Режа Агрегатлардан фойдаланиш самарадорлигини ишлаб чиқаришдаги аҳамияти
Машинанинг фойдаланиш ҳисобига маҳсулотларни исроф бўлишини кўпайиши ёки сифатини пасайиши машинанинг иш унумини яна бир муҳим томони ҳисобланади
Download 56.17 Kb.
|
8-Мавзу
Машинанинг фойдаланиш ҳисобига маҳсулотларни исроф бўлишини кўпайиши ёки сифатини пасайиши машинанинг иш унумини яна бир муҳим томони ҳисобланади.
Машинанинг операторлари ишларни тўлиқ ва қисқа муддатларда бажарилиши кераклиги тўғрисида яхши билсаларда, улар қишлоқ хўжалик экинларини ва тупроқни зарарлантирганликлари учун иқтисодий жарималар солинишини кўп ҳолларда эътиборсизликка йўл қўядилар. Машинанинг фойдаланиш кўрсатгичларини баҳолашда сифат ва миқдорларни алоҳида ҳисобга олиш керак. Машинанинг иш тезлигини баҳолаш вақт бирлигида сон кўринишида берилади.Кўп ҳолларда машинанинг бир соатда бажарган иши даланинг қишлоқ хўжалиги экинлариэкилган майдон юзаси бўйича(га/соат, /соат), ўрим-йиғим машиналарини иш унуми айрим ҳолларда (ц/соат, тонна/соат), зичлагич-йиғгичларда (тойлар сони/ соат), юк ташишда (тонна км/соат, /соат, л/соат), ариқ ковлагич-текислагичларда (бирлик метр/соат) ва бошқа кўринишида тақдим этилади. Бажарилган иш фақат вақт майдонида кўрсатилса, қоидага биноан, машинанинг ҳақиқий кўрсатгичи бўлсада, айрим ҳолларда, айниқса, йиғим-терим машиналари учун етарли кўрсатгич ҳисобланмайди. Чунки турли хил ҳосилдорлик ва фойдаланиш шароитларида бир машина бир соат қувватда кичик майдонга ишлов бериши мумкин, лекин бир соат кувватда, худди шундай бошқа даладаги машинага нисбатан катта массага эга бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда ҳақиқий солиштирма сиғим масса/соат бўлади. Масалан, картошка ёки ғалла йиғиштириш комбайнлари ва шунга ўхшаган машиналар талаб этиладиган маҳсулотларни кераксиз чиқиндилардан тозалаганлигини ҳисобга олган ҳолда махсус солиштирма иш унуми тушунчасини киритиш керак бўлади. Шу билан бирга тайёрланган маҳсулотларни оғирлиги бўйича ҳисоботларда ҳамма материал махсус сиғимларда ишлов берилади. Шунинг учун ўтказувчанлик қобиляти тушунчаси киритилади. Мисол: комбайнни ўтказувчанлик қобиляти бир кг/соат деганда умумий тайёрланган массага дон, сомон, чори, бегона ўтларни киритиш керак. Ўтказувчанлик қобиляти солиштириш учун ҳамма вақт ҳам доимий база ҳисобланмайди, чунки экинлар намлигига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Ўтказувчанлик қобилятининг иш унумини баҳолаш ҳисоботида материални намлиги билан бирга кўрсатилиши керак. Машина иш унумининг ҳисобига майдон ёки масса ва вақтнинг ўлчамлари киритилади. Агар бирлик ўлчамга эътибор қаратилса, ҳисоб-китоблар нисбатан оддий бўлади. Бунда иш унумини бирлиги қисқача гектар (га) дан иборат. Мисол тариқасида дон ўриш комбайннинг қамраш кенглиги 5 м, тезлиги 1,5 м/с эканлиги аниқланган. Дон бункерига бир минут вақт ичида 50 кг дон йиғилган ва 60 кгчиқиндилар (сомон, чори ва б.) машинанинг орқа томонидан тўкиб кетилган. Download 56.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling