Режа: Бошқарув қарорларининг мохияти ва уларнинг таснифи


 Бошқарув қарорларига қўйиладиган талаблар


Download 292.21 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana15.06.2023
Hajmi292.21 Kb.
#1480323
TuriПрограмма
1   2   3   4
Bog'liq
7-ma\'ruza

2. Бошқарув қарорларига қўйиладиган талаблар 
Бозор муносабатлари мезонида бошқарув қарори менежментнинг бош омили 
хисобланади, унда корхона, тармоқ тараққиётининг бутун иқтисодий ва ижтимий 
муаммолари тўқнашади ва бир жойда тўпланади. Бошқарув қарорларининг 
самарадорлигига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади: 
- рахбариятнинг ёки гурухнинг шахсий сифатлари
- қарорни ишлаб чиқишдаги шароитнинг ахборот таъминоти; 
- ташкилий тавсиф омиллари (қарор ишлаб чиқишга мутахассисларни таклиф қилиш, 
усуллар тизими ва қабул қилинган қарорни бажарувчиларга етказиш шакли, назорат тизими 
ва х.к.); 
- техникавий омиллар (электроника воситаларидан фойдаланиш ва х.к.); 
- қарорни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга оширишдаги вақтинчалик омиллар. 


Бундам келиб чиққан холда бошқарув қарорларга қуйидаги асосий талаблар қўйилади: 
1. Қабул қилинадиган қарор демократик бўлиши. 
2. Илмий асосланганлик. 
3. Аниқ йўналганлик. 
4. Аниқ йўналтирилганлик. 
5. Вақт бўйича қисқа ва аниқ бўлиш. 
6. Қарор тез бажариладиган бўлишлиги. 
3. Бошқарув қарорларининг тайёрланиш жараёни ва унинг 
қабул қилиш босқичлари 
Менежмент амалиётида бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва амалда қўллашнинг 
кўплаб шакл ва усуллари йиғилган. Саволллар мураккаблиги ва мазмунига кўра бошқарув 
қарорларини тайёрлаш ва қабул қилишда, иқтисодий тахлил, эксперт бахолаш каби 
усуллардан фойдаланишдан рахбар фаолият харакатининиг кетма-кетлиги умумий тарзи 
мавжуд, уни билиш конкрет қарорларини кўриб чиқишга ёрдам беради. Қарор қабул 
қилишдан олдин рахбар қуйидагиларни аниқлаб олиш шарт. 
1. Харакатнинг мақсади ва унга эришиш йўлларини.
2. Муаммонинг мухим тарафларини. 
3. Керакли моддий, маблағ ва мехнат ресурсларини. 
4. Бажарувчиларнинг вазифаларини,
5. Вазифа бажарилишини ташкил этиш тартибини. 
Менежментда қарор қабул қилиш марказий масала хисобланади, чунки хар бир рахбар 
фаолияти, у қабул қилган қарорда акс этади. Бошқарув қарорлари жамоа демократияси ва 
ўз-ўзини бошқариш тамойили асосида коллективни қарор қабул қилишда қатнашувида 
амаяга ошади. Ўз-ўзини бошқариш асосида ишлаб чиқариш кучларининг бирлаштириш ва 
улар фикрларининг ривожи олиб келади. 
Ташкилот фаолияти билан боғлиқ бошқарув қарорлари бевосита рахбар томонидан ишлаб 
чиқилади, бу қарорлар ташкилот мезони ва қонунчиликка зид келмаслиги керак. Жамоа 
«кенгаши» қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқилишининг барча босқичларида фаол 
иштирок этади. Мураккаб қарорни қабул қилиш жараёни ўз ичига қуйидагиларни олади: 
1. Мақсаднинг аникданиши, муаммони тушуниш ва керакли ахборотни йиғиш; 
2. Йиғилган ахборотни таснифлаш, тахлил қилиш ва бахрлаш, яъни ахборотни қайта 
ишлаш; 
3. Қарор турли вариантларини ишлаб чиқиш; 
4. Вариантларни тахил қилиш, мухокама қилиш ва бахолаш; 
5Охирги ва оптимал вариантни қабул қилиш; 
6. Хар бир қарорни керакли шаклда хужжатлаштириш; 
7. Қарорни мухрлаб қўйиш; 
8. Қарорни бажарувчига қўйилиши; 
9. Қабул қилинган қарор бажарилишини ташкил қилиш; 
10. Қарор бажарилишининг назорати ва хисоботи. Хар бир босқични алохида кўриб 
чиқамиз: 
- биринчи босқич жамоадаги ижтимоий-иқтисодий жараённи тахлил қилиш асосида амалга 
ошади. Бу босқич рахбар ва жамоа ўртасидага ўзаро муносабатга боглиқ, рахбарни бу 
босқичда ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида рахбар ижтимоий-
иқтисодий муаммоларни ечишга катта эътибор бериши керак; 


- иккинчи босқичда йиғилган ахборот таснифланади, тахлил қилинади ва бахоланади. Бу 
босқич мураккаб жараён бўлиб малака, билим ва тадбиркорликни талаб қилади; 
- учинчи босқичда ахборотни йиғиш давом этади, унинг хақиқий имкониятлари бахоланиб, 
бир-бирини ўрнини босадиган вариантлар, яъни муқобиллари ишлаб чиқилади. Муқобил 
вариантлар масъул шахслар томонидан ишлаб чи±илади бевосита ра³бар назорати остида 
бўлади. 
- тўртинчи босқичда муқобил қарорларнинг тахдили, хар томонлама мухокамаси асосида 
қарорлар ишлаб чиқилади. Қанчалик муқобил кўп бўлса, қарорни оптимал вариантини 
тайёрлаш шунчалик самарали бўлади. Бошқарув қарорининг турли вариантларини тахлил 
қилиш ва бахолаш одатда уларнинг тахлили ва хисоботини компьютерда таққослаш орқали 
амалга оширилади. Кейин диққат билан хар бир вариантнинг бахоси кўриб чиқилади, шу 
асосда сўнгги ва оптимал вариант танланади (5-босқич); 
6—7- босқичларда, шунингдек кам ахамиятли мазмунга эга бўлган, танланган қарорнинг 
аниқ тасвири бериладиган босқичдир. Бу жараёнда хужжатнинг икки қисми кўриб 
чиқилади.: аналитик ва конструктив. Аналитик қисмида муаммони келиб чиқиш сабаблари, 
консруктивликда эса муаммони ечиш учун воситалар ва ресурслар, асосий йўллар ва 
услублар кўрилади. Қарор ишбилармон хусусиятига эга бўлиши керак. Бошқарув 
қарорлари амалиётда умумий сўзлар билан кўпинча белгиланади (мажбур қилмоқ, талаб 
қилмоқ, кўрсатмоқ, назарда тутмоқ ва х.к.) 
- Охирги ва энг зарур боқич 8- ва 10-босқичлар бўлиб, булар қабул қилинган қарорни 
батафсил жараёнини ташкил этиш билан бевосита боғлиқдир. Бошқарув қарорларини 
тайёрлаш, қабул қилиш, амалга ошириш (12-шакл) жараёни аниқ тизимли ёндашишни 
назорат қилишни талаб қилади: 
- ахборотнинг ягона комплекс тизимини яратиш. У ишлаб чиқариш жараёнининг таркибий 
қисмларини қамраб олади, ўз вақтида ва аниқ корхонанинг иқтисодий, ижтимоий-рухий 
ахволини тавсифлаш; 
- муаммолар ечишни тезлаштириш иқтисодий ишлаб чиқариш ва ижтимоий рухий 
мухитлар унинг ўзгариши билан боғлиқ; 
- алохида бўлмаган ва шу билан биргаликда барча вариантли ечимлар тахлили; 
- ишлаб чиқаришга таъсир қиладиган кучларни аниклашгина эмас, балки улар 
самарадорлигини хам; 
- тахлил қилиш учун оператив, хисоб-китоб ва статистикадан фойдаланиш (схемага 
қаралсин). 

Download 292.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling