Режа: Бахтсиз ходисаларда биринчи ёрдам курсатиш. Жарохатланганда ва лат еганда биринчи ёрдам курсатиш. Электр токидан жарохатланган кишига биринчи ёрдам курсатиш. Куйганда ва совуқ урганда биринчи ёрдам курсатиш


Техник сабаблар буйича ишлаб чиқариш жарохатланиши профилактикаси


Download 1.12 Mb.
bet3/8
Sana24.03.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1292732
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Yardor bulganda yordam kursatish

Техник сабаблар буйича ишлаб чиқариш жарохатланиши профилактикаси қуйидагиларни уз ичига олади:
1) хар хил ускуна, жихоз, механизмларни доимий систематик текшириш ва синовдан утказиш;
2) станок, машина, ускуналарни асосий қисмларини даврий тафтишдан утказиш;
3) босим остида ишлайдиган идиш ва узатиш қувурларини даврий синовдан утказиш;
4) мураккаб техник муносабатдаги қурилмаларда ёки ишлаётган ускуналар системасидаги хар хил химоя реле ёки клапанлари ишлашини систематик текшириш.


2. Жарохатланганда ва лат еганда биринчи ёрдам курсатиш

Ёрдам курсатувчи киши қулини совун билан яхшилаб ювиши лозим, агар бунинг иложиси булмаса бармоқларни йод настойкаси билан ёглаши керак. Жарохат жойини сув билан ювиш, уни тозалаш ва унга хатто ювилган қул билан тегиш мумкин эмас. Агар жарохат жойи кучли ифлосланган булса унинг атрофи микроблардан тозалаш ватаси ёки дока билан артилади, холос.



1 2 3
3.-расм. Қон тухтатувчи жугут ва унинг урнини босувчи нарсалар;1-камар белбогидан фойдаланиш; 2-бурама куйиш; 3-резина жгут.
Қон оқмайдиган, шилинган, санчилган, кичик жарохатланган жойларни 5% ли йод настойкаси билан ёглаш ва микробга қарши боглаш зарур. Унча катта булмаган жарохатларга дезинфикцияловчи ва ифлосланишдан сақловчи пластир, 5Ф – 6 клейи ва бошқалар билан клейлаш керак.
Агар жарохатланган жойдан қон оқса биринчи ёрдам курсатиш усули қон оқишининг куринишига боглиқ булади. Қон оқиши одатда қон томирлари бутунлиги бузилганда хар хил интенсивликдаги қон оқиши билан кузатилади. Қон оқиш: ташқи (қон тана ташқарисида, устидан оққанда) ва ички (қон ички органларда, туқималарда оққанда) булади. Қон томирларининг жарохатланишларига боглиқ равишда қон оқиш куринишлари бир неча хил булади. Ташқи артериал-пулс билан тез, қон ранги-оч-қизил, шу билан бирга у жарохат жойидан фаввораланиб оқади, организмда умумий кучсизлик ва тананинг шикастланган жойида кучли огриқ билан кечади.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling