Режа: Ахоли пул даромадлари Ахолининг номинал ва реал даромадлари Ахоли пул даромадлари ва харажатлари баланси Ахоли истеъмоли Ахоли пул даромадлари


Download 271.5 Kb.
bet6/8
Sana10.02.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1186577
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
STATISTIKA

4. Ахоли истеъмоли

Моддий неъматлар, хизматлар истеъмоли даражаси ва унинг структураси «ахоли турмуш даражаси»нинг мухим элементларидан бири хисобланади. Ахолининг турмуш даражасини тавсифлашда ноишлаб чикариш истеъмоли яъни хизмат курсатиш сохаларидаги муассаса ва ташкилотлардаги ахолининг истеъмол курсаткичларидан фойдаланилади. Ишлаб чикариш истеъмоли яъни мехнат предметлари ва воситаларининг ишлаб чикариш жараёнидаги истеъмоли моддий ишлаб чикариш харажатлари хисобланади ва иктисодий статистиканинг урганиш объектидир.


Ноишлаб чикариш истеъмоли 3 та таркибий элементга булиниши мумкин: 1) ахолининг шахсий истеъмоли (шахсий бюджет хисобига молиялаштирилади).
2) ахолига маданий- маиший хизмат курсатувчи ташкилотлар ( мактаб, клублар, театр-концерт ташкилотлари, пассажир транспорти) ва муассасаларнинг моддий харажатлари шаклида ифодаланадиган моддий неъматлар истеъмоли;
3) Давлат бошкаруви, мудофаа, фан ва техника хизматларини курсатиш ва ижтимоий сохада моддий неъматлар истеъмоли.
Биринчи 2 элемент ахолининг истеъмол фондларини шакллантиради. Бу фонднинг таркиби, микдорлари ва тузилмаларини тулик статистик урганиш ахолининг озик- овкат, кийим- кечак, пойафзал, уй- жой, маданий- маиший предметларига мулжалланган рационал истеъмолини кондириш жараёнини акс эттириш учун мухим ижтимоий ахамиятга эга.
Ахолининг истеъмол фондини урганиш учун бир катор гурухлашлар кулланилади. Уз навбатида бу фонднинг натурал- буюм таркиби текширилади. Моддий неъматлар истеъмолининг бундай гурухлари: озик- овкат махсулотлари; салкиин ичимлик ва тамаки; кийим – кечаклар; пойафзал: мебель ва хужалик товарлари; узок муддатли фойдаланишга мулжалланган маданий- маиший буюмлар; ёнилги ва ёритувчи товарлар; электр- энергия, сув, газ, уй- жой фондининг эскиришидан иборат.
Жамият аъзоларининг моддий таъминланиши ахолининг турли хил моддий неъматларга булган истеъмол даражаси ва тузилмаси билан аникланади. Ахолининг моддий неъматлар ва хизматларга булган эхтиёжларининг кондирилиш даражаси яъни истеъмолини тавсифлаш учун курсаткичлар тизимидан фойдаланилади.
Бу курсаткичлар киймат ва натура шаклида хисобланиши мумкин. Мисол учун, шундай умумлашган курсаткичлардан бири «моддий неъмат ва хизматларга булган умумий истеъмол хажми» киймат шаклида ахоли жон бошига хисобланиши мумкин. Бу курсаткичнинг хисоблашда истеъмол килинган моддий неъматларнинг хажми ахолининг моддий неъматларга булган шахсий истеъмоли киймати сифатида аникланади ( бунда давлат уй- жой фондининг йиллик эскириш киймати хисобга олинмайди).
Озик- овкат ва ноозик - овкат махсулотларига булган истеъмол курсаткичларини хисоблашда муайян хусусиятлар вужудга келади. Озик- овкат махсулотларига булган истеъмол 80 % ни ташкил этади. Озик- овкат махсулотларига булган истеъмол курсаткичларини ахоли жон бошига хисоблашда (одатда йилга) натурал ва шартли натурал улчов бирликлари кулланилади.
Масалан: каймок, катик, сариёг ва бошкалар «сут ва сут махсулотлари» гурухига булган истеъмол буйича кайта хисобланади. Ахоли жон бошига озик- овкат махсулотларига булган эхтиёж 10 та асосий гурухга ажратилади.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling