Режа: Балиқчилик хўжаликларини жойлашишнинг ижтимоий-иқтисодий


Download 152.47 Kb.
bet1/5
Sana22.06.2023
Hajmi152.47 Kb.
#1646325
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-мавзу балиқ


2-Мавзу.Балиқчиликни соҳасини жойлашиши, ва ихтисослашуви ва ривожланиши
Режа:
1.Балиқчилик хўжаликларини жойлашишнинг ижтимоий-иқтисодий
аҳамияти
2. Балиқчилик ишлаб чиқаришини ихтисослашувининг
шакл ва кўрсаткичлари
3. Балиқчилик хўжаликларини ихтисослашув ва концентрациялашнинг
иқтисодий самарадорлиги


3.1.Балиқчилик хўжаликларини жойлашишининг ижтимоий-иқтисодий
аҳамияти
Балиқчилик хўжаликларини жойлаштириш меҳнатнинг ижтимоий бўлиниши географик (ҳудудий) бўлинишининг бир шакли бўлиб, у қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусиятларидан юзага келади. Умумий кўринишда у ўзида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ҳудудлар бўйича маълум принциплар асосида ва қатор омиллар таъсирида шаклланган табиат, ижтимоий, демографик, сиёсий шароитларга кўра тақсимланишини кўрсатади.
Балиқчилик хўжаликларини жойлаштириш бу алоҳида тур маҳсулотлар ишлаб чиқаришни мамлакатнинг республика вилоят ва ҳоказолар бўйича тақсимлаш бўлиб, жараён узоқ давом этувчи ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига кўра ўзгарувчандир. Балиқчиликхўжаликларини энг тўлиқ жойлаштирилишини ушбу ҳудудда маълум турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва у ёки бу турдаги ялпи ва товар маҳсулотларининг умумий ҳажмидаги алоҳида ҳудудларнинг ҳиссаси каби кўрсаткичлар билан изоҳланади.
Балиқчилик хўжаликларини жойлаштириш қуйидаги тамойилларга асосланади.
Балиқчилик хўжаликлари маҳсулотлари бирлигига уни ишлаб чиқариш ҳажмини ўстиришдаги меҳнат ва маблағлар сарфини минималлаштириш. Ердан моддий меҳнат ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш ушбу ҳудудда бошқаларга нисбатан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг энг кам таннархини таъминлаши керак. Бу тамойилни ҳаётга татбиқ этиш учун Ўзбекистон Республикасидаги субъектлар, иқтисодий туманлари, табиий зоналарининг кўп йиллик маълумотлари бўйича жиддий таҳлиллар ўтказиш тақозо этади:
Бозор талабларини ҳисобга олиш. Ўта талабгор бўлган маҳсулотни бозорга жойлаштириш, ҳудудда юзага келган ишлаб чиқариш шартлари, паст рентабелли маҳсулот ишлаб чиқариш пайдо бўлмаслигини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалигининг ихтисослашуви ва концентрациялашувига мос ҳолда амалга оширилиши керак.
Ҳудуд истеъмолчиларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини-ўзи таъминлаш даражасининг меҳнатни ҳудудлараро ва халқаро бўлиниши билан боғлиқлигини ҳисобга олиш керак. Ҳудудда алоҳида тур маҳсулотларни қайта ишлаб чиқариш, уларнинг ички ва ташқи бозорларга етказиб берилишини таъминлаш лозим Балиқчилик хўжаликлари ва саноат ривожланишининг оптимал мутаносиблиги. Қайта ишлаш корхоналарини арзон хом ашё ишлаб чиқариладиган зоналарга жойлаштириш, уларни хом ашё зонаси билан таъминлаш. Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши истеъмолчиларга яқинлашади ва йирик шаҳарлар, саноат марказлари яқинига жойлашади. Бу эса етказиб бериш харажатларини минималлаштириб маҳсулотлар йўқотишларини камайтиришга имкон беради.
Транспорт харажатларини қисқартириш йўл тармоқларининг ривожланиши, темир йўл масофаларининг, сув йўлларининг етарлича узунлиги қишлоқ хўжалик корхоналарини оқилона жойлаштириш имконини беради, ишлаб чиқариш таннархи паст бўлган туманлардан маҳсулотларни аҳоли зич жойлашган истеъмол жойларига етказиб бериш имкониятларини кенгайтиради.Мамлакатнинг озиқ-овқат мустақиллигини таъминлаш қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш, мамлакатнинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаб унинг импортга боғлиқликдан чиқишига ёрдам беришини таъминлайди.
Маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг мунтазам равишда ўсиши учун уни меҳнатлар сарфи камайишига эришиладиган ҳудудларда амалга ошириш керак. Шу мақсадда қатор йиллар динамикасида зоналар бўйича иқтисодий туманлар, ҳудудларнинг маҳсулот бирлигига меҳнат сарфи ва моддий пул харажатлари таҳлил қилиниши керак.
Балиқчилик хўжаликларини ишлаб чиқаришини оқилона жойлаштиришнинг асосий мезони – меҳнат сарфини максимал даражада тежаш. Мамлакат ҳудуди бўйича қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини жойлаштирилишини баҳолаш учун бу жараён таъсирида юз берадиган асосий омилларни ажратиш керак.
Ишлаб чиқаришни жойлаштириш омили, деб хўжалиги объекти (корхона) ёки республика тармоғи, иқтисодий ҳудуд шунингдек, территориал ишлаб чиқариш мажмуалари жойлашадиган кучлар йиғилган жойни ҳисобга олиш қабул қилинган.
Балиқчилик хўжаликларини жойлаштиришнинг асосий омиллари:

  • ҳудуднинг табиий потенциали;

  • ер ва сув ресурслари билан таъминланганлик (ҳудуд аҳолиси жон бошига тўғри келадиган сув хавзалари, озуқаерлари ажратилган ҳолда қишлоқ хўжалиги ерининг майдони);

  • маҳсулот сотиш бозорларига нисбатан хўжаликнинг жойлашган ўрни;

  • хом ашёларни сақлаш ва транспорт воситалари билан таъминланганлик даражаси;

  • аҳолининг табиий, тарихий малакаларини ҳисобга олган ҳолда ҳудуднинг иш билан таъминланганлиги;

  • илмий-техника тараққиёти ва ишлаб чиқаришнинг моддий-техника базасини мукаммаллаштириш;

  • ҳудудда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги.

Балиқчилик хўжаликларини табиий потенциал (имконият) ларини баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади: худуднинг сувлилик даражаси, қуёш кунлари давомийлиги, фаол ҳарорат миқдори (иссиқлик билан таъминланганлик) умумий қуёш радиацияси (ёруғлик билан таъминланганлик) намлаш шароити ёғингарчиликлар миқдори, об-ҳаво шароитининг қайтарилиши эҳтимоли (қурғоқчилик, совуқ уриши, шамол ва сув эрозияси), жойлашиш шароитлари ва бошқалар. Ушбу параметрларнинг қишлоқ хўжалигида турли тармоқларга таъсир этиши бир хил эмас шу сингари балиқчиликда ҳам.
Балиқчиликни жойлаштиришда табиий омиллар унча жиддий таъсир қилмайди, таъсир асосан сув ҳавзалари баъзаларига бўлиши мумкин. Бу омилга энг кўп боғлиқ бўлгани сув ҳавзаларида ўрчитиладигон балиқларни (човоқларни). Бунда асосий омил сув ҳавзаларининг мавжудлиги, уларнинг ўлчами, атрофидаги муҳит, улардан фойдаланиш даврининг давомийлигидир.
Табиий шароитлар билан бир қаторда меҳнатнинг ҳудудлараро бўлинишига таъсир этувчи муҳим омил-мамлакат ёки ҳудуднинг озиқ-овқат билан таъминланадиган аҳолиси сонининг сув ҳавзаларига ва маҳсулот экспорти орасидаги нисбатидир. Ушбу омилнинг миқдорий таснифи сув хавзалари билан таъминланганлик ажратилган ҳолда ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган қишлоқ хўжалик экинлари майдонидир.
Бинобарин, иқтисодий туманлар ичида уларнинг ҳудудий кенглиги ва табиий-иқтисодий шароитларининг сезиларли хилма-хиллиги туфайли сув хавзалари билан таъминланганлигида ҳам жиддий фарқлар билинади. Бу фарқлар озиқ-овқат ва хом ашё боғлиқларини иқтисодий зоналар орасидагина эмас, уларнинг таркибига кирувчи субъектлар орасида ҳам ривожлантириш заруратини белгилаб беради. Ҳудудларни хусусий ишлаб чиқариш ҳисобига озиқ-овқат билан таъминлаш талаб даражаси ва структураси билан аниқланади. Бу кўрсаткичлар аҳоли даромадлари, миллий ва маиший анъаналари демографик структураси, озиқ-овқатларнинг етарлилиги, шахсий ёрдамчи, деҳқон ва балиқчилик фермер хўжаликларининг ўлчамига ҳам боғлиқ.
Ўзбекистон Республикасида инқирозгача бўлган даврда аҳоли жон бошига баъзи асосий озиқ-овқат маҳсулотларини нисбатан юқори даражада истеъмол қилиниши кузатила бошланди. Шунингдек энг қиммат маҳсулотлар импорт нархи кўтарилиши сабабли уларнинг истеъмоли кескин камайди.

Download 152.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling