Режа: Аудиторлик касбига малакавий талаблар ва аудиторлик фаолиятини литсензиялаш
Давлат божи республика бюджетига ўтказилади
Download 53.54 Kb.
|
5 МАВЗУ АУДИТ (1) (1)
Давлат божи республика бюджетига ўтказилади.
Лицензиянинг асли аудиторлик ташкилотига берилади, нусхаси белгиланган тартибда лицензияловчи органда сақланади. Лицензияловчи орган аудиторлик ташкилоти томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганлиги, ҳужжатларда ишончсиз ёки чалкаш маълумотлар бўлганлиги, шунингдек, аудиторлик ташкилоти лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги сабабли аудиторлик ташкилотига лицензия берилишини рад этишга ҳақлидир. Бошқа сабабларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши ва аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда юборилиши керак, унда рад этиш сабаблари ва аудиторлик ташкилоти кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатиб ўтилади. Лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этиш учун аудиторлик ташкилотининг барча зарур ҳужжатлар билан бирга аризаси олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида амалга оширилади. Аудиторлик ташкилотининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Аудиторлик ташкилотининг лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиш мақсадида берилган муддат тугагандан сўнг берилган лицензия бериш тўғрисидаги аризаси янгидан берилган деб ҳисобланади». Шунингдек, Низомда «Лицензияловчи орган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатиб ўтилган бўлиши керак: аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг жойлашган ўрни (почта манзили); телефон (факс) рақами; ҳисоб-китоб рақами; солиқ тўловчининг идентификация рақами; таъсисчиларнинг устав капиталидаги улушлари тўғрисидаги ахборот; ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда аудитор малака сертификатининг санаси, унинг тартиб рақами, шунингдек, ташкилотда ишловчи аудиторларнинг малака сертификатларининг тартиб рақамлари ва саналари; лицензия берилган сана ва унинг тартиб рақами, унинг амал қилиш муддати; лицензияларнинг амалда бўлишини узайтириш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш, тиклаш ва бекор қилиш асослари ва саналари; лицензияларни қайта расмийлаштириш ва дубликатлар бериш асослари ва саналари. Реестрдаги ахборот манфаатдор шахсларнинг у билан танишиб чиқишлари учун очиқ ҳисобланади ва ёзма ҳолдаги сўровга кўра реестрдан кўчирма тариқасида берилади. Бир аудиторлик ташкилотига нисбатан реестрдан олинган ахборотни берганлик учун энг кам иш ҳақининг (ахборот тақдим этиш тўғрисида ариза берилган санадаги) ярми миқдорида ҳақ ундирилади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига реестрдан олинган ахборот бепул тақдим этилади. Реестрдан олинган ахборотни тақдим этганлик учун тўлов суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади. Реестрдан олинган ахборотни тақдим этиш муддати тегишли ариза берилган санадан бошлаб (уни тақдим этганлик учун ҳақ тўланганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этилган тақдирда) уч кундан ошиб кетиши мумкин эмас» деб белгиланган. Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Download 53.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling