Режа: Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари. Бозор тушунчаси, унинг вазифалари ва турлари


Download 145.7 Kb.
bet2/22
Sana02.11.2023
Hajmi145.7 Kb.
#1739891
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Режа Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари. Б-fayllar.org

Уй хўжаликларииқтисодиётнинг истеъмол соҳасида фаолият қилувчи асосий таркибий бирлик. Уй хўжаликлари доирасида моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида яратилган товар ва хизматлар истеъмол қилинади. Бозор иқтисодиётида уй хўжаликлари мулк эгаси ҳамда ишлаб чиқариш омилларини етказиб берувчилар ҳисобланади. Иқтисодий ресурсларни сотишдан олинган пул даромадлари шахсий эҳтиёжни қондириш учун сарфланади.
Тадбиркорлик сектори – бу даромад (фойда) олиш мақсадида амал қилувчи иқтисодиётнинг бирламчи бўғинларидир. У иш юритиш учун ўз капиталини ёки қарз олинган капитални ишга солишни тақозо этади, бу капиталдан олинган даромад ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун сарфланади. Тадбиркорлар товар хўжалигида товар ва хизматларни етказиб беради.
Давлат – фойда олишни мақсад қилиб қўймаган, асосан иқтисодиётни тартибга солиш вазифасини амалга оширадиган, ҳар хил бюджет ташкилотлари ва муассасалари сифатида намоён бўлади.
Шунингдек, баъзи дарслик ва ўқув қўлланмаларда бозор иқтисодиётининг яна бир алоҳида, мустақил субекти сифатида банклар ажратиб кўрсатилади.1
Банк – иқтисодиётнинг меъёрда амал қилиши учун зарур бўлган пул массаси ҳаракатини тартибга солувчи молия-кредит муассасаси.
Шундай қилиб, юқорида келтириб ўтилган бозор иқтисодиёти субектларининг ўзаро таъсири ва алоқасини қуйидаги чизма орқали ифодалаш мумкин (1-чизма).

Банк


Уй хўжалиги

Корхона (фирма)

Давлат
1-чизма. Бозор хўжалиги субектлари ўзаро алоқасининг умумий модели.
Ҳар қандай бозор иқтисодиётини тартибга солиш механизми асосан тўртта таркибий қисмдан иборат бўлади: нарх, талаб ва таклиф ҳамда рақобат.
Бозор иқтисодиётининг муҳим ва умумий белгилари қуйидагилардан иборат:
- турли шакллардаги мулкчиликнинг мавжуд бўлиши ва унда хусусий мулкчиликнинг устун туриши;
- тадбиркорлик ва танлов эркинлиги;
- рақобат курашнинг мавжудлиги;
- давлатнинг иқтисодиётга чекланган ҳолда аралашуви;
- корхона ва фирмаларнинг ички ва ташқи шарт-шароитлар ўзгаришларига мослашувчанлиги.
Бозор иқтисодиётининг тарихан таркиб топган икки турини ажратиш зарур. Биринчиси классик ёки соф бозор иқтисодиёти деб аталиб, узоқ вақт давомида шаклланиб, ғарбдаги ривожланган мамлакатларда ХИХ асрнинг охирларигача давом этиб келди. Унинг асосий белгилари: а) хусусий мулкчиликка асосланган ҳолда иқтисодий фаолият юритиш; б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг корхона миқёсида умумлашганлиги; в) тадбиркорлар, ишчилар, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг шахсий эркинлиги; г) тадбиркорларнинг юқори фойда олиш учун курашлари; д) иқтисодиётнинг талаб ва таклиф, эркин бозор нархи ва рақобат курашлари асосида тартибланиши; е) аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаслиги, ишсизликнинг ва аҳоли ижтимоий табақалашувининг кучайиши.
Бозор иқтисодиётининг иккинчи кўриниши ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти деб аталиб, ХИХ асрнинг охири ва ХХ аср бошларидан буён амал қилади. Унинг асосий белгилари:
а) мулкчиликнинг турли шаклларига яъни, хусусий, давлат, жамоа, аралаш ва бошқа мулк шаклларига асосланиб иқтисодий ва тадбиркорлик фаолияти юритилиши;
б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг юқори даражада умумлашганлиги, мулкнинг бир қисми йирик монополиялар ва давлат қўлида тўпланиб, миллий ва халқаро миқёсда умумлашганлиги;
в) иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг фаол иштироки. Бунда давлат фан-техника тараққиёти ва бошқа омилларни ҳисобга олиб, турли иқтисодий тадбирларни, ривожланиш истиқболини аниқлаш, турли соҳалар ва тармоқлар ўртасидаги нисбатларни тартибга солиш чора-тадбирларини белгилаш вазифаларини бажаради;
г) хўжаликларни юритишда режа усулидан фойдаланишнинг кучайиши (бизнес режаси, маркетинг тизими орқали бошқариш);
д) ижтимоий ҳимоянинг кучайиши. Бунда давлатга, жамоалар ва хусусий кишиларга тегишли турли хил ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта фондларининг вужудга келиши.
Ҳозирги замон бозор хўжалиги иқтисодиёт хусусий ва давлат секторларининг ўзаро алоқасига асосланади. Иқтисодиётга таъсирнинг интенсивлиги даражаси ҳамда давлат томонидан ҳал этилувчи устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, замонавий бозор иқтисодиётининг қуйидаги моделлари фарқланади (2-чизма).

Замонавий бозор хўжалиги моделлари


Мезонлар

Кўрсатилган мезонларга мувофиқ келувчи давлатлар


Давлат дастурларининг мақсадга йўналтирилганлиги

Иқтисодиётни тартибга солиш тамойиллари

Давлат секторининг иқтисодиётдаги улуши

Корпоратив иқтисодиёт

Аралаш иқтисодиёт

Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти

Фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш

Узоқ муддатли дастурларнинг ишлаб чиқилиши


30%

Германия


Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича шарт-шароитлар яратиш

Тактик усуллар-дан устун равиш-да фойдаланиш


10% атрофида
АҚШ
Йирик ишлаб чиқариш ман-фаатларини ҳимоя єилиш

Асосий устувор-ликларни белгилаб олиш


Аҳамиятсиз даражада
Япония, Швеция


Download 145.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling