Режа: Бугун инсоният тараққиёти турли таҳдидлар


Индивидуализм каби инсон маьнавиятига ёпишаётган иллатлар


Download 276.54 Kb.
bet4/4
Sana04.11.2023
Hajmi276.54 Kb.
#1745690
1   2   3   4
Bog'liq
1403844393 47512

Индивидуализм каби инсон маьнавиятига ёпишаётган иллатлардан яна бири эгоцентризм балосидир. Индивидуализм қарашларига яқин, инсоннинг ўз мақсадларини ҳамма нарсадан устун кўйиши, ўз ҳузур – ҳаловоти йўлида ҳеч нарсадан тап тортмаслиги, нимадан фойда келса, шунга муккасидан кетишлик, ўзи ва фақат ўзини ўйлаш кайфияти эгоцентризмга хос ҳолат. Эгоцентризм одамзод маьнавиятидаги иллатлардан бири сифатида инсониятга етказган зарари нуқтаи назаридан бу иллат жаҳолат ва ақидапарастликдан асло қолишмайди.
Эгоцентризмга берилган киши атроф – муҳит, ота – она, қариндош - уруғ ва бошқалар билан муносабатда фақат ўзининг шахсий манфаати, мақсадини кўзлаб иш юритади. Ўзгалар дарди, ташвиши унинг учун бегона. Энг хатарли тамони, ўз манфаати йўлида у ҳатто ҳар қандай пасткашликдан ҳам тоймайди. Бундай одамларда виждон, бурч, масьулият, ҳалоллик, ватанпарварлик ва юртга садоқат туйғулари бўлиши даргумон. Жамиятда бундай одамларнинг мавжудлиги эса хатардан бошка нарса эмас.
Эгоцентризм инсон маьнавиятида ўз – ўзидан пайдо бўлиб қолмайди, албатта. Тўғри тарбия топган, халқнинг азалий қадрият ва аньаналари таьсирида тарбияланган киши маьнавиятида эгоцентризм илдиз отмайди Халқнинг азалий қадриятларига эскилик сарқити сифатида муносабатда бўлаётган ғарбнинг баьзи ёшлари эса эгоцентризм таьсирига тушиб қолган, улар учун оила қуриш, фарзанд тарбияси билан шуғулланиш ортиқча ташвиш. Ўз ҳузур – ҳаловотидан воз кечишни исташмайди, оила улар учун ҳаётдаги тўсиқ, халақит берувчи, ортиқча юк. Натижада, бугун ғарбнинг баьзи мамлакатларида туғилиш даражаси борган сари пасайиб кетмокда.
Бугун инсоният улкан ютуқларга эришди. Унинг тафаккури чексизлик сари интилмоқда. Олис коиноту тубсиз ер қаьридан янгилик ахтаради. Онг ва тафаккури ўсган сари, афсуски, инсонлар маьнавиятида турли иллатлар, ўзгалар ҳаётини издан чиқаришга қаратилган бузғунчиликлар ҳам давом этмоқда, деган фикрни мавзумизнинг бошидаёқ таькидлаб ўтган эдик. Бу ҳақда фикримизни давом эттириб, шуни айтиш мумкинки, аслида бу қарама – қаршилик, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги азалий кураш. Инсон эса бу икки қутб ўртасидаги азалий курашнинг қурбонидир. У аллақачон дунёнинг эзгулиги ва бузғунчилиги ўртасидаги бу курашни англаб етган, аммо англаб етгани ҳолда, афсуски, унинг ўзи бу курашда фаол иштирокчига айланган, бир – бирини йўқ қилишга шай, бир – бирини таназзул сари етаклайди. Инсон тамонидан яратилаётган бузгунчи гоялар ер куррасини бир эмас, бир неча марта йук килиб ташлашга кодир. Шундай тахликали, хавф – хатарга тўла дунёда яшар эканмиз, авваломбор, инсон эканлигимизни, тириклик биз учун олий неьмат эканлигини чукур англаб етишимиз зарур. Маьнавиятмизга бўлаётган ҳар бир хатар, таҳдидни кўраолишимиз ва унга нисбатан огоҳ бўлиб яшашимиз керак. И. Каримов айтганидек: « Маьнавиятга қарши қаратилган ҳар қандай таҳдид – ўзидан мамлакат хавфсизлигини, унинг миллий манфаатларини, соғлом авлод келажагини таьминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир – оқибатда жамиятни инқирозга олиб келиши мумкин ».
Инсониятнинг бузғунчи ғоялари туфайли атроф – муҳит, табиат булғанган, нафас олиш мушкуллашган. Бугун инсоният ҳаёти ўзи яратган иллатлардан хавф остида. Мана инсон маьнавиятининг бузғунчилиги оқибати.
Бугун жуда ҳам эхтиёткорона қадам қўймок керак. Айникса, ҳали суяги қотмаган фарзандларимизни ёвуз кучлар ҳужумидан асраб, авайлаб тарбиялашимиз зарур. Токи, уларнинг мусаффо, мурғак қалбларида турли бузғунчиликлар илдиз отмасин. Зеро, улар келажагимиз, бугунги тараққиётнинг эртанги эгаларидир. Ёшлар қалбида эзгуликни тарбиялаш улар маьнавиятининг софлиги ва миллий маьнавиятини асраб қолиш гарови. Ўз миллий маьнавияти, маданиятига эга халқгина ўзини халқ, миллат сифатида сақлаб қолаолади.
Маънавий таҳдид, “Оммаий маданият”, “оммавий маданият” тамойиллари, кўнгилхушлик ғояси, яримяланғочлик, европалаштириш, эгоцентризм, индивидуелизм кийиниш маданяти.

АДАБИЁТЛАР:


1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Т.: Ўзбекистон, 2003.
2. Каримов И.А.Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Т.8.-Т.: Ўзбекистон, 2000.
3. Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз мас'улмиз. Т.9.-Т.: Ўзбекистон, 2001.
4. Каримов И.А Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10.-Т.: Ўзбекистон, 2002.
5. Каримов И.А Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва ма'рифий дунё билан ҳамкорлик йўли. Т.11.-Т.: Ўзбекистон, 2003.
6. Каримов И.А Эл-юртга ҳалол, виждонан хизмат қилиш – ҳар бир раҳбарнинг муқаддас бурчи. Андижон вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзланган нутқ. //Ишонч. 2004 йил 26 май
7. Азизхўжаев А.А Демократия – халқ ҳокимияти демакдир. – Т.: 1996.
8. Азизхўжаев А.А.Давлатчилик ва ма'навият. – Т.: Шарқ, 1997.
9. Амир Темур жаҳон тарихида. ЮНЕСКО. Париж – 1996.
10. Гадойбоев А. Обод маҳалла – адолатли, демократик жамият таянчи. –Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари, 2003, №1.
11. Девид Битем, Кевин Бойл. Демократия: 80 саволга 80 жавоб. Т., 2001.
12. Жалилов Ш. Кучли давлатдан - кучли жамият сари: Тажриба, таҳлил, амалиёт. –Т., «Ўзбекистон», 2001.
13. Жўраев С. Фуқаролик жамияти: назария ва амалиёт (илмий-таҳлилий мақолалар тўплами). Т., 2003.
14. Жумаев Р.З. Давлат ва жамият: демократлаштириш йўлида. -Т.: «Шарқ», 1998.
15. Отамуротов С. Ҳокимият ва демократия мутаносиблиги. – Та'лим тизимида ижтимоий- гуманитар фанлар. №1-2 сонлар, 2003.
16. Отамуротов С., Қувватов Н. Кучли давлатдан – кучли жамиятга: Олий ўқув юртлар учун ўқув қўлланма (муаллифлар жамоаси) Истиқлол, демократия фуқаролик жамияти. Тошкент, 2003.
17. Сагдуллаев А. «Авесто» - тарихий географияни ўрганиш манбаси сифатида. «Авесто» китоби тарихимиз ва ма'навиятимизнинг илк ёзма манбаи. -Т., 2000.
18. Эргашев И. ва бошқалар. Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти. Дарслик. Т., “Наврўз” нашриёти, 2005.
19. Эргашев И., Шарипов Б., Жакбаров М. Жамиятни эркинлаштириш ва ма'навият. -Т.: «Академия», 2002.
20. Эргашев И. Демократия – миллий ва умумбашарий қадрият. Жамият ва бошқарув, №2, 2004.
. Ғуломов М. Маҳалла - фуқаролик жамиятининг асоси. -Т.: Адолат, 2003.
Download 276.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling