Режа: Банкларда бухгалтерия хисобини ташкил қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ва ўзига хос хусусиятлари
Бухгалтерия аппаратини Фронт-офис ва Бэк-офисга
Download 159.17 Kb.
|
2-МАВЗУ. БАНКЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мижозларга хизмат кўрсатиш
Бухгалтерия аппаратини Фронт-офис ва Бэк-офисга
ажратиш зарурияти юзасидан шарҳлар Таркибий бўлинмаларнинг асосий вазифалари: Банк нуқтаи-назаридан Бухгалтерия аппаратининг Бэк-офис ва Фронт-офисга бўлинишининг аҳамияти шундаки, Фронт-офис мутахассислари мижозларга тўғридан-тўғри хизмат кўрсатади, Бэк-офис мутахассислари эса, дастлаб Фронт-офис ходимлари томонидан бошланган, мижоз бевосита қатнашиши ва мазкур босқични тугатилишини кутиши талаб этилмайдиган босқичда операцияларни қайта ишлаб, уни ниҳоясига етказади. Натижада, ҳар бир банк операцияси бир-бирига боғлиқ бўлмаган иккита бўлимда амалга оширилади ва банк ходимларини ўзаро назорат қилиш тизимини яратади. Мижоз нуқтаи-назаридан бўлинишнинг аҳамияти шундаки, банкнинг битта бўлими ёки биносида, аммо лавозими турлича бўлган ходимлардан ўзининг барча масалаларини ечиш имкониятини яратиш. Мижоз операциялар бошланишидан то унинг тугагунига қадар фақат Фронт-офис ходимлари билан алоқада бўлиб, Бэк-офис мавжудлиги мижоз учун аҳамиятсиз бўлиб ҳисобланади. Банк таркибий тузилмасининг масъулиятини белгилаш учун, улар бажарадиган операциялари тавсифидан келиб чиққан ҳолда, бўлимлар бўйича вазифалар тақсимлашнинг тахминий доирасини аниқлаш зарур. Шуни қайд этиш зарурки, бўлинмага юклатиладиган вазифалар доираси қатъий бўлиши шарт эмас. Банк бўлинмаларида кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва банк операцияларининг автоматлаштирилган даражасига боғлиқ равишда, Бэк-офис ёки Фронт-офис таркибида айрим бўлим/сектор бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда, бир бўлим/сектор вазифаларини бошқа бўлим/сектор бажариши кўзда тутилиши лозим. Вазифалар, банк таркибий тузилмасининг ҳар бир бўлими учун алоҳида тақсимланади. Мижозларга хизмат кўрсатиш: Мижозларга банкнинг барча хизматлар мажмуаси фақат Фронт-офис бўлимида кўрсатилганлиги боис, мазкур бўлим банк хизматларининг барча турларини яхши биладиган малакали мутахассислардан ташкил этилиши шарт. Бунда, шарт-шароитлар ва банк томонидан мижозларга кўрсатилаётган хизматлар рўйхати эълон қилиниши ҳамда мазкур хизматлардан банкнинг мавжуд ва бўлғуси мижозлари хабардор қилиниши шарт. Хизмат кўрсатиш жараёнида ностандарт — кўзда тутилмаган ҳолатлар келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлигини инобатга олган ҳолда, аниқ хизматлар тури (мисол учун, экспорт ёки импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисоби) бўйича пайдо бўлган саволларни жойида ҳал қилувчи ва тегишли операцияларни бутунлай назорат қилиш салоҳиятига эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан жамланган бўлиши керак. Шундан келиб чиққан ҳолда, операцияларни амалга оширишда масъул ижрочи билиши лозим бўлган қонунчилик доираси қанчалик кичик бўлса, унинг иши тез ва сифатли бўлади. Шунинг учун, Фронт-офис масъул ижрочилари ўртасида мижозларни тақсимлашда, бир масъул ижрочида бир тоифали мижозлар бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бунда, мижознинг мавжуд барча ҳисобварақларига бир масъул ижрочи томонидан хизмат кўрсатилиши шарт. Фронт-офис ходимларини мижозларнинг жисмоний ва юридик шахслар тоифаси бўйича гуруҳлаш лозим. Қонунчилик базаси турли (ёки бир) хиллигига боғлиқ ҳолда, юқорида қайд этиб ўтилган мижозларни янада кичик бўлган қуйидаги турларга бўлиш мумкин: фақат миллий валютада операцияларни амалга оширадиган мижозлар; миллий ва чет эл валютасида операцияларни амалга оширадиган мижозлар. Турли қонунчилик таъсир доирасида бўлган мижозларнинг қуйидаги тоифалари бўйича гуруҳларга бўлиш тавсия этилади: Корхона ва ташкилотлар: ўз фаолиятини мамлакат доирасида ва хорижда амалга оширадиган ҳар қандай ташкилотлар, шунингдек, чет эл ваколатхоналари, ёки миллий ва чет эл валютасида ҳисобварақлари мавжуд бўлган ҳар қандай ташкилотлар; ўз фаолиятини фақатгина мамлакат доирасида амалга оширувчи йирик (корпоратив) мижозлар; кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар. Жисмоний шахслар: миллий ва чет эл валютасида ҳисобварақлари мавжуд бўлган жисмоний шахслар; фақат миллий валютада ҳисобварақлари мавжуд бўлган жисмоний шахслар. Банкнинг Фронт-офис бўлимидаги ҳар бир гуруҳ мутахассиси мижозларга кўрсатиладиган тўлиқ стандарт хизматлар рўйхатини уларга тақдим этади. Ходимлар гуруҳи томонидан мижозларга кўп операциялар тури бўйича хизмат кўрсатилса, мазкур гуруҳга камроқ мижоз тақсимланиши лозим. Чунки, кўп турли операциялар бажарувчи мижознинг битта ташрифи бўйича унга хизмат кўрсатиш банк ходимининг кўп вақтини эгаллайди. Download 159.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling