Режа: Бахтсиз ходисаларда биринчи ёрдам курсатиш. Жарохатланганда ва лат еганда биринчи ёрдам курсатиш. Электр токидан жарохатланган кишига биринчи ёрдам курсатиш. Куйганда ва совуқ урганда биринчи ёрдам курсатиш
Download 1.12 Mb.
|
Yardor bulganda yordam kursatish
Вена қон томири жарохатланганда қон қора-қизил рангда тизиллаб оқа бошлайди. Агар қон алохида томчи куринишида оқса ва жарохат жойи хам қонаса бу капилляр қон оқиш хисобланади. Артерия қон томири жарохатланганда жарохат жойидан узик-узик тизиллаган қон оқиши кузатилади.
1 2 3 4 5 6 4.-расм. Артерияни остки суякларга бармоқлар билан қисиш усуллари: 1-чаккага оид; 2-пастки жагга оид; 3- буйинга оид; 4-билакка оид; 5-кафтга ва кафт устига оид; 6-сонга оид. Вена ва капилляр қон оқишини жарохатланган жойни моддий билан жипс боглаш орқали тухтатилади. Бунинг учун жарохатланган жойга микробларни улдирувчи дока булакчаси буклаб қуйилиб унинг устига вата қатлами қуйиладида бинт билан махкам богланади. Артериядан қон оқиши энг хавфли хисобланади. Бундай жарохатланишда қонни тухтатиш учун жарохат жойидан юқорироқдан артерияни махкам қисиб боглаш, агар бу билан қон тухтамаса жгут ёки бурамадан фойдаланиш керак булади (3, 4.-расм). Бунинг учун резина қувур, ип, қайиш, румол ва бошқалардан фойдаланилади. Жгут билан артериянинг жарохатланган жойини юқорисидан маълум нуқталардан танага махкам қисиб богланади. Танадаги жарохатланган жойлардан қонларни оқишини тухтатиш нуқталари 5.-расмда курсатилган. Оёқлар жарохатланганда, қон оқимини тухтатишнинг энг мухим усули оёқни, белнинг юқори қисмига махкам қисиб боглаш хисобланади. Жгутни боглашдан олдин оёқлар кутарилади. Шунингдек билак тирсаклар жарохатланиб артериядан қон оқишини кузатилганда жарохатланиш куринишига қараб жгут ёки унинг урнини босадиган материаллар билан богланади -расм. Жгутни қон тухтагунча қисиш керак. Жгутни қисилган холатда 1,5…2 соатдан ортиқ қолдириш мумкин эмас, акс холда туқималарда хужайраларни улиши бошланади. Бу вақтда шикастланган одамни яқин медицина муассасасига етказиш зарур булади. 1 2 3 4 5.-расм. Артериядан окаётган қони тухтатишда оёқларни максимал эгиш; 1-елка олди; 2-елка; 3-бел; 4-болдир. Агар жарохат мускул остида ёки шу каби ноқулай жойларда, мураккаб холатларда булса жгутдан фойдаланиш мумкин эмас. Бунда қорин билан сон орасига порольон ёки бошқа юмшоқ моддий қуйилади. Сунг оёқлар максимал эгилади ва у белнинг юқори қисмига махкам богланади. Қул ва оёқларни ва бошқа жойларни суяклари синганда ва чиққанда жарохатланганларга биринчи ёрдамни синган жойларини қимирламайдиган қилиб махкам боглаш ва уларни қулай холатда ётқизишдан бошлаш керак. Синган жойларни боглашда қулай ва уни огриқсизлигини таминлашда юпка тахта, таёқча ва картон қогозлардан фойдаланилади ва уларни боглаш бинт, қайиш, ип ва бошқалар билан амалга оширилади (-расм). Жарохатланган жойларни тахтакачлашда тахта ва шунга ухшашлардан шундай фойдаланиш керакки, бунда улар синган жойларни пастки хамда юқори жойларини хам қамраб олсин. Очиқ синиш холатда уни боглашдан олдин қон оқишини тухтатиш керак. -расм. Оёқлар синганда жарохатланган кишига биринчи ёрдам курсатиш. Умуртқада синиш руй берганда жарохатланган одамни таг қисмига панер ёки тенис ёгоч куйиш лозим (7.-расм). Бунда жарохатланган кишини гавдасини эгилмаслигини таминлаш керак. Жарохатланган кишининг қовургаси синган (нафас олишда огриқ булса) нафас чиқаришда кукракни бинт билан ёки сочиқ билан қисиб ураш керак булади. Организмда суяклар чиққанда уларга фақат тиббий ёрдам курсатишга рухсат берилади. 7.-расм умуртқаси синган кишига биринчи ёрдам курсатиш. Жарохатланганда лат еган шишган жойлар махкам богланади ва лат еган жой совутувчи нарса босилади. Қорин атрофида лат ейиши жуда хавфлидир. Бундай холда жарохатланган кишини тезлик билан касалхонага етказиш керак. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling