Режа: Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари. Бозор тушунчаси, унинг вазифалари ва турлари


-чизма. Замонавий бозор хўжалиги моделлари


Download 145.7 Kb.
bet3/22
Sana02.11.2023
Hajmi145.7 Kb.
#1739891
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Режа Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва унинг асосий белгилари. Б-fayllar.org

2-чизма. Замонавий бозор хўжалиги моделлари.
Бозор иқтисодиётида юқорида тилга олинган белги ва тартиблар билан бирга, барча ҳозирги замон иқтисодий тизимларига хос бўлган бир қатор шарт-шароитлар бўлиши тақозо қилинади. Булар қуйидагилар: илғор технология ва янги техник воситалардан кенг миқёсда фойдаланиш; ишлаб чиқаришнинг ихтисослашиши.

Ҳар қандай иқтисодий тизим сингари бозор иқтисодиёти ҳам иқтисодиётнинг умумий муаммоларини ифода этувчи қуйидаги саволларга жавоб топиши зарур: нима ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш зарур? қандай техника ва технология билан ишлаб чиқариш зарур? ким учун ишлаб чиқариш зарур?


Агар бу саволларни умумий равишда қўйиб, унга тараққиётнинг барча босқичларига хос бўлган умумий жавобни берадиган бўлсак, уларни лўнда қилиб: аҳоли эҳтиёжи учун зарур миқдор ва турдаги товар ва хизматларни ишлаб чиқариш; мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиб, янги техника ва технологиялар асосида ишлаб чиқариш; аҳоли истеъмоли учун зарур неъматларни ишлаб чиқариш, деб жавоб бериш мумкин.
Лекин бозор иқтисодиёти даврида бу саволларга мазкур тизимнинг ўзига хос тарихий хусусиятидан, унинг талаблари ва қонун-қоидаларидан келиб чиқиб жавоб берилади. Қисқача қилиб айтганда, бозор иқтисодиёти шароитида:
а) кўпроқ фойда берадиган товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарилади;
б) пули бор, товарларни юқори фойда олиш имконини берадиган нархларда сотиб олиш лаёқатига эга харидорлар учун ишлаб чиқарилади;
в) юқори фойда олишни таъминлайдиган, тежаш имконини берадиган техника ва технология ёрдамида ишлаб чиқарилади.

Бозор тушунчаси, унинг вазифалари ва турлари

Бозор тушунчаси бозор иқтисодиётининг марказий категорияси бўлиб, иқтисодиёт назариясида ҳам, хўжалик юритиш амалиётида ҳам, барча мамлакатлар тажрибасида ҳам қўлланиладиган илмий-амалий тушунчадир.


Енг аввало «бозор» ва «бозор иқтисодиёти» тушунчаларининг бир-биридан фарқланишини таъкидлаб ўтишимиз лозим. Чунки, кўпинча бу икки тушунчани бир хил маънода тушуниш, баъзи адабиётларда синоним сўзлар сифатида қўллаш ёки уларни чалкаштириш ҳоллари учрайди. Бозор жамиятда бозор иқтисодиёти шакллангунга қадар меҳнат тақсимотининг рўй бериши натижасида вужудга келиб, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг айирбошлаш жараёнини ўз ичига олади. Бозор иқтисодиёти эса бозор ва бозор муносабатларининг тарихан узоқ давр мобайнида ривожланишининг натижаси сифатида пайдо бўлади ва бозор қонунлари асосида ташкил этилувчи ва фаолият кўрсатувчи иқтисодий тизимни англатади.
Бозор такрор ишлаб чиқаришнинг битта фазасини, яъни айирбошлаш фазасини ўз ичига олади. Бозор иқтисодиёти эса барча фазаларини – ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва ниҳоят истеъмол жараёнларини ҳам ўз ичига олади.
Ҳозирги даврда бозор ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчиларнинг кўп қиррали мураккаб алоқаларини, уларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган таъсирини боғлайдиган бўғин, жамият тараққиётида модда алмашувини таъминлайдиган жараён сифатида шаклланди.
Бозорнинг асосий белгилари сотувчи ва харидорларнинг ўзаро келишуви, эквивалентлилик тамойили асосидаги айирбошлаш, сотувчиларнинг харажатлари қопланиб, фойда олиши ва пул тўловига қодир бўлган харидорларнинг талабини қондириш ва рақобатчиликдан иборатдир.
Бозор товарларни ишлаб чиқариш ва айирбошлаш, пулнинг вужудга келиши, уларнинг ривожланиши натижасида келиб чиққан тарихий тушунча бўлиб, ҳозирги даврда кенг тарқалган обектив иқтисодий жараёндир.

Download 145.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling