Режа 1 Бошқариш структурасининг мазмуни 2


Бошқариш структураси бошқариш аппаратининг оператив ишлашини таъминлаши лозим


Download 167.72 Kb.
bet2/6
Sana13.04.2023
Hajmi167.72 Kb.
#1352073
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-мавзу Менежмент

Бошқариш структураси бошқариш аппаратининг оператив ишлашини таъминлаши лозим. Бу фаолият жорий вазифаларни ўз вақтида ва моҳирлик билан тез ҳал этишда намоён бўлади. Бунга ишлаб чиқаришнинг миқёси, мураккаблиги, бошқариш объектларининг жойлашуви ҳам таъсир кўрсатади.
2. Бошқариш структураларининг ташкилий турлари
Бошқаришнинг қуйидаги асосий ташкилий структуралари мавжуд:

Б2
Р
Б1
У2
У1
Чизикли структура - унинг қуйи бошқарув бўғинлари юқори босқичдаги раҳбарга бевосита буйсуниши билан тавсифланади. Чизикли структура ҳар бир ходим битта раҳбарга бўйсунади ва юқори тизим билан факат у орқали боғланган бўлади.
Чизиқли стуктуранинг ўзига хос ижобий томонлари ва камчиликлари бор.
Ижобий томонлари:
- бундай структура бир-бирига зид, чалкаш топшириқлар берилиш ҳолларини камайтиради;
- яккабошчиликни ва шахсий жавобгарликни мустаҳкамлайди;
- бу структура оддий, пухта ва тежамлидир;
- босқичлар сони кам бўлганда бошқарилувчи объект ишига кам киши аралашади;
- вазифалар тезкор ҳал этилади бутун тизим самарали ишлайди;
- ходимлар фақат ўз раҳбарига ҳисобот берадилар, натижада ижрочилик ва интизом даражаси анча ошади.
Салбий томонлари:
- бундай структура оддий, барқарор масалаларни ечишга мўлжалланганлиги сабабли унинг доирасида комплекс масалаларни ҳал қилиш анча қийин кечади, бундай шароитда раҳбарлар кўпроқ тезкор ишлар билан банд бўлиб, стратегик комплекс муаммоларни эътибордан четда қолдирадилар.
- бундай бошқаришда тенг ҳуқуқли структура бирликлари негизида горизонтал боғланиш бўлмайди, бундай бошқариш шароитида буйруқбозлик ва расмиятчиликнинг пайдо бўлиш хавфи кучли чунки, структуранинг ҳар бир бўғинида раҳбар ўз лавозими бўйича фармойиш бериш учун барча ҳуқуқларга эга бўлади.

Download 167.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling