Режа: 1 Ягона йетказиб берувчи тушунчаси. Ягона йетказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат хариди


Ягона йетказиб берувчи билан давлат харидини амалга ошириш мезонлари. Ягона йетказиб берувчи билан давлат харидини амалга оширишнинг афзалликлари


Download 34.51 Kb.
bet2/4
Sana02.12.2023
Hajmi34.51 Kb.
#1779411
1   2   3   4
Bog'liq
Ягона йетказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлад харидлари

2 Ягона йетказиб берувчи билан давлат харидини амалга ошириш мезонлари. Ягона йетказиб берувчи билан давлат харидини амалга оширишнинг афзалликлари.
Коррупсияга қарши курашиш Сиёсати мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалар қўлланилади:иш жараёнидаги меҳмондўстлик белгилари – вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари манфаатларида фаолият давомида ҳамкорлик ўрнатиш ва (ёки) қўллаб-қувватлашга алоқадор харажатлар, шу жумладан, ишбилармонлик билан боғлиқ кечки овқат, транспорт ва яшаш харажатларини қоплаш билан боғлиқ харажатлар ва ҳ.к.;коррупсияга қарши курашиш талаблари бузилганлиги тўғрисида виждонан хабар бериш – вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар ходими томонидан коррупсиявий ҳуқуқбузарлик содир етилганлиги (содир етишга суиқасд қилинганлиги) тўғрисида рухсат етилган алоқа каналлари орқали асослилигига ишонч ҳосил қилган ҳолда йўллаган мурожаат;контрагент (шартномавий шерик) – вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар билан шартномавий муносабатларга (меҳнат муносабатлари бундан мустасно) киришган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс; коррупсия – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддийёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, ҳудди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим етиш; коррупсиявий ҳаракатлар - ходим томонидан пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат ёки ҳаракацизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали порани яъни пул, қимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулкни, мулкий тусдаги хизматларни, бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш, талаб қилиш, таклиф қилиш, ваъда қилиш ва бериш, шунингдек, пора бериш ва (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, ходим томонидан пора олиш ёки ҳуқуққа хилоф бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиш;коррупсияга оид ҳуқуқбузарлик - коррупсия белгиларига ега бўлган, содир етилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
коррупсияга қарши курашиш тизими - қўлланиладиган амалдаги қонунчилик ва ички ҳужжатларни коррупсиявий жиҳатдан бузилишини бартараф етиш, вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари томонидан юқори даражада касбий ва ахлоқий фаолият олиб боришларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;
коррупсиявий хавф-хатар - вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари ёки учинчи шахслар томонидан вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар номидан ва (ёки) уларнинг манфаатларини кўзлаб коррупсиявий хатти-ҳаракатларни содир етиш еҳтимоли ва хавфи;манфаатлар тўқнашуви - вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар ходимининг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги, унинг хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда ходимнинг шахсий манфаатдорлиги билан вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;расмиятчиликни соддалаштириш учун тўловлар - белгилангантартиб-таомиллар бажарилишини таъминлаш ёки тезлаштириш, тегишли қонунчилик, нормалар ва қоидаларда назарда тутилмаган ҳаракатлар содир етиш учун ғайриқонуний равишда бериладиган пул маблағлари, мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, хизматлар ва бошқа моддий ёки номоддий наф;ходимнинг шахсий манфаатдорлиги - вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар ходими томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида унинг яқин қариндоши ёки ходимга алоқадор бўлган шахслар томонидан ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган пул маблағлари, моддий ёки номоддий қимматликлар, бошқа мол-мулк, бойлик ва имтиёзлар кўринишида шахсий наф олиш имконияти (шахсий, ижтимоий, молиявий, сиёсий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлари);ходим - меҳнат органи билан меҳнат муносабатларига киришган шахс;яқин қариндошлар - ота-она, туғишган ва ўгай ака-укаларва опа-сингиллар, ер (хотин), фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболар, бувилар, неваралар, шунингдек ернинг (хотиннинг) ота-онаси;
Коррупсияга қарши курашишнинг асосий тамойиллари 9. Вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар коррупсияга қарши курашиш тизимини қуйидаги тамойилларга асосланиб амалга оширади:қонунийлик - вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотларда коррупсияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари, давлат органларида коррупсияга қарши курашиш бўйича жаҳонда тан олинган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ҳамда Вазирлик тизимининг белгиланган ички ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;коррупсияга тоқацизлик - вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар ўз фаолиятининг барча соҳаларида коррупсиянинг ҳар қандай шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатда бўлади. Вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотларнинг ходимларига коррупсиявий хавф-хатар келиб чиқиши мумкин бўлган фаолиятда бевосита ёки билвосита иштирок етиш таъқиқланади;очиқлик ва шаффофлик - Вазирлик тизимида коррупсияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида вазирликва унинг тизимидаги бошқармалар (ташкилотлар) ходимлари ва контрагентларини, кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;коррупсияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётганчора-тадбирларнинг превентивлиги, тизимлилиги ва ўзаро боғлиқлиги - вазирликва унинг тизимидаги бошқармалар (ташкилотлар) коррупсиявий хатти-ҳаракатлар содир етилишига ва коррупсиявий хавф-хатарларга кўмаклашувчи сабабва шарт-шароитларни бартараф етишга қаратилган превентив чора-тадбирларни амалга оширишга устувор аҳамият беради. Коррупсияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар аниқланган хавф-хатарлар даражасига мувофиқ келади ҳамда вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотларнинг барча функсиялари ва йўналишларига интеграция қилинган коррупсияга қарши курашиш тизимигабирлаштирилган;коррупсия билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги - коррупсия билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир етган вазирлик тизими ходимлари ўзининг мақоми ва егаллаб турган лавозимидан қатъий назар вазирликнинг ички ҳужжатлари ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар;техника тараққиётининг ютуқларидан фойдаланиш - вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотларда коррупсияга қарши курашиш тизимини яратишда илм-фан тараққиётининг сўнги ютуқларидан, шу жумладан, интеграциялаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланишга интилади;тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш - вазирлик тизимининг ҳар бир ходими коррупсиявий ҳуқуқбузарликлар содир етилганлиги тўғрисида ишончли ва асосли маълумотлар мавжуд бўлганда белгиланган чораларни кўриш учун тўсқинликсиз идора раҳбари ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига мурожаат қилиши мумкин;фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик - вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар ўзларига юклатилган функсияларни бажаришда фаолиятини ҳалоллик, холислик ва мустақиллик асосида мустақил назорат қилиш мақсадида фуқаролик жамияти вакилларини жалб етадилар;
коррупсияга қарши курашиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш – коррупсияга қарши курашиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда коррупсиявий хавф-хатарларни амалга ошириш натижаларига кўра вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар вазирлик тизимида коррупсияга қарши курашиш тизимининг самарадорлигини тўхтовсиз равишда кучайтириш чораларини кўрадилар.

Download 34.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling