Режа: Битумли йўл эмульсияларини таснифи, таркиби, ташкил этувчилари ва уларни тайёрлаш технологияси


Download 162.7 Kb.
bet4/4
Sana01.04.2023
Hajmi162.7 Kb.
#1315539
1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу-2. Битумли йўл эмулсиялари. Мастика ва гермитиклар

Томга ёпиладиган битумли материаллар жуда турли-туман бўлиб, битумли ўрам материаллар орасида энг кенг қўлланиладигани рубероид ва пергаминдир.
Рубероид – томда ишлатиладиган нефть битуми шимдирилган картондан тайёрланган ўрам материал. Унинг юзаси иккала томондан қийин эрийдиган нефть битумлари ва сепма-майда туйилган тальк ёки бошқа минерал кукун қатлами билан қопланган. Вазифасига қараб рубероид томга ёпиладиган ва остқўйма рубероидларга бўлинади. Рубероиднинг тўртта маркаси чиқарилади:
РКК-500А, РКК-500Б, РКМ-350Б, РПП-300А,Б ва РКЧ-350Б .
Бу ерда:Р ҳарфи – рубероид, К ва П ҳарфлар – томга ёпиладиган ва остқўймани ифодалайди. Учинчи ҳарф сепма турини: К – йирик донадор, М – майда донадор, П – чангсимон, Ч – тангачасимон. Ҳарфлардан кейинги рақам картон маркасини ифодалайди.
Экарбит – суюқлантириб қопланадиган полимербитум рубероиди бўлиб, томга ёпиладиган картонга юмшоқ нефт битуми билан шимдириш ва кейинчалик иккала томонига қоплама қатлам суртиш йўли билан тайёрланади. Таркибига битум, бутилкаучук, мой ва тўлдиргич киради.
Пергамин – нефть битумлари шимдирилган картон асосида тайёрланадиган томга ёпиладиган ўрамли материалдир. Пергамин рубероиддан фарқли ўлароқ қоплама битум қатлами ва сепмага эга бўлмайди.
Пергамин иккита: П-300 ва П-350 маркали ўрамлар шаклида чиқарилади.
Полотносининг эни 1000, 1025 ва 1050 мм. Ўрам юзаси 20 ёки 40 м2. Пергамин рубероид қайноқ мастикаларга ётқизилганда унинг остига қўйиладиган таглик материал сифатида, шунингдек буғдан ҳимоялаш учун ишлатилади.
Қум сепмали толь узоқ чидамаслиги туфайли вақтинчалик иншоотларнинг томини ёпиш учун мўлжалланган. Тайёрлаётганда полотнонинг иккала томонига сингдирилган таркибли қоплама парда ва кварц қум қатлами юритилади.
Сувдан ҳимоялаш материаллари иншоотлар ёки уларнинг қисмларига атроф муҳитдаги нам сизиб киришидан ҳимоя қилиш учун хизмат қилади. Уларнинг сув ўтказмаслиги юқори бўлиши керак, ташқи муҳитда емирилмаслиги, етарли даражада эгилувчан бўлиши, юқори даражада деформацияланувчан ва бошқаларга эга бўлиши керак. Сувдан ҳимоялаш материаллари сифатида гидроизол, изол, бризол, фольгоизол, металлоизол, шишаизол ва бошқалардан фойдаланилади.
Гидроизол - қопламасиз биотурғун ўрам материал бўлиб, асбест картонга (қоғозга) нефть битумлари шимдириш йўли билан тайёрланади. Гидроизол полотносини эни 950 мм, юзаси 20 м2 қилиб ўрамларда чиқарилади. Сифат кўрсаткичларига қараб гидроизол ГИ-Г ва ГИ-К маркаларга бўлинади. ГИ-Г маркали гидроизол сув ўтказмаслиги, узилишда мустаҳкамлиги катталиги ва эластиклиги бўйича яхши кўрсаткичларга эга, у ер ости иншоотларини кўп қатламли қилиб елимлаб сувдан ҳимоялашлашда ишлатилади.
Изол – бу асос материалсиз биологик жиҳатдан турғун ўрам материал бўлиб, битум резинали боғловчи тўлдиргичдан, пластификатордан ва антисептикдан олинади. У эни 800 ва 1000 мм, қалинлиги 2 мм ва узунлиги 10-12 м ли ўрамларга ўралган полотнолар кўринишида чиқарилади. Бу материал узоқ муддатга ва юқори ҳароратга чидамлиликка эга, бир оз сув шимади ва манфий ҳароратларда эластиклигини сақлайди.
Бризол резина увоқлари, нефть битуми, асбест тўлдиргич ва пластификаторлардан тайёрланадиган асоси бўлмаган сувдан ҳимоялаш ўрам материали ҳисобланади. Бризол қалинлиги 2 мм ва юзаси 10 ва 15 м2 бўлган ўрам тарзида чиқарилади.
Битум-полимер материал ГМП асос материалсиз юқори сифатли намдан ҳимоялаш материал бўлиб, нефть битуми, полиизобутилен, фенолформальдегид смолалари ва чанг- толасимон тўлдиргичлар (тальк, асбест) ни аралаштириб олинади. Бу материал юзаси 10 м2, эни 800 ва 1000 мм ва қалинлиги 1 ва 1,5 мм бўлган полотнолар кўринишида чиқарилади. ГМП материал гидро ва буғдан ҳимоялаш ва ясси томларнинг кўп қатламли гиламларини ёпиш учун ишлатилади. Материал асос юзасига яхши ётқизилади ва унинг шаклини осон қабул қилади.
Фольгоизол пастки томондан битумизацияланган ҳимоя таркиб билан қопланган тарам-тарам ёки силлиқ юпқа фольгадан қилинган икки қатламли ўрам материалдан иборат. Фольгоизол полотносининг эни 960 мм, умумий юзаси 10 м2 бўлган ўрамларда ишлаб чиқарилади. Фольгоизолнинг ташқи юзаси атмосферага чидамли лаклар ёки бўёқлар билан бўялган бўлиши мумкин.
Фольгоизол – сув ўтказмайдиган ва пухта материал, фойдаланиш даврида қаров талаб қилмайди. Фольга қайтариш хусусиятига эга бўлгани учун ундан ёпилган томни қуёш нурларидан қизиш ҳарорати шунга ўхшаш қора рангли томларнинг ҳароратидан паст бўлади. У ишлов беришга мос, эгилувчан, яхши кесилади ва мих билан қоқилади.
Металлоизол – иккала томондан нефть битуми билан қопланган алюминий фольгадан иборат ўрам материалдир. Металлоизол юзаси 5 м2 ўрамларда чиқарилади. Бу материал узилишга жуда чидамли, яхши эгилади ҳамда пухта. Металлизол ер ости иншоотларининг юқори даражада мустаҳкамлик талаблари қўйиладиган елимланадиган сувдан ҳимоялашси учун хизмат қилади.
Мастикалар деб, органик боғловчи моддалар билан минерал тўлдиргичлар ва қўшимчаларнинг пластик сунъий аралашмасига айтилади. Дастлабки боғловчига қараб мастикалар битумли, битум-резинали ва бошқа мастикаларга бўлинади. тайёрлаш усулига ва қўлланилишига кўра мастикалар том, том-намдан ҳимоялаш ва намдан ҳимоялаш асфальт мастикаларига бўлинади.
Қўлланиладиган кўпчилик мастикаларда битум, каучук, казеин, синтетик ёки табиий смолалар боғловчи бўлиб хизмат қилади. Боғловчининг турига қараб мастикалар битумли, резина битумли, казеин -цементли, канифолли ва бошқа мастикаларга бўлинади.
Мастикалар ишлатилишига қараб иссиқ ва совуқ хилларга бўлинади.
Ишлатиш усулига қараб мастикалар қайноқ, ярим қайноқ ва совуқ мастикаларга бўлинади. Технология қуйидаги операцияларни ўз ичига олади: қўшимчаларни меъёрлаш, уларни аралаштириш, қадоқлаш ва б.
Битумли мастика – нефть битумлари, тўлдиргичлар ва қўшимчалардан иборат бир жинсли массадир. Мастикаларнинг тўлдиргичлари чангсимон (охактош, доломит ва кварц кукунлари, тальк, трепел ва б), толали (7-нав асбест, асбест чанги, калта толали минерал пахта ва б) ёки комбинациялашган (чангсимон ва толалилар аралашмаси) бўлиши мумкин.
Битумли қайноқ мастикалар битумлар аралашмасини битум қайнатиладиган қозонларда 160-180°С гача қиздириб ва кейин суюқлантирилган битумга тўлдиргичлар (20-30%) ва қўшимчалар киритиш йўли билан тайёрланади, мастикалар қуйидаги маркаларда чиқарилади: МБК-Г-55, МБК-Г-65, МБК-Г-75, МБК-Г-85 ва МБК-Г-100 (МБК-Г– мастиканинг қисқартирилган номини, рақамлар эса унинг махсус усули бўйича аниқланадиган иссиққа чидамлилигини кўрсатади).
Битум-резинали ҳимоя мастикаси том битумлари, майда резина увоғи, пластификаторлар ва антисептик қотишмасининг бир жинсли, кўп қўшимчали аралашмасидан иборат. Мастиканинг қуйидаги маркалари чиқарилади: МБР-65, МБР-75, МБР-90 ва МБР-100. Битумли қайноқ том мастикасига нисбатан у юқори эластикликка, эгилувчанликка ва совуққа чидамлиликка эга.
Битумли совуқ мастикалар нефть битуми, органик эриткич (соляр мойи, керосин ва б), тўлдиргич (паст навли асбест) платификатор ва антисептик аралашмасидан иборат.
Кўп қатламли том ёпмалари тайёрлашда улар қайноқ мастикалар олдида қатор афзалликларги эга: битум сарфи қисқаради, чунки юритиладиган қатлам қалинлиги камаяди, ўрам материалларни майда минерал сепмадан тозалаш зарурияти бўлмайди, чунки мастика сепмани ўзига тўла сингдириб тўлдиргичга айланади, елимлайдиган қатлам қовушоқлигини оширади, том ва сувдан ҳимоялаш ишларининг сифати ва ишчиларнинг меќнат шароити яхшиланади.
Битум-скипидарли совуқ мастика «Биски» БН-70/30 маркали битум, скипидар, портландцемент, уайт-спирт ва латекснинг бир жинсли аралашмаси. Бетон ёки қотиб қолган қоришма сиртига сурилган 1 мм қалинликдаги мастика қатламининг тахминан 20°С ҳароратда қуриш вақти 24 соатдан ортмайди. Мастика 6 ой сақлаш давомида иш юмшоқлигини сақлайди. Битумли совуқ мастикалар 18±2°С да сурилувчан, бир жинсли, кўринадиган чет қўшилмаларсиз бўлиши керак. Мастика «Биски» мато асосида тайёрланган поливинилхлорид линолиум ва поливинилхлорид плиткаларни ёпиштириш учун хизмат қилади. У осон ташиш юмшоқлигини 6 ой давомида сақлайди.
Мастика ва елим аралашмалари уларни 0,5-1 мм қалинликда (турига қараб) юпқа қатламлаб осон тақсимлашга имкон бериши керак. Бундан ташқари мастикалар ва елимлар бир жинсли бўлиши, пардозлаш материалларини ётқизиш даврида иш хоссаларини сақлаши ва фойдаланишда зарарли бўлмасликлари, шунингдек елимланган жой тез мустаҳкамланиши керак.
Резина-битумли совуқ мастика "Изол" матоли таг ўриш асосида тайёрланган резина, алкид ва поливинилхлорид линолиумлар, шунингдек кумарон ва поливинилхлорид плиткаларни маҳкамлаш учун мўлжалланган. Мастика бензиннингбуғланиши ҳисобига нисбатан секин қотади. У сувга чидамлилиги билан фарқланади.
Казеин-цементли мастика ёғоч толали плиталарни, акустик плиткаларни ва баъзибир бошқа қоплаш материалларини маҳкамлаш учун ишлатилади. Бу мастика юқоридаражада ёпишқоқлиги, елимланишининг механик мустаҳкамлиги ва етарли даражада тезқуриши билан фарқланади. Иш ҳолатидаги мастиканинг ишлатишга лойиқлиги 3-5 соат,шу сабабли у бевосита қурилиш объектларида тайёрланади. Мастиканинг камчилиги -унинг сувга чидамлилигини унча юқори эмаслиги ва чиришга қарши турғунлигинингёмонлигидир.
Пасталар обдан тўйилган (йириглиги камида 0,005 мм) айрим минерал моддаларни битум эмульсияси билан қориштириб тайёрланади. Елимловчи мастикалар ва елимлар-елимлаш хусусиятига эга бўлган ва боғловчи,эритгич, пластификатор, тўлдиргич, суюлтиргичларлар ҳамда баъзи ҳолларда қотиргичлардан иборат пастасимон ёки суюқ аралашмаларга бўлинади.


Назорат саволлари
1. Эмульсияни қовушқоқлигини аниқлашни тушунтириб беринг.
2. Эмульсия нима ва унга таъриф беринг?
Эмульсия парчаланиш тезлиги бўйича таснифи.
Эмульсия тайёрлаш технологиясини тушунтиринг.
3. Битумдаги эмульгатор миқдорини аниқлаш.
Тошкўмир қатрони
4. Гидроизоляция материаллари нимадан таёрланади тушунтиринг.
5. Ўрама ва гидроизолиция материалларини ташки - кўринишидан сифати кандай аниқланади?
6. Ўрама материалларнинг хиллари ва уларнинг дала шароитида яроқлигини аниқлаш усулларини гапириб беринг?
7. Ўрама материалларнинг сув ўтказувчанлиги билан эгилувчанлигини гапириб беринг?
Download 162.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling