Масалан, 1992 йили иш ҳақи аҳоли даромадининг 57% ни ташкил қилса, 1995 йилда эса 44, 2% ни ташкил қилди.
1997 йили аҳоли барча даромадларининг қарийб чорак қисми тадбиркорлик фаолиятидан тушди. Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб бозор муносабатларига мос пул-кредит тизими шакллантирилди.
1991-1996 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси хукумати Миллий банк ва Молия тизими юзасидан бир қанча қарорлар қабул қилди.
1995 йил декабрда Олий Мажлиснинг навбатдаги сессиясининг Марказий банк ва банклар тўғрисидаги қонунлари катта аҳамаятга эга бўлди.
Марказий банкдан ташқари Тошкент шаҳри ва вилоятларда 30 та акциядор-тижорат, ширкат ва хусусий банклар фаолият кўрсатмоқда (1995).
Уларнинг ҳар қайсисида филиаллар мавжуд. Масалан, «Пахта банк»да 184, «Ўзтадбиркор» банкда 254 филиал хизмат қилмоқда.
1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб иқтисодий мустақилликнинг зарурий шарти тариқасида Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги-сўм муомалага киритилди.
Миллий валютанинг муомалага киритилиши иқтисодиётни барқарорлаштириш, корхоналар ва тармоқлар молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, аҳоли ва мамлакат истеъмол бозорини муҳофаза қилишда катта ўрин тутди.
Мустақил Ўзбекистон хазинасини тўлдирувчи, иқтисодий ислоҳатларни муваффақиятли ўтказишнинг асосий манбаи солиқдир.
Шунинг учун солиқ тизимини такомиллаштиришга дастлабки кунлардан бошлаб катта эътибор берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 августдаги «Ўзбекистон Республикасида давлат солиқ органлари ҳақида»ги қарори асосида давлат солиқ тизими шакллана бошлади.
Солиқ тўловчилар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.
Агар 1994 йилда 91 мингдан ортиқ солиқ тўловчи юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлса, 1997 йили уларнинг сони 148 мингтага этди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида камбағалликка қарши кураш иқтисодий ривожланиш сиёсатимизда устувор вазифа этиб белгиланди.
«Камбағалликни камайтириш – бу аҳолида тадбиркорлик руҳини уйғотиш, инсоннинг ички куч-қуввати ва салоҳиятни тўлиқ рўёбга чиқариш, янги иш Ўринлари яратиш бўйича комплекс иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, демакдир», деб таъкидланган эди мурожаатда.
Do'stlaringiz bilan baham: |