Режа: Асосий воситаларнинг туркумланиши, бахоланиши ва бухгалтерия хисобининг вазифалари


Асосий воситаларнинг хисобдан чиқарилишини хисобга олиш


Download 24.33 Kb.
bet6/7
Sana18.06.2023
Hajmi24.33 Kb.
#1562662
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Асосий воситаларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби Бюджет хисоби фанидан мустақил иш

6. Асосий воситаларнинг хисобдан чиқарилишини хисобга олиш
Асосий воситаларнинг корхонадан чикиб кетишига доир хисоб жараёнлари 9310 "Асосий воситаларнинг сотилиши ва уларнинг бошқача чиким килинишидан курилган фойда”деб номланувчи транзит счётда амалга оширилади. Ушбу счётнинг дебетида чикиб кетаётган асосий воситаларнинг дастлабки қиймати, асосий воситаларнинг чикиб кетиши билан бо\лиқ ҳаражатлар, асосий воситаларга тегишли кушимча қиймат солиги акс эттирилади. Бу счётларнинг кредити буйича эса чикиб кетаётган асосий воситаларга тегишли эскириш микдори, асосий воситаларни сотишдан тушган тушум, асосий воситалар тугатишдан олинган материаллар, эхтиёт кисмлар ва бошқаларнинг асосий воситаларни тугатиш комиссияси томонидан урнатилган бахода хисобга олиш буйича қиймати ёзилади.
Асосий воситалар сотилганда уларни сотиш бахолари 9210 “Асосий воситаларнинг реализацияси ва бошқача чикими” счётининг дебетида ёзилади. Бир вактнинг узида асосий воситаларнинг даслабки қиймати 0100 счётнинг кредитидан хисобдан учирилади. Эскириш микдори эса 0200 счёт дебети ва 9310 счёт кредетига ёзилади. Асосий воситаларни сотиш буйича хисобланган кушимча қиймат солигига 9310 счёт дебети ва 9800 счёт кредитланади. Асосий воситаларни сотиш билан бо\лиқ булган ҳаражатларга 9310 счёт дебетланади ва қуйидаги счётлар кредитланади: 1000, 1200, 2000, 2300, 6710, ва бошқалар.
Асосий воситалар бепул берилганда уларнинг дастлабки қиймати 9430 счётнинг дебети ва 0100 счётнинг кредитида акс эттирилади. Эскириш микдори эса 0200 счётнинг дебетида ва 9430 счётнинг кредетига ёзилади. Бепул берилаётган асосий воситаларни ортиш, тахлаш, тушириш ва бошқа ҳаражатлар 9430 счётнинг дебети ва тегишли счётнинг кредитига ёзилади. Бепул берилган асосий воситаларнинг чикиб кетиши натижасида аниқланган зарар микдорига 8700 счёт дебетланади ва 9430 счёт кредитланади. Айрим холларда бепул берилган асосий воситаларнинг корхонадан чикиб кетишидан фойда олиниши мумкин. Бундай холларда юқоридаги бухгалтерия ёзуви аксинча булади яъни дебет 9430 ва кредит 8700.
Бошқа корхоналарнинг устав капиталига хисса тарикасида берилган асосий воситалар томонларнинг келишувига мувофик белгиланган қийматда 9430 счёт дебетланади ва 0100 счёт кредитланади. Бунда, асосий воситаларнинг дастлабки қийматига 9430 счётнинг дебети ва 0100 счётнинг кредитида акс эттирилади. Берилаётган асосий воситаларнинг эскириш микдорига 0200 счётнинг дебети ва 9430 счётнинг кредети буйича расмийлаштирилади. Асосий воситаларни бошқа корхоналарга бериш билан бо\лиқ булган кушимча ҳаражатлар 9431 счётнинг дебети ва тегишли счётлар кредитланади.(1000, 1200, 1300, 2300, 6710 ва х.к.
Хисобот даври тугагандан сунг 9310 счётнинг ҳар бир обьекти буйича дебет ва кредит оборотларининг фарқлари аниқланади. Олинган фойда (зарар) яъни кредит обороти дебет оборотидан куп булса фарқ микдори 9310 счётнинг дебети ва 8700 счётнинг кредетига ва аксинча 8700 счётнинг дебети ва 9310 счётнинг кредитига ёзилади.
Бепул берилган асосий воситаларнинг чикиб кетиши натижасида содир булган молиявий натижаларининг сётларда кандай акс эттирилиши юқорида куриб утилган тартибда амалга оширилади.
Инвентаризация натижасида аниқланган илгари хисобга олинган асосий воситалар 0100 счётнинг дебети ва 8700 счётнинг кредити буйича ёзиб борилади ва ортиқча ва камомадлар сабаблари ва айбдорлар аниқланади.
Асосий воситаларнинг эскириши ҳар ойда давлат томонидан тула тиклаш учун урнатилган амартизация меъёрлари асосида аниқланади.


Download 24.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling