Режа: Бошқарув қарорларининг мохияти ва уларнинг таснифи


Download 292.21 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana15.06.2023
Hajmi292.21 Kb.
#1480323
TuriПрограмма
1   2   3   4
Bog'liq
7-ma\'ruza

Стратегик қарор — бу корхонанинг фаолияти билан боғлиқ бўлган мақсад ва 
миссияларнинг шаклланиши. 
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида бу қарорлар корхонанинг фаолиятидаги янгича 
евдашувлар, кескин бурилишларни силлиқ ўтишини таъминлайди. Стратегик қарорлар 
корхона, худуд, соха даражасида қарорлар, жамиятдаги янги манбалар хисобига бугун 
иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ечишга ёрдам беради. 
Оператив қарорлар мохияти буйича хўжалик бошқарув қарорларидир. Улар 
бошқариладиган объектни узлуксиз ишлаш жараёнини қўллаб-қувватлаш учун жорий 
шахсий муаммолар бўйича қабул қилинади. Яъни, унинг мураккаб тузилишини таркиби ва 
ўзаро алоқаларни ўзгартирмасдан ушлаб туришцир. Бу қарорларни рахбар махсус 
тайёргарликсиз етарлича тез қабул қилади. Бундай қарорларга ходимларни ишга олиш ва 


бўшатиш, уларнинг иш хақларини ўзгариши, корхонани қишга тайёрлаш хақидаги ва шу 
каби хужжатларни киритиш мумкин. 
Харакат доираси бўйича бошқарув қарорларини иқтисодий, ташкилий, ижтимоий, техник 
ва технологик қарорларга бўлиш мумкин. 
Шунингдек, бошқарув қарорлари бошқарув даражаси бўйича хам қуйидаги босқичга 
бўлинади: уста, участка бошлиғи, цех бошлиғи, ишлаб чиқариш бошлиғи, корхона ва 
бирлашма рахбари, вазир ва хоказо. 
Қарорлар таъсир қилиш йўналиши бўйича ташқи ва ички бўлади. Ташқи қарорлар бошқа 
даражага қаратилади, ички қарорлар эса алохида бўлимлар ёки корхонани қамраб олади. 
Бошқарув қарорлари функционал мазмуни бўйича иктисодий, ташкилий, уйғунлаштирув, 
рағбатлантирув, бошқарув ва назорат қарорларига бўлинади. 
Қайта ишлашни ташкиллаштириш бўйича шахсий, хамкасбий ва малакавийларга бўлинади. 
Шахсий қарорлар рахбарнинг жамоадаги келишувсиз ва мухокамасиз ёки алохида шахслар 
томонвдан ишлаб чиқарилади. Кўпинча булар корхона тараққиёти йўлидаги ўта мухим 
муаммоларга дахли бўлмаган оператив қарорлардир. Хамкасбий қаролар асосан моддий 
тайёргарлик талаб қиладиган, бир гурух мутахассислар ва рахбарлар томонидан ишлаб 
чиқариладиган ва қабул қилинадиган қарорлардир. Улар мазмун жихатидан турличадир. 
Жамоа қарорлари лавозимвдан қатий назар бугун иштирокчилар томонидан умумий 
мажлисда ишлаб чиқилади. Бундай қарорлар ишлаб чиқаришнинг муаммоли саволларини 
кўриб чиқишда қабул қилинади. 
Мехнат тури бўйича қарорлар стандарт ва стандартмас қарорларга бўлинади. Стандарт
баъзан дастурий қарорлар - бу қарорларнинг ўзини ишлаб чиқиш ва уни қабул қилиш 
жараёнидаги қарорлардир. Дастурлаш мумкин бўлган қарорлар орасида шундай стандарт 
босқичга етдики, уларни математик модел шаклида тасвирлаш мумкин. Яъни компьютер 
технологиясининг техник ишига ахамиятли қисмни киритиш имконияти туғилади. 
Нестандарт қарорлар - бу энг мураккаб, асосий қарорлар. Хал қилинадиган муаммога 
ижодий ёндашиш учун кенглиги билан ажралиб туради. Ижодий қарорлар хар доим 
жадаллик ва янгиликда намоён бўлади. Бироқ, стандарт эмасликнинг тавсифини диққат 
билан тахил қилиш зарур. Чуқур, кенг тахлилда бу холлар бир қатор алохида муаммоларга 
бўлиб чиқилса унчалик янги эмаслигани кўриш мумкин. 
Шу тариқа бошқарув қарорлари инсон фаолиятининг хар қандай доирасида ташкилий 
бошланиши бўлиб хисобланади. Унинг асосида қонунлар тасдиқланади, моддий-техник
молиявий ва мехнат ресурсларини ишлатиш режалаштирилади, ижрочилар ва рахбарлар 
маъсулияти оширилади ва мақсадга етишда уларнинг ўрни белгиланади. 

Download 292.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling