Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Аудиторлик риски тушунчаси, аудиторлик


Download 0.7 Mb.
bet34/189
Sana26.01.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1129133
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   189
Bog'liq
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ

4. Аудиторлик риски тушунчаси, аудиторлик
рискларининг мақбул тўплами ва унга таъсир кўрсатадиган
шарт-шароитлар.

Аудит ва молияга оид айрим манбаларда «риск» атамаси турлича таржима қилиб қўлланилмоқда («таваккалчилик», «хатарлилик», «хавф- хатар», «таҳлика», «ғов» ва ҳ. к. ). Аудиторлик фаолиятига нисбатан бундай таржималар «риск» атамасининг асл моҳиятини тўлиқ очиб бермайди. Бу борада биз профессор Т. С. Маликов фикрига қўшиламиз (31. 5-бет). Умуман мураккаб илмий атамаларни уларнинг моҳиятини ифодаламайдиган таржималар билан алмаштирмасдан, биринчи марта қўлланилганида изоҳлаган ҳолда, кейинчалик аслини қўллаш мақсадга мувофиқ.


№9 - «Жиддийлик ва аудиторлик риски» номли АФМС га мувофиқ: Аудиторлик риски – бу аудиторлик текшируви натижалари бўйича аудиторлар томонидан субъектив аниқла-надиган, молиявий ҳисоботда, унинг ишончлилиги тасдиқ-ланганидан сўнг хатолар мавжудлигини тан олиш ёки молиявий ҳисоботда бундай камчиликлар ҳақиқатан ҳам йўқ бўлган-да, унда камчиликлар мавжуд деб тан олиниш эҳтимолидир.
Фараз қилайлик, агар аудитор салбий хулоса берса ёки хулоса беришдан воз кечса ўзини хавф-хатар остига қўймас-лиги мумкин. Аммо бу нотўғри фикр, чунончи, аудитор учун бу ҳолда мижозларини йўқотиш хавфи вужудга келади. Бундан ташқари, аудитор ҳар қандай, ҳатто, мижоз-корхона молиявий ҳисоботини тўлиқ тасдиқлайдиган хулоса берганида ҳам, у шартнома мажбуриятлари билан боғлиқ хавф-хатарни ўз зиммасига олади. Аудиторлик фаолиятида учрайдиган бундай хавф-хатарлар йигиндисини кейинчалик аудиторлик рискларнинг мақбул тўплами деб аташ мумкин.
Маълумки, ҳар қандай малакали ва пухта ўтказилган аудиторлик текшируви ҳам аудиторлик рискини тўлиқ бартараф эта олмайди. Шунинг учун аудиторлик амалиётида унинг ( аудиторлик рискининг) мақбул чегараси 5% деб қабул қилинган. Яъни, аудиторлик ташкилоти томонидан берилган юзта аудиторлик хулосасидан бештаси мунозарали масалалар бўйича нотўғри хулосалар бўлиши мумкин. Бундай риск яъни, 5% миқдорда нотўғри хулоса бериш эҳтимоли аудиторлик ташкилоти учун жиддий ҳисобланмайди ва унинг рақобатбардошлигини пасайтирмайди. Аксинча, бу кўрсаткич (5%)ни янада пасайтиришга уриниш беҳуда куч ва маблағ сарфлашга олиб келади ҳамда рақобатбардошликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Умуман аудиторлик рискининг мақбул тўпламига қуйидаги шарт-шароитлар асосий таъсирини кўрсатади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling