- Гурухли модем – умумий шассида модемлар жамланмасига бирлаштирилган, умумий озиқлантириш блокига, бошқариш ва акслантиришнинг умумий қурилмасига эга бўлган алоҳида олинган модемлар бирлигига айтилади.
- Ахборот оқимининг ўсиши, компанияларнинг ва хусусий фойдаланувчиларнинг Интернет тармоғи орқали узатадиган, ҳамда корпоратив тармоқларга бўлган талаб, юқори тезликда маълумотларни рақамли телефон линияси орқали узатишларни талаб қила бошлади. Шунинг учун DSL технологияси мис жуфтли телефон симларини модернизация қилмасдан телефон линияси орқали маълумотларни узатиш тезлигини ошириш учун хизмат қилади.
- DSL (Digital Subscriber Line - рақамли ажратилган линия). DSL 5,4 км масофагача ишлаб турган мис телефон симлари ёрдамида турли усулларда маълумотларни ISDN узатиш тезликларидан юқорироқ тезликларда узатиш учун мўлжалланган.
- ISDN (Яхлитланган (интеграллаштирилган) алоқа хизматларини ташкил этувчи тармоқ).
- х- харфи ўрнида ҳал қилувчи кўрсаткичлар, масалан A,H,S,V а бошқалар бўлиши мумкин.
- DSL МОДЕМЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧА
- DSL МОДЕМЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧА
- Бошларида DSL технологиялар интерактив ТВ, видео талаби учун ишлаб чиқарилганди. Рақамли ахборотларни юқори тезликларда узатиш бўйича талабга жавоб берадиган технологияларидан бири хDSL технологияси бўлиб чиқди. Шунинг учун ҳам бу технологияга телекоммуникация фирмаларининг талаби ўсиб бормоқда.
- Бунга мисол Интернет ва Интернет – телефониядир. Шуни эътиборга олиш керакки, DSL технология линиясини ташкил қилиш учун хозирги пайтдаги телефон линияларидан фойдаланилади.
- Фойдали томони шундан иборатки, қўшимча телефон каналларини талаб қилмайди. Натижада кечаю-кундуз Интернет тармоғига уланиб, телефон алоқаси сақланиб қолган ҳолда ишлайди.
- DSL технологияси турларига қараб фойдаланувчи 32 Кбит/с дан 50 Мбит/с гача бўлган тезликларда маълумотларни узатиш имкониятига эга. Бундан ташқари бу технология кенг полосали телефон линиясидан, сўров бўйича видео ва масофавий ўқитишлар олиб бориш мумкин.
- Замонавий DSL технологияси корхона, ташкилот ёки фойдаланувчиларга интернетдан фойдаланиш учун мис кабелларга қараганда юқори тезликларда хизмат кўрсатмоқда.
- DSL модемлари қуйидаги технологияларни ўз ичига бирлаштиради:
- 1. АDSL (Аsymmetric Digital Subscriber Line) ассимметрик рақамли абонент линияси. Бу технология ассимметрик ҳисобланади, фойдаланувчи тармоқ орқали маълумот узатишига қараганда, тармоқ орқали фойдаланувчига маълумотларни узатиш тезлиги юқоридир. Бир жуфт симлар бўйича АDSL технологияси 5,5 км масофагача 1,54 Мбит/с тезликда маълумотларни узата олади.
- 2. R - ADSL (R – адаптив тезликли улаш, рақамли абонент линияси) технологияси ҳам АDSL технологиясига ўхшаб бир хил тезликларда маълумотларни узатиш имкониятига эга. R - ADSL технологиясидан фойдаланганда ҳар хил телефон линиялари орқали маълумотларни узатишда ҳар хил тезликларга эга бўлади.
- 3. IDSL ( рақамли абонент линияси ) IDSL технологияси 144 Кбит/с тезликда маълумотларни дуплекс усулда узатишни таъминлайди. IDSL технологиясини АDSL дан фарқи маълумотларни узатиш чекланганидадир, ISDN линиясидан фарқи IDSL маълумотларни узатиш чекланганидадир, ISDN қурилмаларни улашни талаб қилганда, IDSL линияси ҳар доим уланган холда бўлади
- DSL модемлари қуйидаги технологияларни ўз ичига бирлаштиради:
- 4. НDSL (юқори тезликли рақамли абонент линияси). Бу технология маълумотларни узатишда симметрик линия асосида кўриб чиқади, яъни тармоқ орқали фойдаланувчига ва тармоқдан фойдаланувчига маълумотларни узатиш тезлиги тенгдир. НDSL технологияси 3,5 – 4,5 км гача маълумотларни узатиши мумкин.
- 5. SDSL (бир линияли рақамли абонент линияси) бу технология ҳам НDSL технологияга ўхшаб маълумотларни симметрик узатиш имкониятига эга. SDSL технологияси бошқа технологиялардан 2 та ҳусусияти билан фарқ қилади:
- 1. Бир жуфтлик ўралган симлардан фойдаланилади.
- 2. Максимал маълумотларни узатиш оралиғи 3 км гача.
- Бу оралиқларда видеоконференция тизимини ишлашини, 2 та йўналишда ҳам маълумотлар оқимини керак пайтда қўллайди.
- 6. VDSL (ўта юқори тезликли рақамли абонент линияси). Бу технология ХDSL технологиясига қараганда тез (юқори) ҳисобланади.
- VDSL технологияси бир жуфт ўралган телефон симларидан чиқишдаги маълумотларни узатиш оқими чегараси 13 дан 52Мбит/с гача, киришдаги маълумотларни узатиш оқими чегараси 1,5 дан 2,3 Мбит/с гача узатиши мумкин. Лекин, бу технологияни максимал узатиш оралиғи 300 метрдан 1300 метргача бўлади. VDSL технологияни АDSL дан фарқи видео учун сўровни ва юқори частотали ТВ сигналларини узатишни таъминлайди.
- DSL технологияси, овозли узатишни, кабел тармоқларида берилганларни ва видеосигналларни, ўралган телефон симларидан ташкил этувчи, фойдаланувчи юқори тезликларда маълумотларни узатишни талаб этади.
- Биринчидан, DSL технологияси юқори тезликларда маълумотларни узатишни таъминлайди. DSL технологиянинг хар хил вариантлари маълумотларни хар хил тезликларда узатишни таъминлайди, ҳар ҳолда аналог модемга қараганда узатиш қобилияти юқорироқдир.
- Иккинчидан, DSL технологияси фойдаланувчига оддий телефон алоқасидан ва интернетдан фойдаланиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |