Режа: Битумли йўл эмульсияларини таснифи, таркиби, ташкил этувчилари ва уларни тайёрлаш технологияси


Download 162.7 Kb.
bet1/4
Sana01.04.2023
Hajmi162.7 Kb.
#1315539
  1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу-2. Битумли йўл эмулсиялари. Мастика ва гермитиклар


Мавзу-2. Битумли йўл эмулсиялари. Мастика ва гермитиклар
Режа:
1.Битумли йўл эмульсияларини таснифи, таркиби, ташкил этувчилари ва уларни тайёрлаш технологияси.
2.Тошкўмир қатрони, торф ва ёғоч қатронлари ва уларни хоссалари. Йўл қатронини тайёрлаш.
3.Гидроизоляцион материал турлари ва хоссалари.
4.Автомобил йўл қопламалари чоклари учун мастикалар.


Таянч сўз ва иборалар: эмульсия, қутбли, қутбсиз, диперсия, эмульгатор, сирт-фаол модда, анион, катион, парчаланиш, вискозиметр, барқарорлик, қатрон, перогенетик, деструктив, углекислий, ёпишқоқлик, рубероид, гидроизол, пиргамен, мастика, герметик, чок, торф ва ёғоч қатрон.

Битумли эмульсиялар 30 - йиллардан бошлаб қўлланила бошланган, аммо кейинги вақтларда уларни кенг қўллаш бўйича бир қатор ишлар қилинган. Эмульсия чет давлатлар(Германия, Франция, Англия)да йўл қурилишида кенг қўлланилади.


Эмульсия - деб 0,1 мкм ўлчамдаги майда томчилар кўринишидаги битта суюқликнинг (фаза) бошқа аралашмайдиган суюқлик(мухит)да дисперсланган тизимига айтилади. Битумли йўл эмульсиялари қорамтир - жигар рангли, битумни эмульятор ёки ишқорли моддаларнинг сув эритмасида дисперслаш йўли билан олинадиган, суюқлик кўринишида бўлади.
Қутбсиз моддалар ҳисобланадиган битум ва қатронлар қутбли суюқлик - сувда эримайди. Шунинг учун улар сув билан фақат коллоидли дисперс тизим эмульсия хосил бўлиши билан аралашади. Эмульсиянинг хосил бўлиши ва барқарорлиги унга махсус эмульяаторлар - сирт - фаол моддалар ёки юқори майдаликдаги дисперсли қаттиқ кукунларни киритиш йўли билан эришилади.
Молекулалари қутбли ва қутбсиз қисмлардан таркиб топган сирт - фаол - моддалар битум бўлинадиган чегарага йўналади шундай қилиб сув, қутбсиз қисми билан битумга , қутбли қисми билан эса сувга интилган бўлади. Сирт-фаол моддаларнинг бундай йўналиши оқибатида битум(фаза) ва сув(мухит) фарқларини тенглаштирадиган, уларни ажралиш чегарасидаги сирт таранглигини пасайтирадиган қатлам пайдо бўлади.
Сирт - фаол моддаларнинг қутбли гурухлари диссоциацияси оқибатида фаза заррачаси электр(анион актив эмульгаторда - манфий, катион актив эмульгаторда эса - мусбат) заряд олади. Бир вақтда фазанинг зарядланган заррачалари итарилади, бу эса уларни ёпишишига тўсқинлик этади ва эмульсияни кўпроқ барқарорлик холатига олиб келади. Қаттиқ минерал эмульсиялар органик эмульсияларга ўхшаб, худди шундай ролни бажаради.Улар битум ёки қатроннинг дисперсланган заррачалари сиртига ёпишади ва уларни сув билан ажраладиган чегарасида, бирикишга тўсқинлик қилувчи ҳимоя қобиғини хосил қилади.(2.1. расм).
Таркибида 60 - 70% дан кўпроқ битум бўлган эмульсиялар юқори даражада тўйинганлар хисобланади.
Қаттиқ эмульгаторлар билан қўлланилган қовушқоқ юқори даражада тўйинган эмульсиялар эмульсия пасталари деб аталади. Одатда эмульсия пасталари ишлатилишдан олдин талаб қилинган қовушқоқликка етгунча сув билан аралаштирилади.
Йўл эмульсияларини тайёрлаш учун асосан сувда эрувчи органик эмульгаторлар ёки қаттиқ минерал кукунсимон моддалар қўлланилади. Сувда эрувчи эмульгаторлар қаторига сирт фаол – анион ва катион-фаол моддалар киради. Анион фаол эмульгаторларли эмульсиялар ишқорли, катион фаол эмульсиялар эса - нордон деб аталади. Эмульсияда сувда эрувчи эмульгаторлар таркиби 3% дан, қаттиқ эмульгаторлар - 5 - 15% дан ошмайди ва эмульсиянинг дисперслилига боғлиқ. Анион актив эмульгаторлар сифатида совун қўлланилади: нафтен, сульфона нафтенларнинг ишқорли тузлари, смолали органик кислоталар, сульфидли - спиртли қуйқа ва б.
Катион фаол эмульгаторларга аммонийнинг ва аминли тузларнинг тўртинчи хосиласи ҳисобланадиган катионли совунлар(А - 9, А - 20, А -катопин ва б.) киради. Қаттиқ эмульгаторларга лой, оҳак, цемент, қурум, кўмир ва х.к. нинг юқори майдаликдаги кукунлари киради. Қаттиқ эмульгаторларга барқарорликни ошириш учун органик эмульгаторлар(совун, сульфитли - спиртли қуйқа ва б.)қўшилади.
Эмульгатор таркиби ва хусусиятига, битум миқдорига боғлиқ равишда икки турдаги эмульсияни олиш мумкин: тўғри, бундай эмульсияда органик суюқлик майда томчи сифатида дисперсланган бўлиб, сувли муҳитда тарқалади, тескари эмульсия - бундай эмульсияда сув майда томчи даражасигача дисперсланган бўлиб, органик суюқ муҳитда тарқалади. Йўл қурилишида асосан тўғри эмульсиялар ишлатилади. Йўл эмульсияларини қўллашнинг техник шароитларига мос равишда уларга қуйидаги талаблар қўйилади:

Download 162.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling