Режа: Ахоли пул даромадлари Ахолининг номинал ва реал даромадлари Ахоли пул даромадлари ва харажатлари баланси Ахоли истеъмоли Ахоли пул даромадлари


Уй хужалиги бюджетларини текшириш маълумотлари


Download 271.5 Kb.
bet4/8
Sana10.02.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1186577
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
STATISTIKA

Уй хужалиги бюджетларини текшириш маълумотлари ахоли даромади истеъмол харажатлари, ахоли турли катламларидаги даромад ва харажатларининг узгаришини тавсифлайди. Уй хужалиги ва унинг таркибидаги аъзоларнинг бандлиги билан богланган холда, улар орасидаги фаркларни очишда фойдаланилади, даромад даражасини истеъмол билан богланган холда даромадларни шакллантиришда алохида манбалар ролини курсатади; истеъмол талаблари узгаришларини боскичма- боскич ифодалашда фойдаланилади; даромадлар даражаси ва ахоли турмуш даражасини тавсифловчи бошка курсаткичлар дифференцациялашини ифодалайди.


3. Ахоли пул даромадлари ва харажатлари баланси

Ахоли пул даромадлари ва харажатлари баланси ахоли даромадларининг йигиндиси ва уларнинг ташкил топиш манбалари, харажатлари микдори ва таркибини ифодалайди.


Ахолининг пул даромадлари таркибига куйидагилар киради; мехнат хаки, кишлок хужалиги махсулотларини сотишдан олинган даромадлар, пенсия, стипендия ва бошка нафакалар, молия ташкилотларидан тушумлар ( сугурта туловлари, омонатдан тушумлар, заём ютуклари), шахсий курилиш ва бошка максадлар учун олинган карзлар х.к.лар.
Ахоли харажатларига куйидагилар киради:
1. Товарлар ва хизматларни сотиб олиш.
а) турли шохобчалардан сотиб олинган товарлар;
б) хизматларни тулаш ва бошка харажатлар, шу жумладан,
- уй - жой ва маиший хизматлар тулови;
- коммунал хизматлар учун туловлар;
- таълим хизматлари учун туловлар;
- дам олиш, санатория йулланмалари учун туловлар;
- тиббиёт ва туризм учун туловлар;
- кино, театр, турли томошалар учун туловлар;
- транспот ва алока хизматлари учун туловлар;
- бошка харажатлар;
2. Мажбурий ва ихтиёрий туловлар:
а) солик ва йигимлар;
б) сугурта учун туловлар;
в) карзларни тулаш.
г) лоторея билетларини сотиб олиш;
д) товар кредити учун фоиз туловлари;
е) нафака фонди учун туловлар;
3. Омонатга куйилган ва кимматли когозларга килинган сарфларнинг усиши:
а) халк банкига ва бошка банкларга куйилган омонатларнинг усиши;
б) ички заёмларни сотиб олиш.
в) сертификатларни сотиб олиш.
г) банк билан хисоб- китоб килиш максадида пластик карточкаларни сотиб олиш.
д) корхоналар акцияларини сотиб олиш;
4. Уй - жой сотиб олиш;
Чет эл валюталарини сотиб олиш;
6.пул утказмалари.
Бозор иктисодиёти шароитида республикамизда бозор принципларидан келиб чикиб ахоли пул даромадлари ва харажатлари баланси таркибида бир канча узгаришлар юз берди. Масалан: аввал ахоли пул даромадлари таркибида диведенд, фоиз, тадбиркорлик ва чет -эл валютасини сотишдан тушган даромадлар акс этмас эди. Хозирги кунда бу даромадлар ахоли даромадларида маълум уринга эга. Ахоли харажатларига эса банк билан хисоб -китоб килиш учун пластик карточкаларни сотиб олиш, корхоналар акцияларини сотиб олиш, чет -эл валюталарини сотиб олиш ва шу каби харажатлар кушилган.

Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling