Режа: Аудиторлик касбига малакавий талаблар ва аудиторлик фаолиятини литсензиялаш


Махсус лицензияни Лицензияловчи Орган


Download 53.54 Kb.
bet2/7
Sana11.05.2023
Hajmi53.54 Kb.
#1450890
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5 МАВЗУ АУДИТ (1) (1)

Махсус лицензияни Лицензияловчи Орган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги) томонидан амалга оширилади.
ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
1.Лицензияловчи ташкилот раҳбари номига ариза.
2.Меҳнат дафтаридан кўчирма.
3.Аудиторлик ташкилоти ўзи учун асосий иш жойи штатида энг ками 4-нафар малака сертификати эга бўлган аудитор рўйхатир
4.Аудиторлик ташкилотининг устав фонди (устав капитали) аудиторлик ташкилоти ўз фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланадиган мол-мулкдан, шу жумладан пул маблағларидан шакллантирилади;
5. Аудиторлик ташкилотига фақат ўзи учун мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлган аудитор раҳбар бўлиши керак.Аудиторлик ташкилоти бошқа аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин эмас.
6.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
7.Лицензия турларидан келиб чиққан ҳолда аудиторнинг малака сертификатларининг тасдиқланган нусхалари;
8.Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банкнинг тўлов ҳужжати.
9.Ҳўжжатлар лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун (тўлов кунидаги) энг кам иш ҳақининг икки баробари миқдорида йиғим тўланади.
Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади. Аудиторлик ташкилотидан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Лицензия олиш учун ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилади.
Аудиторлик ташкилоти ҳужжатларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати лицензия олиш учун ариза ва зарур ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб 15 календарь кунни ташкил этади.
Аудиторлик ташкилоти ҳужжатларни кўриб чиқиш даврида берган аризасини қайтариб олинган ҳолда йиғим қайтариб берилмайди.
Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида аудиторлик ташкилотига қарор қабул қилингандан сўнг уч кун мобайнида билдириш хати юбориши керак.
Лицензия бериш тўғрисидаги билдириш хати лицензия битими лойиҳаси илова қилинган ҳолда ёзма шаклда аудиторлик ташкилотига юборилади (топширилади), унда давлат божи тўланадиган банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатиб ўтилади.
Аудиторлик ташкилоти томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда ва лицензия битими имзолангандан сўнг лицензия берилади.
Лицензия берганлик учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Download 53.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling