаги улуши 40-50 фоизни ташкил этади. Бироқ, камбағал уй хўжаликларининг фақат 23 фоизигина ижтимоий нафақа олишади.
Пандемия даврида аҳолининг камбағал ва энг заиф қатламларига ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатувчи муассасалар фаолиятини ислоҳ қилиш зарурати кучайди.

Download 3.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling