Режа: Бахтсиз ходисаларда биринчи ёрдам курсатиш. Жарохатланганда ва лат еганда биринчи ёрдам курсатиш. Электр токидан жарохатланган кишига биринчи ёрдам курсатиш. Куйганда ва совуқ урганда биринчи ёрдам курсатиш


Download 1.12 Mb.
bet7/8
Sana24.03.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1292732
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Yardor bulganda yordam kursatish

5. Захарланганда биринчи ёрдам

Ишлаб чиқариш шароитида захарланиш организмга захарли газлар суюқликлар ёки чангларни киришидан содир булади. Углерод оксиди (ис гази) билан захарланиш иситиш ускуналаридан нотугри фойдаланганда юз беради. Ички ёнув двигателларидан чиқаётган газ таркибида хам угрерод оксиди куп миқдорда булади.


Углерод оксиди билан захарланганда бош огриги, бош айланиши, кунги л айниши, хансираш, огир холатларда эса йулдан чалгиш ва хушни йуқотиш мумкин. Захарланиш аломати сезилганда шикастланган кишини тоза хавога олиб чиқиш, бошига совуқ компресс босиш ва нашатир спиртни хидлатиш керак. Шикастланган киши қайд қилмоқчи булса уни ёни билан ётқизиш лозим. Агар хушини йуқотса зудлик билан врачни чақириш ва у келгунга қадар сунъий нафас бериш керак.
Захарли химикатлар билан захарланиш аломати сезилганда шикастланган кишига зудлик билан биринчи ёрдам бериш керак.
Хар қандай захарланишда аввало организмга захарларни киришини тухтатиш тадбирларини куриш керак. Агар захарланиш хонада юз берса шикастланган кишини тоза хавога олиб чиқиш, захарли химикатлар билан ифлосланган кийимларини ечиш зарур.
Агар захар организмга томоқ йуллари орқали кирган булса, шикастланган кишига бир неча стакан илиқ сув ёки марганцовканинг кучсиз эритмасидан ичириш, сунг қайт қилдириш керак. Қайт қилгандан кейин, захарни йуқотиш учун жарохатланган кишига 2-3 ош қошиқ фаоллаштирилган кумир қушилган ярим стакан сув ичириш зарур.
Қайд қилинган тадбирлар, захар туридан қатъий назар қулланилади. Агар захар тури аниқ булса унинг таркибига боглиқ равишда, қушимча тадбирлар қулланилади. Бунинг натижасида ошқозонга киритилган модда захар таъсирини нейтраллаштиради.
Захарли химикатлар терига текканда сув оқими билан яхшилаб совунлаб ювиш ёки захарни терига ишқаламасдан, артмасдан дока латта ёрдамида тушириш сунг эса совуқ сув ёки кучсиз ишқорли эритма билан ювиш талаб этилади.


Адабиётлар (3, 4, 5, 6, 7, 8)


Таянч сузлар: биринчи ёрдам, бурама, резина, жгут, вена, артериал, капилляр қон оқиш, сунъий нафас, массаж дефибриллятор, тахтакаш, захар.

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling