Режа: Бошқарув қарорларининг мохияти ва уларнинг таснифи


Download 292.21 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana15.06.2023
Hajmi292.21 Kb.
#1480323
TuriПрограмма
  1   2   3   4
Bog'liq
7-ma\'ruza



6-мавзу. Менежмент жараёнида қарор 
Таянч иборалар: карор, ташкшшй карор, программалаштрилган карор, рационал карор, 
карор кабул килиш мезони, таваккалчилик, аниклик шарти, ноаншлик шарти, эхтимол 
Режа: 
1. Бошқарув қарорларининг мохияти ва уларнинг таснифи 
2. Бошқарув қарорларига қўйиладиган талаблар 
3. Бошқарув қарорларининг тайёрланиш жараёни ва унинг қабул қилиш 
босқичлари 
1. Бошқарув қарорларининг мохияти ва уларнинг таснифи 
Бошқарув фаолиятининг самарадорлиги кўпинча қабул қилинаётган қарорларга 
боглиқ. Корхонадаги бутун савол ва муаммолар занжири уларнинг аниқ ечими ва 
бошқарувчига юкланган, ишлаб чиқариш, техникавий, ижтимоий, иқтисодий, маркетинг ва 
хуқуқий вазифалар қарорларни тўғри қабул қилиш ва ўз вақтида бажарилишига боғлиқ. 
Ечилаётган муаммояарнинг хаммаси хар-қандай бошқарувчи томонидан хисобга олинади 
ва бу нарса унинг бошқарув услубида хамда бутун бошқарув жараёнида акс этади. 
Иқтисодиётни бошқаришдаги ечимларнинг мохияти кўпгина объектив омилларга боғлиқ. 
Улардан энг асосийси - ишлаб чиқариш воситаларига турли мулкчилик; ишлаб чиқариш ва 
мехнатни чуқур тақсимланиши ва ихтисослашувига; мешат ва моддий-техникавий 
воситаларини бошқариш; сохалараро, ишлаб чиқаришлараро алоқаларни кенгайиши
қўшма корхона тузиш; маркетингни амалда куллаш; корхона ва сохаларни ташқи 
иктисодий алоқаларга чиқиш, бошқарув қарорларини қабул қилишдаги таваккалчиликлар. 
Бошқарув қарори — кенг маънода жамиятдаги моддий ва маънавий эхтиёжларнинг реал 
қондирилиш имкониятлари билан бир нуқтада келишувини англайди. Халқ хўжалигидаги 
бу муаммонинг ечими мавжуд қонунлар, фармонларнинг бизга боғлиқ бўлмаган 
қонуниятларнинг бир-бирига мувофиқ келишидир. 
Бошқарув қарори — шунингдек корхона олдида турган мақсад ва вазифасини амалга 
ошириш демакдир. Айнан шу жараёнда юзлаб, минглаб инсонлар ўз эхтиёжларини 
қондиради, мавқега эга бўлади, хар томонлама ўсади ва умуман жамият ривожланади. 
Қарорларни ишлаб чиқариш ва амалда қўллаш рахбарнинг кейинги фаолиятидаги 
силжишларига боғлиқ. Битта муаммо бўйича бир неча қарорлар ишлаб чиқилади ва улардан 
биттаси амалда қўлланилади. Бу қарорлар таснифи мухим назарий ва хаётий ахамиятга эга. 
Бошқарув фаолиятининг самарадорлиги нуқтаи назаридан қарорлар қуйидаги турларга 
бўлинади: стратегик ва оператив. 

Download 292.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling