Кўрсаткич – иқтисодий ахборотнинг мавжудлиги шаклларидан бири, иқтисодий бошқариш таълимининг асосий жумлалари, улар шу тил таркиби-ни, унинг луғатини, граматик тузилишини, тўпламини аниқлайди.
Кўрсаткич-ахборотнинг таркибий бирлиги, ўзгарувчан ёки бу фактни миқдор жихатдан ифодаловчи битта реквизит асосидан ва ўзгарувчан билан мантиқий муносабатлар ёрдамида боғланган қатор реквизит белгилардан тузилган.
Кўрсаткич, ҳужжатни олиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ахборот билан таъминлаш таркибида маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш жараёнини интеграциялаш дастлабки ахборот массивларини минималлаш учун шароитларни таъминлайдиган кўрсаткичлар системаси ишлаб чиқа-рилади.
Кўрсаткич системаси қуйидаги талабларни қаноатлантириши керак:
- ишлаб чиқариш хўжалик жараёнларини етарлича, тўлиқ ва ҳар томонлама акс эттририши билан бирга ғоятда қўпол бўлмаслиги.
- Кўрсаткичларни сақлаш ва қидиришни ташкил этишни шакллан-тиришнинг кўрсаткичларини таққослашни таъминлашга.
- Ҳар бир берилган масалани ечиш учун зарур кўрсаткичларнинг мос таснифи ва кодлашдан фойдаланиш имконини бериши керак.
Назорат учун саволлар
Иқтисодий ахборотларни бошқаришнинг моҳияти нимадан иборат?
Иқтисодий ахборот деганда нимани тушунасиз?
Иқтисодий ахборотларни бошқаришнинг асосий усуллари нималардан иборат?
Иқтисодий ахборотнинг хусусиятлари қандай босқичлардан иборат?
Кўрсаткич тизими нима ва унга қўйиладиган талаблар?
Do'stlaringiz bilan baham: |