Режа: 1 Мураккаб иқтисодий тизим сифатида транспорт фаолиятини ташкил этишнинг хусусиятлари
-расм. Автомобиль транспорти корхонаси ташиш салоҳиятини шакллантиришнинг умумий механизми
Download 84.25 Kb.
|
ТРАНСПОРТ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАСАЛАРИНИ ЕЧИШ УСУЛЛАРИ
2-расм. Автомобиль транспорти корхонаси ташиш салоҳиятини шакллантиришнинг умумий механизми
Автомобиль транспорти умумий логистика тизимининг элементи бўлиши билан бир вақтда, алоҳида элементлардан (техник хизмат кўрсатиш ва сервис, транспорт операторлари, йўл ва йўлолди инфратузилмаси)иборат тизим сифатида фаолият кўрсатади. Унинг тизим сифатидаги асосий мақсади транспорт-логистика хизматлари кўрсатиш ҳажмини ошириш ва уларнинг таннархини пасайтириш ҳисобига максимал фойда олишдан иборат бўлади. Логистикани кенг қўллаш траспорт хизматлари операторлари фаолияти рақобатдошлиги ҳамда самарадорлигини ошишини таъминлайди. Шунинг учун, уларнинг ташиш салоҳиятини шакллантириш жараёнида логистик тамойиллар асос қилиб олиниши лозим бўлади. Бунда логистиканинг еттита умумий қоидаси корхонанинг истиқболдаги ҳатти-ҳаракатлар ва уларнинг ечимларни белгилаб беради, яъни: 1) муайян сифатдаги, 2) талаб қилинган маҳсулотни, 3) зарур бўлган ҳажмда, 4) аниқ истеъмолчига, 5) минимал харажатлар билан, 6) белгиланган вақтда, 7) лозим бўлган жойга етказиб беришни таъминлашдир (2-расм). Классик таълимотларга асосан ташкилий-иқтисодий жараёнлар мазмунан техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий ва ижтимоий тадбирларга бўлинади. Худди шу тамойиллар рақобат салоҳиятини шакллантиришда ҳам бирдай қўлланилиши мумкин. Автомобиль транспорти корхоналарида техникавий жиҳатдан бу транспорт хизматлари кўрсатиш салоҳияти; ишлаб чиқаришда - транспорт ишлаб чиқаришини ташкил этиш салоҳияти, иқтисодий жиҳатдан иқтисодий муносабатлар тизими ва ижтимоий жиҳатдан - меҳнат жамоасининг иш унумдорлиги салоҳияти билан белгиланади. Транспорт компаниясинин ташиш салоҳиятини шакллантириш ва уни бошқаришда қўлланиладиган технологиялар унинг самарадорлигини белгилаб беради. Автомобиль транспорти корхонасининг бозордаги мавжуд рақобат позициясини бошқарув технологиясини танлашнинг энг муҳим таркибий элементларидан бири деб фараз қилиш мумкин. Айнан корхона позициясидан келиб чиққан ҳолда, бозордаги муҳитга мос равишда унинг устувор технологиялари белгилаб олинади. Улар корхонанинг ташқи муҳит билан ўзаро алоқада бўлиш даражаси ва унинг ўзгаришига қай даражада тез мослашиш қобилиятини намоён этадилар. Download 84.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling