Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Касса, касса муомалалари ва пул ҳужжатлари аудити


Download 0.7 Mb.
bet146/189
Sana26.01.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1129133
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   189
Bog'liq
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ

2. Касса, касса муомалалари ва пул ҳужжатлари аудити.
Кассани текширишни бошлаганда аудитор қуйидагиларни аниқлаши лозим:

  • текширилаётган корхонада битта ёки бир нечта кассир (ёки шунга ваколатли шахслар) ишлашини;

  • кассирнинг фақат текширилаётган корхонада ишлаши ёки ўриндошлик асосида бошқа корхоналарга ҳам хизмат кўрсатиши;

  • кассирнинг касса муомалаларини юритиш қоидалари билан танишганлиги;

Кассани текширганда аудитор қуйидаги тартибга риоя қилиши лозим:
кассани текшириш, текширилаётган корхона бош бухгалтери ва кассири иштирокида амалга оширилади, текшириш пайтида бошқа шахслар қатнашиши мумкин эмас;

  • кассани текшириш пайтида барча касса муомалалари тўхтатилади. Кассани текшириш имкони бўлмай қолганда ёки бир нечта касса бўлганда уларнинг барчаси аудитор томонидан муҳрланиб, калитлар кассирда, муҳр эса аудиторда сақланади;

  • кассадаги нақд пуллар, қимматли қоғозларни санаш аудитор, кассир ва бош бухгалтер томонидан амалга оширилади. Пуллар кассада тахтланган (ўрамда) ёки тарқоқ ҳолда бўлишдан қатъий назар, барчаси саноқдан ўтказилиши шарт;

  • санаш тугаганидан сўнг аудитор текширувда аниқланган пул маблағларининг суммаси ҳақида алоҳида (оралиқ) далолатнома тузади (1илова).

  • турли шахсларнинг тилхатлари, тўлиқ расмийлаштирилмаган касса чиқим ордерлари, ведомостлар, счётлар ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар кассадаги нақд пул қолдиғига қўшилмайди ва аудитор томонидан исботловчи касса ҳужжати сифатида қабул қилинмайди. Шунингдек, кассадан нақд пул бериш бўйича кимга, кимнинг топшириги билан, қачон, қайси мақсадлар учун қанча суммада пул берилганлиги кўрсатилади ва шубхали ҳужжатлар аниқланганида ҳам шундай қилинади;

  • бошқа корхона, ташкилот ва шахсларнинг пуллари ҳамда қийматликларини корхона кассасида сақлаш ман қилинганлиги сабабли, кассада сақланаётган барча пул ва бошқа қийматликлар аудитор томонидан текширилаётган корхонага тегишли деб ҳисобланиши лозим;

  • аудитор кассада ошиқча чиққан пул ёки камомадни текшириш далолатномасида кўрсатади ва айни пайтда ошиқча чиқиш ёки камомад сабаблари ҳақида кассирдан ёзма тушунтириш хати олиш лозим.

Аудитор тўғри расмийлаштирилган касса ҳужжатларини кассирга ҳисобот тузиш ва унда текширув пайтида бўлган қолдиқни кўрсатиш учун беради. Текширув пайтида кассада иш ҳақи тўлиқ тарқатилиб улгурмаган ведомостлар бор бўлса, аудитор бош бухгалтер ва кассирга ведомостларни белгиланган тартибда ҳисоботга қўшишни таклиф этади. Агарда кассани текшириш, иш ҳақи тарқатиш даврига тўғри келиб, кўп ходимларга иш ҳақи тарқатилмаган ведомостлар бўлса, бундай ведомостлар кассир ҳисоботига қўшилмасдан, далолатномада касса ҳисоботига киритилмаган, қисман тўланган чиқим ҳужжатлари (тўлов ведомостлари) сифатида ёзиб қўйилиши мумкин. Бу ҳолда ҳар бир тўлов ведомостида қайси тартиб рақами бўйича иш ҳақи берилганлиги ва унинг жами суммаси кўрсатилади. Ушбу ёзув кассир, бош бухгалтер ва аудитор имзолари билан тасдиқланади.
Шунингдек, кассани текширишда кассада сақланаётган қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар, сертификатлар ва бошқалар), ЁММ талонлари, қатъий ҳисобот бланкалари, санатория ва дам олиш уйлари йўлланмалари, авиачипталар ва бошқа қимматли қоғозлар ҳам текширилиб, уларнинг мавжудлиги далолатномада кўрсатилади.
Аудитор кассадаги пул маблағларини текшириш билан бирга айни пайтда сейфлар (ўтда ёнмайдиган шкафлар), кассанинг жиҳозланиши, иш кунининг охирида касса эшиклари ва сейфлар (шкафлар) муҳрланиши, сигнализация ўрнатилганлиги ва унинг ишлаши, кассани қўриқлашнинг ташкил этилиши, кассир «олинди», «тўланди» деган штамплар билан таъминланганлиги ҳам текширилади.
Бутун текширилаётган даврга тегишли барча касса ҳужжатлари ёппасига текширилиши шарт.
Аудитор банкдаги ҳисоб-китоб счётидан олинган пулларни тўлиқ ва ўз вақтида кирим қилинганлигини текширишда муомалаларни ўзаро таққослаш усулини қўллайди. Бунда № 1-журнал ордерининг ведомост томонида 5010–«Миллий валютадаги пул маблағлари» счётининг дебети бўйича акс эттирилган суммаларни №2-журнал ордерда акс эттирилган. 5110–«Ҳисоб-китоб счёти»нинг кредит оборотлари билан солиштирилади улар бир-бирига тўғри келиши шарт.
Тўғри келмаслик ҳоллари учраганда суммалар касса кирим ордерлари, банк кўчирмалари, кассир ҳисоботлари, чеклар корешоклари билан солиштирилади, зарур ҳолларда эса бевосита банк муассасасида текширилади.
Агар банк кўчирмаларида ўчирилган, тўғриланган, шунингдек, қолдиқлар тўғри келмаса, банкдаги ҳисоб-китоб счётидан ишончли кўчирмани олиш зарур.
Касса муомалаларини текширишда касса ҳисоботига илова қилинган ҳужжатларнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланилади: КО-3 ёки КО-3а шакл. «Кирим ва чиқим касса ҳужжатларини рўйхатга олиш журнали», ордерсиз расмийлаштириладиган пул кирими ҳужжатлари, КО-4 шакл «Касса дафтари», КО-5 шакл «Кассир томонидан қабул қилинган ва берилган пулларни ҳисобга олиш дафтари», 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари», 5020-«Хорижий валютадаги пул маблағлари», 5520-«Чек дафтарчалари», 5610-«Пул эквивалентлари», 5710-«Йўлдаги пул маблағлари» ва 5810-«Қимматли қоғозлар» счётлари юритиладиган ҳисоб регистрлари (Журнал-ордерлар, ведомостлар, дафтарлар, Бош дафтар, тегишли санага тузилган баланслар ва бошқалар).
Бунда касса ҳужжатларини расмийлаштиришга ҳам эътибор бериш зарур, хусусан ҳар бир ҳужжатда олувчилар имзоси борлиги; кирим ҳужжатларига «олинди» деган, чиқим ҳужжатларига эса «тўланди» деган штамплар босилганлиги ҳамда уларнинг санаси кўрсатилганлиги, шунингдек, уларда ўчирилган ва тузатилган излар йўқлиги аниқланиши лозим.
Амалиётда кассага доир суистеъмол қилишлар асосан иш ҳақи ва ҳисобдор суммалар бўйича кўп учрайди. Бунда ведомостларга «ўлик жонлар»ни киритиш, берилиши лозим бўлган жами суммани ошириб кўрсатиш, касса ҳисоботига қайта қўшиш мақсадида чиқим ҳужжатларини олдинги касса ҳисоботларидан чиқариб олиб, санасини ўзгартириш ва тузилаётган касса ҳисоботига киритиб, ундаги суммани иккинчи марта ҳисобдан чиқариш ҳоллари ҳам учрайди. Аудитор булардан ташқари касса муомалаларини текшириш жараёнида қуйидагиларга ҳам алоҳида эътибор бериши лозим:

  • текширилаётган кассанинг корхонада ҳар чоракда тўсатдан текширилиши;

  • кассирнинг касса ҳисоботларини ўз вақтида топшириши;

  • касса ҳисоботларида ва касса дафтарида ҳисоботларни ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни текширишга қабул қилинганлиги тўғрисида бош бухгалтер ёки муовинининг имзоси борлиги;

  • иш ҳақи бериш, хизмат сафари ва хўжалик сарфларига ва бошқа мақсадлар учун банкдан олинган пулларнинг мақсадга мувофиқ ишлатилиши;

  • касса қолдиқларининг текширилаётган корхона учун банк томонидан белгиланган лимитга тўғри келиши;

  • берилмаган иш ҳақи суммалари ва реализациядан тушган накд пул даромадларининг банкка ўз вақтида топширилиши;

  • нақд пулларни бегона шахсларга ишончномасиз бериш ҳоллари ва шунга ўхшашлар;

  • тўлғазилмаган чекларга раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзо қўйилиши ва чекларни кассирга банкдан пул олиш чоғида мустақил тўлдириш учун бериш ҳоллари;

  • чек дафтарчаси бош бухгалтер сейфида сақланиши ўрнига амалдаги тартибни бузиб, кассирга бериб қўйилганлиги;

  • корхонада «Касса кирим ва чиқим ҳужжатларини қайд қилиш дафтари» (КО-3 шакл) ва «Касса дафтари» (КО-4 шакл)нинг мавжудлиги, дафтарларнинг барча варақлари рақамланиб, охирги бетида варақлар сони кўрсатилганлиги, ип ўтказиб богланганлиги ҳамда раҳбар ва бош бухгалтер имзоси билан тасдиқланиб муҳрланганлиги;

  • касса ордерлари ва бошқа пул ҳужжатларида тегишли мансабдор шахслар ва пул олувчилар имзоларининг мавжудлиги ва уларнинг ҳақиқийлиги;

  • касса ҳужжатларига махсус штамп босилиши;

  • пул маблағлари, харажатлар ва бошқа баланс счётларига олиб борилиб ҳисобот тақдим этилмайдиган муомалаларнинг қонунийлиги;

  • касса муомалаларига оид счётлар богланишлари (корреспонденциялари) нинг тўғрилиги;

  • тўланмаган суммаларнинг ўз вақтида депонентга ўтказилиши ва ҳ. к.

Аудитор бундай фактлар мавжуд бўлганда бу муомалаларнинг сабабини, улар кимннинг фармойиши билан амалга оширилганлиги ва бунинг орқасида суистеъмол қилиш беркитилмаганлигини ҳам аниқлаши лозим.
Касса ҳужжатларини текшириш айни пайтда касса ва молия интизомини текшириш бўлиб ҳам ҳисобланади.



Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling