Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


< Ж < 1 (ёки фоиз ҳисобида 0< Ж%


Download 0.7 Mb.
bet28/189
Sana26.01.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1129133
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   189
Bog'liq
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ

0 < Ж < 1 (ёки фоиз ҳисобида 0< Ж% <100)

Ушбу чегара оралиғидаги эҳтимоллик хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоботларининг ишончлилигига таъсир кўрсата-диган хатолар мавжудлигини аниқлаш, тегишли аудиторлик қарорларини қабул қилиш учун ушбу хатоларни баҳолаш мумкинлиги(ёки мумкин эмаслиги)ни ифодалайди. Бу жиддийликни сифат жиҳатдан тавсифлайдиган таркибий қисм-дир. Жиддийликнинг миқдорий жиҳатини тавсифлайдиган таркибий қисми эса унинг маълум даражалари орқали ифодаланади.


Агар хато бухгалтерия ҳисоботи кўрсаткичларини сезиларли даражада чалкаштирса ва мазкур ҳисобот кўрсатки-чидан фойдаланувчининг шу ҳисоботга асосан қабул қилган қарорига таъсир кўрсатса, унинг аниқланмаслиги (билмасдан ўтказиб юборилиши) жиддий ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисо-ботида йиғиндиси катта суммани ташкил этадиган бир нечта сезиларсиз хатолар бўладиган вазиятлар ҳам учрайди. Аудитор битта жиддий бўлмаган хатони аниқлаб, бу ҳақда аудиторлик хулосасида билдириши ва салбий аудиторлик хулосаси тузиши ҳам мумкин. Ҳақиқатда эса, бухгалтерия ҳисоботида жамланганида жиддий тус оладиган бир нечта аҳамиятсиз хатолар бўлиши мумкин.
Жиддийликни аниқлаш аудитнинг халқаро амалиётида №320-«Аудитда жиддийлик» номли стандарт (ISAs 320 «AuditMateriality») билан тартибга солинади. Ўзбекистонда эса бу борада №9 – “Жиддийлик ва аудиторлик риски” номли АФМС ишлаб чиқилган ва Молия Вазирлигининг 1999 йил 4 августдаги 63 сонли буйруги билан тасдиқланган, ҳамда Адлия Вазирлиги томонидан 1999 йил 3 сентябрида 813 рақам билан рўйхатга олинган. Ушбу стандартга мувофиқ “Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ишончлилигига сезиларли даражада таъсир кўрсатадиган ҳолатлар аудитда жиддий деб тан олинади”.
Стандартда таъкидланишича, барча жиддий ҳолатларда молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги деганда ундаги кўрсаткичлар аниқлигининг шундай даражаси тушуниладики, бу ҳисоботдан малакали фойдаланувчилар тўғри хулосаларга келиш ва тўғри қарорлар қабул қилиш имконига эга бўлади.
Маълумки, республикамизда ислоҳотларнинг чуқурлаш-тирилиши ва иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши натижасида бухгалтерия ҳисоботи ахборотларидан фойдаланувчиларнинг турлари кўпаймоқда. Уларнинг ҳар қайсиси учун жиддийлик даражаси турлича бўлиши мумкин. Масалан, акциядорлар учун корхона фаолиятининг натижалари, хўжалик маблағла-рининг ҳаққонийлиги ва фойданинг динамикаси тўғрисидаги маълумотлар муҳим ҳисобланади. Инвесторлар учун эса корхонанинг молиявий барқарорлиги, ишлаб чиқариладиган маҳ-сулотларга талабнинг ўзгариши, қўйилмаларнинг рентабеллиги ва инвестицион лойиҳаларнинг ҳаққонийлиги тўғрисида-ги ахборотлар муҳим бўлиши мумкин.
Аудиторлар энг муҳим, кам учрайдиган ва хатолари бор ҳисобот моддалари ва счетларни аниқлаш чоғида жиддийлик тушунчасидан аудитни режалаштиришнинг асоси сифатида фойдаланадилар. Бундай моддалар ва счетларга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Шунингдек, тўпланган аудиторлик далил-исботларини баҳолашда ва қандай аудиторлик хулосаси тузиш тўғрисида бир қарорга келишда ҳам жиддийлик даражасидан фойдаланилади.
Демак, жиддийлик тушунчаси аудитор томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган хатонинг ҳажмини ва ўтказиладиган аудиторлик текширувининг кўламини аниқлаш ҳамда тузиладиган аудиторлик хулосасининг шаклини белгилаш (ижобий ёки салбий) учун бирламчи ва асос бўлувчи манба ҳисобланади.
№70-«Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тўғри-сидаги аудиторлик хулосаси» номли АФМСдаги ижобий аудиторлик хулосаси стандарт шаклининг якунловчи қисмида «…хўжалик юритувчи субьектнинг молиявий ҳисоботи унинг молиявий ҳолатини ишонарли акс эттиради...» дейилган.
Ушбу жумла ахборотдан фойдаланувчиларга аудиторлик хулосасида билдирилган фикрнинг жиддий ҳисобланган молиявий ахборотларгагина тааллуқли эканлиги тўғрисида маълумот беради. “Жиддийлик” тушунчаси шунинг учун зарурки, ҳеч қайси аудитор молиявий ҳисоботнинг 100% тўғри эканлигига кафолат бера олмайди.
Жиддий хатоларнинг аудитор томонидан аниқланиши кўплаб омилларга боғлиқ. Жумладан, ҳам корхона раҳбария-ти, ҳам аудитор томонидан мавжуд жиддий хатоларнинг баҳоланиши; текширувлар вақти ва қийматининг чегараланганлиги; мижознинг хатоларни аудитор аниқлашини “кутиб ўтириши”; аудиторнинг мустақиллик даражаси; унинг виждонлилиги; ташқи аудиторнинг ички назорат тизимига ишончи; корхонада қабул қилинган ҳисоб сиёсати ва ундаги айрим қоидаларнинг тафсилоти; ҳисоб сиёсатининг меъёрий ҳужжат-лар талабларига мослиги.
Аудитор қуйидаги ҳолларда жиддийликни кўриб чиқиши лозим:




Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling