Режа : Ўзбекистонда Кучли ижтимоий сиёсат контсепциясининг шаклланиши, босқичлари ва ривожлантирилиши


Ўзбекистон тараққиётидаги ўзига хос йўлнинг асосий тамойилларидан бири кафолатланган ижтимоий сиё-сатни амалга оширишдан иборатдир


Download 3.05 Mb.
bet2/21
Sana03.11.2023
Hajmi3.05 Mb.
#1742280
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
7 мавзу

Ўзбекистон тараққиётидаги ўзига хос йўлнинг асосий тамойилларидан бири кафолатланган ижтимоий сиё-сатни амалга оширишдан иборатдир.
Унинг моҳияти жамиятда кам таъминланган, боқувчиси йўқ, болали оилаларни, ногиронлар ва қарияларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жамият аъзоларининг ўта бойлар ва камбағалларга табақаланиб кетиши-нинг олдини олишга қаратилган.
Шу мақсадда мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳоли турмуш даражасини барқарорлаштиришга қаратилган зарурий чора­ тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Бу тадбирларни амалга ошир-иш учун давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳажми йилдан ­йилга ортиб бормоқда.
Хусусан 1999 йил давлат бюджетини шакллантиришда объектив сабабларга кўра, юз берган айрим қийинчиликларга қарамасдан, қисқартиришлар ҳисобига, ижтимоий соҳаларга ажратиладиган маблағларнинг камайишига йўл қуйилмади. 1998 йил охиридаги ҳисобга кўра, мамлакатда 3 млн. 252 мингдан ортиқ киши пенсия ва нафақалар олди ва бу мақсад учун 75 млрд. 541 млн. сўм маблағ ажратилди. Шундан фақат икки ёшгача боласи бор оналарга 10 млрд. 448 млн. сўм нафақа берилди.
Кам таъминланган аҳоли қатламлари нафақа ва моддий ёрдамдан ташқари турли хил имтиёзлардан кенг фойдаланди. Жумладан, жамоат транспортида текин ёки арзон ҳақ тўлаб юриш, турар­жой ва коммунал хизматлари учун ҳақ тўлашда, дори­дармонлар ва энг зарур озиқ­овқат маҳсулотларини белгиланган меъёрда бепул ёки арзон нархда олиш ва бошқа бир қанча енгилликлар берилган.
Булардан ташқари мустақиллик йилларида халқ таълими, ўрта махсус ва олий ўқув юртларининг профессор ­ўқитувчиларига, тиббий ходимларга электр энергия, газ ва коммунал хизматлардан фойдаланишда қатор имтиёзлар берилди.
Бозор муносабатларига ўтиш муносабати билан аҳоли даромадининг моҳияти янгиланмоқда. Уларнинг манбалари ўзгармоқда.
Маош-иш ҳақидан ташқари тадбиркорлик даромади, актсиядорлик дивиденди, мулкдан келган даромад, томорқа маҳсулотларини сотишдан олинадиган тушум шаклларида бозор даромадлари пайдо бўлди.
Аҳоли даромадларининг бозорга боғлиқ манбалари йилдан ­йилга ўсиб бориши муносабати билан иш ҳақининг салмоғи пасайиб бормоқда.

Download 3.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling