- Модемларни шартли равишда туркумлаш имкониятини берувчи бир қатор белгилар мавжуд:
- қўлланиш соҳаси;
- функционал тайинланиши;
- фойдаланиладиган канал тури;
- тузилиши бўйича бажарилиши;
- модуляция протоколларини, хатоларни тузатиш ва маълумотларни сиқиш имкониятини қўллаб қувватлаш.
- Тадбиқ этиш соҳаси бўйича модемлар бир қатор гурухларга бўлинади:
- коммутацияланувчи телефон каналлари учун;
- ажратилган (арендага берилган) телефон каналлари учун;
- қуйи даражадаги модемлар (чизиқли драйверлар) ёки қисқа масофалар учун модемлар (Short Range mode);
- асосий полоса модемлари;
- узатишнинг рақамли тизимлари учун (CSU/DSU);
- уяли алоқа тизимлари учун;
- пакетли радиотармоқлар учун;
- локал радиотармоқлар учун.
- Узатиш усули бўйича синхрон ва асинхронга бўлинади.
- Модем компьютер билан асинхрон ҳолатда, ва масофадаги модем билан синхрон ҳолатда ишлаши мумкин ва аксинча.
- Бу ҳолатда, одатда модем синхрон-асинхрон дейилади, ёки синхрон-асинхрон холатда ишлайди дейилади.
- Модемлар тузилиши бўйича қуйидагича ажратилади:
- ташқи модем;
- ички модем;
- портатив модем;
- гурухли модем.
Модемларнинг турлари - Ташқи модем – компьютер ёки бошқа терминларга уланадиган автоном қурилмадан иборатдир.
Модемларнинг турлари - Ички модем - компьютернинг тегишли жойига уланадиган кенгайтириш платасидан иборат.
Модемларнинг турлари - Портатив модем – Notebook туркумига мансуб компьютерлар билан жиҳозланган мобил фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Улар кичик ўлчамли бўлиб қиммат нархи билан ажралиб туради, уларнинг функционал имкониятлари тўлиқ функцияли модем имкониятидан қолишмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |