Режа: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанининг предмети ҳамда унинг ўзига хос хусусиятлари


Аниқ - социологик метод – давлат ва ҳуқуқ масалаларини давлат идоралари фаолияти, давлат ва жамият бошқарувини ҳуқуқий тартибга солиш йўлларини реал ҳаёт билан боғлаб ўрганиш усулидир


Download 411.59 Kb.
bet5/7
Sana28.10.2023
Hajmi411.59 Kb.
#1732575
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Презентация№1

Аниқ - социологик метод – давлат ва ҳуқуқ масалаларини давлат идоралари фаолияти, давлат ва жамият бошқарувини ҳуқуқий тартибга солиш йўлларини реал ҳаёт билан боғлаб ўрганиш усулидир.

  • Аниқ – социологик метод қуйидаги илмий-амалий усуллардан фойдаланади: ёзма ёки оғзаки сўров (анкета) ўтказиш, жамоатчилик фикрини аниқлаш ва таҳлил қилиш, статистик маълумотлар ва ҳужжатларни (архив материалларини) таҳлил этиш, кузатув олиб бориш, суҳбат, тажриба ўтказиш ва бошқалар.

Кибернетик метод – давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини ўрганишда ҳозирги замон техникавий воситаларини қўллаб, ҳуқуқий маълумотлар тўплаш, уларга ишлов бериш ва умумлаштириш усули.

  • Масалан, бу усул ёрдамида электрон ҳисоблаш машиналари, компьютер, мультимедиа ва бошқа техника воситаларини қўллаб, давлат ва ҳуқуқ функцияларининг исталган биронтасини моделлаштириш ҳамда шу асосда келгусида уларнинг ривожланишини башорат қилиш мумкин.
  • Формал-юридик (қатъий норматив) методни ҳуқуқшунослик фанига хос, унинг табиатидан келиб чиқадиган, том маънода анъа­навий метод, деб аташ мумкин. Унинг моҳияти шундан иборатки, бунда ҳуқуқ бутун борлиғича ўрганилади. У ҳеч нарсага таққосланмайди, иқтисодиёт, сиёсат, ахлоқ, бошқа ижтимоий ҳодисалар билан боғланмайди.

Ҳуқуқий моделлаштириш методи асосида ўхшашлик, яъни айнанлик ғояси, турли хил объектлар ўртасида ўзаро бир хил мутаносиблик қарор топиши мумкин, деган тахмин ётади.

  • Унга кўра, бундай мута­носиблик ўша объектлардан бирининг тавсифи (модели)ни билиб олиш асосида бошқаси (асли) ҳақида етарли аниқлик билан му­лоҳаза юритиш имконини беради. Ушбу методни қўллаш шунингдек, давлат аппаратини ташкил этишнинг ва маъмурий-ҳудудий тузилишнинг самарали ва қулай шаклларини аниқлашда, қонунчилик тизимини такомиллаштиришда ва бошқаларда муҳим аҳамиятга эга.

ХУСУСИЙ МЕТОДЛАР
    • Социологик
    • Қиёслаш
    • Статистик
    • Мантиқий


Download 411.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling