Режа: Асосий воситаларнинг туркумланиши, бахоланиши ва бухгалтерия хисобининг вазифалари


Корхоналарнинг асосий воситалари турлари буйича қуйидагича гуруҳланади


Download 24.33 Kb.
bet2/7
Sana18.06.2023
Hajmi24.33 Kb.
#1562662
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Асосий воситаларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби Бюджет хисоби фанидан мустақил иш

Корхоналарнинг асосий воситалари турлари буйича қуйидагича гуруҳланади:
бинолар ва иншоатлар;
узатувчи мосламалар;
машина ва асбоб-ускуналар;
транспорт воситалари;
асбоб ускуналар;
ишлаб чиқариш инвентарлари ва буюмлар;
хужалик инвентарлари;
иш ва махсулдор хайвонлар;
куп йиллик дарахтлар;
ерларни яхшилашга сарфланган капитал сарфлар ва бошқа асосий воситалар.
Шунингдек, ижарага олинган асосий воситаларга сарфланган капитал куйилмалар ҳам асосий воситалар таркибида хисобга олинади.
Асосий воситаларни турлари буйича туркумлашдан кузланган асосий мақсад уларнинг аналитик хисобини ташкил қилишдир.
Кимга тегишлигига қараб асосий воситалар узига тегишли ва ижарага олинган асосий воситаларга булинади. Фойдаланиш белгиларига қараб эса асосий воситалар эксплуатациядаги, реконструкциядаги ва қайта куроллантиришдаги асосий воситаларга булинади.
Асосий воситаларнинг даслабки қиймати хукуматнинг махсус қарори буйича қайта бахоланганда узгариши мумкин. Шунингдек уларни дастлаб қиймати техник жихатдан реконструкция қилиш ва қайта қуриш натижасида фойдаланиш, хизмат курсатиш муддати узайса ёки обьектларнинг ишлаб чиқариш қуввати ошса, ишлаб чиқарилган махсулотларнинг сони купайса ёки ишлаб чиқариш таннархи пасайса уларнинг дастлабки қиймати купайиши мумкин.
Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати уларнинг дастлабки қийматидан эскириш қийматини айириш йули билан аниқланади.
Вакт утиши натижасида асосий воситаларнинг дастлабки қиймати худди шунга ухшаш замонавий асосий воситаларнинг қийматидан фарқ кила бошлайди. Ушбу фарқни тугатиш учун асосий воситаларни маълум даврларда қайта бахолаш амалга оширилади ва уларнинг тиклаш қиймати аниқланади.
Тиклаш қиймати деб асосий воситаларни хозирги шароитда амал килаётган бахода хисобга олиш, замонавий техника ва техенология билан қуриш ёки ишлаб чиқариш тушунилади.
Республикамизда асосий воситалар Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг махсус қарорига кура 1995 йил 1 январга охирги марта қайта бахоланди.
Ушбу қарорга кура корхоналарнинг балансидаги иморатлар, иншоотлар, узатувчи мосламалар, асбоб ускуналар, транспорт воситалари ва башқа асосий фондларнинг техник холатидан катъий назар қайта бахоланди.
Асосий воситаларнинг қайта бахоланиши уларнинг баланс қийматларини белгиланган коэффицентларга купайтириш буйича (индексация килш оркали) амалга оширилди.
Асосий воситаларнинг хисоб бирлиги булиб алоҳида инвентар бьектлари хисобланади. Инвентар обьектлари деганда битта функцияни бажаришга мулжалланган, тула куриб булинган ёки ишлаб чиқарилган алоҳида предмет ёки предметлар комплекси тушинилади.
Ҳар бир инвентар обьектига алоҳида инвентар номерлари белгиланади ва фойдаланиш жараёнида, тугатиш, таъмирлаш жараёнида инвентар номерлари сакланади. Инвентар номерлари хисобга олинадиган предметга бириктириб куйилади ва тегишли хужжатларда акс эттирилади.
Мураккаб инвентар обьектлари у ёки бу иншоотлар, алоҳида элементлари бирлигида битта инвентар обьектни ташкил килувчи ҳар бирига ушбу инвентар оьбектнинг номери ёзиб куйилади.
Корхонадан чикиб кетаётган асосий воситаларнинг инвентар номерлари янги келиб тушган асосий воситаларга берилиши мумкин.
Ижарага олинган асосий воситалар ижарага берувчи инвентар номерлар буйича хисобга олинади.


Download 24.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling