Давлат ва ҳуқуқ назариясининг предмети ва методлари
РЕЖА:
1.ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ҲАМДА УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
4. ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ МЕТОДЛАРИ
5. ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
6. ЎҚУВ ФАНИ СИФАТИДА ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИНИНГ ТУЗИЛИШИ
3. ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИ-ЮРИДИК ФАНЛАР ТИЗИМИДА
2. ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ НАЗАРИЯСИНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР БИЛАН АЪЛОҚАСИ
Давлат ва ҳуқуқ назарияси асосий, етакчи юридик ўқув фани сифатида қуйидаги хусусиятларга эга: - биринчидан, ўзининг аниқ предметига, ўрганадиган мавзу-
- лари доирасига эга;
- иккинчидан, давлат ва ҳуқуқ ҳақида яхлит умумий назарий
- билим беради, давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти, тараққиёт босқич-
- лари ва қонуниятларини очиб беради;
- учинчидан, давлат ва ҳуқуқ соҳасида тўпланган билимларни
- «давлат», «ҳуқуқ», «қонун», «ҳокимият», «демократия» ва бошқа
- категорияларда (тушунчаларда) ифода этади;
- тўртинчидан, давлат ва ҳуқуқнинг ижтимоий ҳодиса сифа-
- тида ривожланишидаги объектив жараёнларни, диалектикаси ва
- тараққиёт қонуниятларини акс эттиради.
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг қуйидаги жиҳатларига алоҳида эътибор қаратиш лозим: - – давлат ва ҳуқуқ назарияси жамиятдаги муҳим ижтимоий ҳодисалар – давлат ва ҳуқуқни ўрганади;
- – давлат ва ҳуқуқ инсон ҳаётининг асосий ҳамроҳи ва тартибга солувчи мезони ҳисобланади; – давлат ва ҳуқуқ бир неча асрлик тарихий даврни босиб ўтган ва бугунги қиёфага эришгунча умумбашарий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда тажрибани ўз мазмунига жо этган;
- – инсон ўзи истиқомат қилаётган заминга, давлатга ҳамиша қизиқиш билан қарайди, уни англаш ва мушоҳада этишга интилади;
- – инсон ўз фаолияти давомида муайян қоида, норма, яъни ҳуқуққа амал қилиш баробарида унинг моҳиятини англашга эҳтиёж сезади;
- – давлат ва ҳуқуқ жамият тараққиёти билан алоқадорликда ҳамда уйғунликда ривожланиб боради, шу боис ижтимоий тамаддун қонуниятларига бўйсунади.
Do'stlaringiz bilan baham: |