Режа Бизнес субъекти ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари


Download 22.62 Kb.
bet1/2
Sana30.04.2023
Hajmi22.62 Kb.
#1406108
  1   2
Bog'liq
3-МАВЗУ


МАВЗУ. Бизнес фаолияти соҳасидаги рухсат бериш, лицензиялаш ва мувофиқликни бахолаш
Режа
1. Бизнес субъекти ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари
2. Бизнес фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиби тамойиллари
3. Бизнес субъектларини лицензиялаш тушунчаси ва тартиби
4. Бизнес фаолиятида мувофиқликни баҳолаш.

Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар тизимини шакллантириш ва бу борада ортиқча маъмурий тўсиқларни бартараф қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу йўналишда изчил сиёсат амалга оширилиб келинмоқда.


Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу соҳа фаолиятини ишончли ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилган бўлиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган миллий қонунчилик базаси тадбиркорлик фаолияти субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга, ушбу соҳанинг ривожи учун янада кенг йўл очиб беришга, мамлакатимиз иқтисодиёти ривожида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар улушининг тубдан ошишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.
Ҳозирги кунга қадар мазкур соҳада бир қатор қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
Хусусан, тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш шаклларидан бири бўлган айрим фаолият турларини лицензиялашга оид муносабатлар 2000 йил 25 майдаги “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги қонун, 2001 йил 12 майдаги “Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида”ги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарори асосида тартибга солиниб, ушбу йўналишда бир қанча ижобий натижаларга эришилди.
Жумладан, ушбу меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда лицензияланадиган фаолият турларининг қатъий рўйхати келтирилганлиги, лицензия берувчи ваколатли давлат органларининг ихтисослаштирилганлиги, шунингдек, республикамизда бу борадаги мавжуд қонунчиликнинг такомиллаштирилиб борилаётганлиги фикримизнинг яққол далилидир.
Демак, ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектлари, фуқаролар қандай фаолият тури лицензияланиши, қайси органлар лицензияловчи орган эканлиги ва муайян фаолият тури учун қандай тартибда лицензия олиниши тўғрисида юқорида номлари санаб ўтилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан аниқ жавоб топишлари мумкин.
Шу билан бирга “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” муносабати билан иқтисодиётни эркинлаштириш ҳамда тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган янги қонун ҳужжатларини қабул қилиш, амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан кенг қамровли ишларни амалга ошириш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Хусусан, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурида қайд этилган вазифалардан бири – мамлакатимиз ва унинг ҳудудларида янада қулай бизнес муҳитини яратиш, хусусий мулкчиликнинг устуворлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, бу борада ишончли кафолатни таъминлаш, тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш, давлатнинг бошқарув функцияларини ва рухсат берувчи нормаларни қисқартириш, бюрократик тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш каби бозор воситалари ва механизмларини татбиқ этишдан иборат.
Фаолиятни лицензиялаш жараёнининг бу борадаги мавжуд ўрнидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонундан кўзда тутилган мақсад – лицензиялаш тартибтамойилларини янада соддалаштириш, амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият соҳаларига кўп сонли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини жалб этишдан иборат. Қонунда белгиланган бир нечта жиҳатнинг аҳамияти ҳақида тўхталиш жоиз.
Маълумки, амалдаги қонунда лицензияни қайта расмийлаштириш учун лицензия берувчи органга ариза берилишига бир ҳафта муддат белгиланган. Бу муддат ичида тадбиркорлик субъектлари лицензияни қайта 2 расмийлаштириш учун тегишли органга ариза ва зарур ҳужжатларни тақдим этишга улгурмай қолиши, натижада бу фаолиятнинг бир муддат тўхтаб қолиши ҳолатлари рўй бермоқда.
Амалиётда келиб чиқаётган бундай муаммоларни бартараф этиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 мартдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори талабларига мувофиқ, бир ҳафталик муддат бир ойгача узайтирилди.
Бундан ташқари, лицензия берувчи орган томонидан берилган лицензиялар реестридаги мавжуд маълумотлар ушбу орган веб-сайтида жойлаштирилиши ва танишув учун очиқ бўлиши қонун билан мустаҳкамланди.
Бунинг амалий аҳамияти шундаки, эндиликда республикамизнинг турли вилоятларидаги тадбиркорлик субъектлари, ташкилотлар, фуқаролар лицензиялар реестрига киритилган маълумотлар билан танишиш учун Тошкент шаҳри, вилоят ва туман марказларига боришлари шарт бўлмайди.
Қабул қилинган қонуннинг бу каби нормалари тадбиркорлик субъектларининг вақти ва харажатлари тежалишига имкон яратиб, бундай фаолиятни амалга оширишдаги тўсиқларни бартараф этиш учун қўшимча иқтисодий ҳуқуқий асос бўлиши билан катта аҳамиятга эга.
Қонунда лицензиялаш тартиб-қоидаларини соддалаштириш ва енгиллаштириш, мазкур тартиб-қоидалар самарадорлигини ошириш мақсадида такомиллаштирилиши талаб этиладиган бошқа бир қатор қоидалар белгиланганини алоҳида таъкидлаш керак.
Масалан, қонунга мувофиқ, эндиликда лицензия олиш жараёнидаги молиявий юкни камайтириш, тадбиркорлик субъектларининг фаолияти учун янада кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида лицензия олиш учун лицензия даъвогари тегишли лицензияловчи органга топшириши лозим бўлган юридик шахснинг давлат руйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳамда якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари ўрнига уларнинг фақат нусхалари топширилади.
Бундай тартиб Арманистон, Украина ва Молдова давлатларининг қонунчилик тажрибасида борлигини кўриш мумкин.
Маълумки, лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш харажатлари лицензияланадиган фаолият турининг ўзига хос хусусиятига қараб ҳар хил бўлади.
Шунинг учун аниқ бир ставканинг белгиланиши лицензия берувчи орган учун ҳам, лицензия даъвогари учун ҳам мақбул келмайди.
Шу муносабат билан қонунда тегишли харажатларга қараб йиғим ундириш белгиланди. Хуллас, мазкур қонун мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик субъектларинининг фаолияти учун янада эркин шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиеёв томонидан “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони


2020 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиеёв томонидан “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони қабул қилинди.



Download 22.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling