Режа: Аудиторлик касбига малакавий талаблар ва аудиторлик фаолиятини литсензиялаш


Download 53.54 Kb.
bet1/7
Sana11.05.2023
Hajmi53.54 Kb.
#1450890
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5 МАВЗУ АУДИТ (1) (1)


5.МАВЗУ: АУДИТОРЛИК КАСБИГА МАЛАКАВИЙ ВА АХЛОҚИЙ ТАЛАБЛАР.
РЕЖА:
1. Аудиторлик касбига малакавий талаблар ва аудиторлик фаолиятини литсензиялаш.
2.Аудитнинг ахлоқий (этикаси).тамоиллари.
3.Аудитор ва мижоз ўртасидаги ўзаро алоқалар.
4. Аудитор ишларининг сифатини назорат қилиш.


1. Аудиторлик касбига малакавий талаблар ва аудиторлик фаолиятини литсензиялаш.

Аудиторларнинг юқори даражадаги касб маҳорати ўтказиладиган аудиторлик текширувлар ва профессионал хизматлар энг юқори даражада амалга оширилишининг гарови ҳисобланади. Айнан мана шунинг учун ҳам Молия Вазирлиги томонидан аудиторлик фаолияти билан шуғулланишга юқори талаблар ўрнатилган.


Аудиторлик касбининг маҳорат даражасига қўйиладиган асосий талаблар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги, Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги қонуннинг 21-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2019 йилнинг 13 мартидаги 218- сонли қарори, ва бу карорнинг 1-ИЛОВАСИ “АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ” га асосан, Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолияти юритиш ҳуқуқини берувчи, 240 соатга мўлжалланган махсус ўқув курслари якуни бўйича имтиҳонларни мувофаққиятли топширишган талабгорларга махсус СЕРТИФИКАТ тақдим қилингандан сўнг аудиторлик фаолияти билан шуғулланишлари учун рухсат берилади.
Ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолияти билан аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун махсус рухсатнома (литсензия) мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади. Аудиторлик фаолиятини литсензиялаш Молия Вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Аудиторлик фаолиятини литсензиялаш – бу аудит соҳаси-даги қонунчиликка риоя қилиниши устидан давлат назорати ўрнатиш услубидир.
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун литсензия бериш, литсензия беришни рад этиш, литсензиянинг амал қилиш муддатини тўхтатиш, бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарор Молия Вазирлигининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Download 53.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling