Режа: 1 Мураккаб иқтисодий тизим сифатида транспорт фаолиятини ташкил этишнинг хусусиятлари


 Транспорт-ишлаб чиқариш масаласида “Ишлаб чиқариш – транспорт – тақсимлаш – сотиш” ягона тизимини яратиш


Download 84.25 Kb.
bet4/6
Sana29.03.2023
Hajmi84.25 Kb.
#1306193
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ТРАНСПОРТ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАСАЛАРИНИ ЕЧИШ УСУЛЛАРИ

2. Транспорт-ишлаб чиқариш масаласида “Ишлаб чиқариш – транспорт – тақсимлаш – сотиш” ягона тизимини яратиш

Тизимли ёндашув нуқтаи назаридан транспорт - бу транспорт-логистика хизматларининг ягона жараёнида ўзаро боғлиқ бўлган минтақавий моддий ва инсон оқимларидан ташкил топган мураккаб иқтисодий тизимдир. Aйтиш мумкинки, ўтган асрнинг 70-йиллардан бошлаб юк транспортининг ишлаб чиқариш ва тарқатиш жараёни билан бирлашиши юз бериб, уни "ишлаб чиқариш – транспорт - тарқатиш - сотиш" ягона тизимининг бўғинига айлантирилди. Компаниялар ва фирмаларнинг иқтисодий фаолиятида транспорт ва ишлаб чиқариш ишларининг уйғунлигини таъминлаш учун кўпинча "ўз вақтида" логистика тизими қўлланила бошланди.


Юкларни ўз вақтида энг кам харажатлари билан етказиб бериш учун ишлаб чиқариш, транспорт ва истеъмолни бирлаштириш асосида ягона технологик жараён ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши талаб этилади. Бунда ягона технологик жараён сифатида комлекс технология тушинилиб, унинг доирасида тизимли ёндашув асосида логистика тизимининг барча элементларининг аниқ ўзаро таъсири амалга оширилади.
Ташқи муҳитдаги ўзгаришларга жавоб бера оладиган сифат жиҳатидан янги ишлаб чиқариш ва транспорт тизимини яратиш бир қатор ўзига хос муаммоларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ: бозор конъюнктурасини ўрганиш; талаб ва ишлаб чиқаришни прогноз қилиш; унинг асосида транспорт тизимининг қуввати ва ташиш ҳажми, юкларнинг транспорт партияларига буюртмалар мақбул миқдорини, хомашё, ёқилғи, материаллар, бутловчи буюмлар, тайёр маҳсулотлар ва транспорт воситаларининг захиралари даражасини аниқлаш ва бошқалар. Табиийки, йўловчи транпорти хизматдари кўрсатиш ҳам ўзига хос хусусиятларга эга.
Глобал логистика тизимининг ажралмас қисми сифатида транспортга бўлган янги ёндашув транспортнинг бутун жараёнини: юкни жўнатувчидан то қабул қилувчигача етказиб бериш, шу жумладан юкларни қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш, очиш ва етказиб бериш билан боғлиқ ахборот оқимларини кўриб чиқишни талаб этади. Бу махсус логистика марказларини яратишни тақозо этади. Тизимдан олинадиган таҳлилий маълумотлар асосида: транспорт тармоқларида юк оқимларини оптималлаштириш ва бошқа транспорт турлари билан ўзаро боғлиқлик, юк овимларини транспорт воситаларининг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ тақсимлаш, юкларни қадоқлаш ва шакллантириш, шартномалар тузиш тартиби ва бошқа масалалар ҳал этилади. Бундан энг асосий мақсад мижозларнинг транспорт хизматларига бўлган талабларини сифатли ва тўлиқ қондиришдир.
Товарларни истеъмолчига етказиб бериш пайтида логистик занжирларда юзага келадиган технологик жараёнлар юкнинг транспортабеллик хусусиятларига (юкнинг физик-механик ва физик-кимёвий хусусиятлари, ҳажми ва вазни, контейнер ва қадоқлаш тури), юк миқдорига (оммавий юк, кичик партияли), юк тури (контейнерлар, поддонларда), транспорт тури ва унинг ташиш ҳажми, ишлаб чиқариш биноларининг характери ва бошқаларга қараб ўзига хос хусусиятларга эга.
Логистиканинг энг содда принципларидан жўнатувчилар ва қабул қилувчилар ўртасида барқарор ва йирик юк оқимлари (технологик маршрутлар) шаклланган шароитларда оммавий юкларни (кўмир, темир рудаси, нефт маҳсулотлари ва бошқаларни) ташишда фойдаланиш мумкин. Канада ва AҚШда истеъмолчиларга хом ашё ва ёқилғини етказиб берадиган оғир поездларни (10-25 минг тонна) эксплуатация қилиш учун магистрал линиялар ажратилган. Бундай линияларда қиммат сигнализация ва блокировка тизимлари қурилмаган, поездларни юклаш ва тушириш ишлари тўлиқ автоматлаштирилган. МДҲ ва бизнинг мамлакатимизда бир қатор йўналишларда энг муҳим хом ашёси - кўмир ва нефть маҳсулотлари поездларнинг қатъий қатнов жадвали бўйича ташилади, бу ўз навбатида истеъмолчилар учун катта миқдордаги хом ашё ва ёқилғи захираларини шакллантиришни истисно қилади.
Хом ашёни барқарор ташишнинг ягона технологияси поездлар жадвалини, станцияларнинг ишларини, юкларни жўнатувчилар ва қабул қилувчиларни технологик йўналишларда ҳаракатланишни ташкил қилиш, шу жумладан бўш юкларни тушириш станцияларидан юклаш станцияларига етказиб бериш бўйича ишларни бирлаштиради.
Логистика тизимининг тузилиши ва функциялари ўнлаб, ҳатто юзлаб истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган кенг ассортиментдаги юклар тарқатилганда анча мураккаблашади. Бундай хилма-хил маҳсулотларни етказиб бериш билан қўшимча операциялар пайдо бўлади: контейнерлаш, қадоқлаш, юкларни кичик гуруҳларга ажратиш, транспорт турлари ва транспорт воситаларининг турларини танлаш, маршрут бўйича товарларни саралаш, омбор тарқатиш марказлари томонидан мижозларга хизмат кўрсатишнинг оқилона йўналишлари аниқлаш ва ҳ.к.



Download 84.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling